БОРДО СУЮҚЛИГИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
1. Керакли идиш ва реактивлар: 10 ва 5 л ҳажмдаги пластмасса челаклари, тахта таёқча, 300 г мис купороси, 400 г оҳак, 150 г шакар ва сув.
2. 10 л сувга 300 г мис купороси ва оҳак солинади. Эритма суюқлик тайёрлаш учун 10 л.ли пластмасса челак, ҳар бири 5 л.ли пластмасса челак ва ёғочли аралаштиргич тайёрланади.
3. Катта челакни икки томонига 5л челаклар қўйилади. Уларнинг 1-сида 5 литр сув қуйиб, унда мис купороси эритилади. 2-сида 400 г оҳак солиниб, сув қуйилади. У совигандан кейин ҳажми 5 л.га етгунча сув қуйилади.
4. Ҳар иккала челакдагиларни аралаштириш қуйидагича: ҳар 5л челакдан оз-оздан олиб бир вақтда катта 10 л.ли челакка қуйилади. Қуйилаётган суюқлик бир-бири билан аралашиши лозим. Шунинг учун бу ишни 2 киши бажаради.
5. Ҳосил бўлган оҳакли сут қоп орқали сузилади. Яхши сузиб олинмаса, пуркагич асбобга тиқилиб қолади.
6. Бордо суюқлиги ўсимлик танасига яхши ёпишиши учун 100 л эритмага 150 г шакар қўшиш лозим.
-БОРДО СУЮҚЛИГИНИ ҚЎЛЛАШ ҚОИДАЛАРИ-
Парша, монилиоз ва доғланишга қарши мевали дарахтларда ва резавор буталарда куртак чиқаришдан олдин ва куртак чиқариш вақтида 300 грамм мис купороси ва 400 грамм оҳакдан тайёрланган (яъни, 3% ли) бордо суюқлиги ишлатилади. Вегетация даврида одатда ҳар 15 кунда 1% ли бордо суюқлиги қўлланилади.
Малина, қулупнайда (земляника яъни, ер тути) баргларнинг доғланишига қарши фаол ўсиш ва ривожланиш даврида бордо суюқлиги 2 марта қўлланилади, гуллашдан олдин ва ҳосилни йиғиштириб олгандан кейин.
Нок ва олмада монилиоз, занг, доғланиш ва баргларнинг қўнғирлашиши касалликларига қарши бордо суюқлигини вегетация даврида 6 марта қўллаш мумкин.
Олчада ва олхўрида коккомикоз ва клястероспориозга қарши бордо суюқлиги билан бир мавсумда 4 марта ишлов бериш мумкин.
Помидор ва картошкада бордо суюқлиги фитофтороз ва макроспорозга қарши қўлланилганда самара беради. Бу ҳолда вегетация даврида 4 марта ишлов берилади.
Бодринг ва полиз экинларида бордо суюқлиги пероноспороз, аскохитоз, антракноз, бактериоз ва зайтун доғланишига қарши ёз давомида 3 марта ишлов берилади.
Пиёзга бордо суюқлиги билан ишлов бериш пероноспороз, занг ва чириш (гниль) касалликларига қарши курашда самара беради. Кўк пиёз сифатида етиштирилаётган пиёзга бордо суюқлиги билан ишлов бериш мумкин эмас. Пиёзга мавсум давомида 3 марта ишлов берилади.
Смородина ва крижовникда бордо суюқлиги септориоз ва антракнозга қарши мавсум давомида 3 марта қўлланилади.
Диққат! Мевали дарахтлар ва резавор буталарга куртак чиқаришдан олдин ишлов бериш ҳолларидан ташқари барча ҳолларда 1% ли бордо суюқлиги қўлланилади.
Бордо суюқлигини фақат таркибида олтингугурт бўлган препаратлар билан аралаштириш мумкин. Дори сепиш идишига бордо суюқлигини қуйишдан олдин яхшилаб аралаштирилади.
AGROBLOGER канали:
@agrobloger