Фарғона вилояти ғаллакорлари 2024 йил ҳосилидан бошоқли дон тайёрлаш бўйича шартномавий режани бажардилар, ғалла ҳосилдорлиги гектарига ўртача 80 центнердан ошмоқда
Фарғона вилояти ғаллакорлари жорий йил ҳосилидан давлат хариди учун 82,2 минг тонна, биржа савдолари учун 149,7 минг тонна, уруғлик учун 19,7 минг тонна, жами 251,6 минг тонна дон сотиш бўйича шартномавий режани бажардилар. Ҳозирда ўрим-йиғими қизғин давом этмоқда, фермер хўжаликлари олдида 28 та ғаллачилик кластерлари корхоналарига 54,5 минг тонна дон сотиш мажбурияти бўлса, фермер хўжаликларининг ўзига 450 минг тоннадан зиёд дон қолиши кутилмоқда.
Вилоятда 2024 йилда 95 минг 720 гектар (шундан 21 минг 300 гектар очиқ майдонларга, 74 минг 420 гектар ғўза қатор орасига) майдонларга кузги бошоқли дон экинлари экилиб, парвариш қилинди. Вилоят бўйича ғалладан ўртача ҳосилдорлик 80 центнердан ошиб, якуний хирмон 766 минг тоннадан ортиқ бўлиши кутилмоқда.
Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383894
Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter