AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Tabiat


ШАХСИЙ АГРОБЛОГ
Facebookда: facebook.com/agroblogeruz
TikTokда: TikTok.com/@agrobloger
YouTubeда: youtube.com/@agrobloger
Instagramда: instagram.com/zahid_abdusalamov
Реклама: @agrobloger_admin
Канал ташкил топган: 22/12/2018й

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Tabiat
Statistika
Postlar filtri


⚡️ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА ЯНГИ ТИЗИМ КИРИТИЛМОҚДА: Ерни ижарага олганлар экин турларини мустақил равишда танлайди.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ажратишда, тажриба-синов тариқасида, ижарага олувчиларнинг мустақиллиги ва юқори қўшилган қийматга эга экинлар етиштиришга асосланган янги тизим яратилади.

«Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлигини ошириш, тармоққа инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ажратишда, тажриба-синов тариқасида, ижарага олувчиларнинг мустақиллиги ва юқори қўшилган қийматга эга экинлар етиштиришга асосланган янги тизим яратилади.

Янги тизим доирасида:

- ер участкалари контурлар яхлитлиги ва суғориш тизимини бузмаган ҳолда 3 гектардан 50 гектаргача бўлган ўлчамларда «E-auksion»да савдоларга чиқарилади;

- электрон онлайн аукцион савдоларида яшаш жойидан, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан, бошқа ер участкаси бор ёки йўқлигидан қатъи назар, барча жисмоний ва юридик шахслар (резидентлар), шу жумладан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар иштирок этиши мумкин.

Янги тизим доирасида электрон онлайн аукцион ғолиби – ижарага олувчи Ер кодексида белгиланган ҳуқуқлар ва мажбуриятлар билан бирга қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади, жумладан:

- ер участкасидан 49 йил ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш;

- қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари, навлари ва ҳажмларини мустақил равишда белгилаш;

- ер участкасини иккиламчи ижарага бериш;

- дала четида 20 сотихдан кўп бўлмаган, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни жойлаштириш, дейилади хабарда.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


ИССИҚХОНАЛАРДА ТУТУНЛИ ШАШКАЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Иссиқхоналарни экиш олдидан ва экилгандан кейин касаллик ҳамда зараркунандаларга қарши юқори самара берувчи дудлатиш воситалари 2 хил бўлади: олтингугуртли ва тамаки шашкалари.

Олтингугуртли шашкалар экиш олдидан замбуруғ, бактериал, вирус касалликлари ҳамда зараркунанда ҳашоратларга қарши қўлланилади. Уларни дудлатилгандан сўнг, 3 кун герметик жараёндан сўнг иссиқхоналар шамоллатилади. Бунда 1 та шашка 50 кв.метрга тўғри келади.

Тамаки шашкаларини эса, экинларнинг ўсиш даврида ҳам қўлланилганда касаллик ва зараркунандаларга қарши қўллаш мумкин. Улардаги асосий таъсир этувчи Никотин бўлганлиги учун ўсимликларга хавфсиз.

Тутунли шашкаларнинг иккала турини ҳам ишлатилгандан кейин қуйидаги касаллик ва ҳашоратларга зиён етади:
Бактериал, замбуруғ ва вирус касалликлари;
Барг қирқувчи, қанотли ва ўрмаловчи ҳашоратлар.

Дудлатиш бажариб бўлингандан сўнг, ҳимояловчи воситалар билан ишлаш тавсия этилади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

3k 0 28 3 24

ANGUZAL AGROSERVIS dan repost
⚡️МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН ВА ЎСИМЛИКЛАР УЧУН ТЎЛИҚ ТУРКУМДАГИ МИКРОБИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ

"
ANGUZAL AGROSERVIS" КОМПАНИЯСИДАН

✅ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши)

✅СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид)

✅ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори)

✅АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант)

✅МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори)

✅ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

✅АН БИО (нематодага қарши)

✅БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор)

✅ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит)

✅ ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

✅АМИЛА-ПРО (пробиотик)

ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ:

КОМПАНИЯНИНГ САВДО РАҲБАРИ:
+998994300064

ТОШКЕНТ:
Бош офис:
+998941150064
Қўйлиқ
+998977160416
Уч қаҳрамон
+998909726777
Бўка
+998949362678
Тўйтепа
+998974256996

НАМАНГАН
Чорсу
+998902149198
Нуробод
+998939140098
Уйчи
+998998842172
Поп
+998995189332
Чортоқ
+998934140987

ФАРҒОНА
Марғилон
+998906313006
Данғара
+998901508777
Риштон
1-дўкон: 911315320
2-дўкон: 336007111

АНДИЖОН
+998934265522
+998905265522

ЖИЗЗАХ
+998919423355
+998945715079

САМАРҚАНД
1-дўкон: 979155556
2-дўкон: 999496835
Каттақўрғон
1-дўкон: 979231131
2-дўкон: 972851391
Пайариқ
+998979148801

НАВОИЙ
+998906206008

ҚАШҚАДАРЁ
Мавлон ака
+998912202144
Қарши
914550044
Муборак
+99897200618

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА РАСМИЙ ВАКИЛ:
Дуйсенбай Отарбаев:
+998993112771
Нукус-омбор
+998905752771
+998932097779

СУРХОНДАРЁ
Денов
+998997184133

БУХОРО
+998906353234
Пешку
+998997025510

СИРДАРЁ
Гулистон
1).
+998972486262
2).
+998994748634
3).
+998915051555

16 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг савдо раҳбари Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин. Телеграмда ёзиш учун:
@Anguzal

Комапания телефонлари:
+998994300064
+998941150064

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация:
https://t.me/AnguzalAgroservis/2259

Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi


ТОМОРҚАСИДАН ЮҚОРИ ДАРОМАД ОЛГАНЛАРГА ЕР СОЛИҒИНИНГ 90 ФОИЗИ ҚАЙТАРИБ БЕРИЛИШИ АЙТИЛДИ.

Ерига экин экмаганлар эса ер солиғини оширилган миқдорда тўлайди. 2026 йилдан қишлоқ хўжалиги ерлари учун солиқ ҳисоблаш тартиби ўзгартирилади.

2026 йилдан қишлоқ хўжалиги ерлари учун солиқ ҳисоблаш тартиби ўзгартирилади. Бу ҳақда 30-январь куни Президент раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Унда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш борасида “рақамли бозор” бўлмагани учун деҳқонлар мева-сабзавотига харидор, қайта ишловчи ва экспортчилар эса маҳсулот қидираётгани таъкидланди. Уларни ўзаро боғлайдиган маркетплейс ишга туширилади.

Ердан самарали фойдаланиб, бир сотихда 5 млн сўмдан юқори расмий даромад олаётган деҳқонларга ер солиғининг 90 фоизи “кешбек” сифатида қайтарилади. Томорқасига экин экмаганлардан эса ер сольиғи оширилган миқдорда ундирилади.
Охирги уч йилда 260 минг гектар ер аҳолига бўлиб берилганди. Бу тартиб такомиллаштирилади ва Қорақалпоғистон, Андижон, Жиззах ва Тошкент вилоятида бўш турган 3 300 гектар ернинг ижараси тажриба тарзида янги тартибда берилади. Контурлар 3 гектардан 50 гектаргача яхлит ҳолда савдога қўйилиб, 49 йилга ижарага тақдим этилади.

Бу ерлар тупроқ таркиби ва сифати таҳлили, кафолатли сув лимитини энг паст ва энг юқори чегаралари кўрсатилган ҳолда аукционга қўйилади. Савдоларда шу ҳудуд ва бошқа вилоятдаги тадбиркорлар ҳам қатнашиб, ер олиши мумкин бўлади.

Аукцион бошланғич нархни пасайтириб бориш ва бир йўла тўлаш шарти билан ўтказилади. Бу ерларнинг бир қисмига сақлаш ва қадоқлаш қувватлари қуришга ҳам рухсат берилади.

Келгуси йилдан қишлоқ хўжалиги ерлари учун солиқ ҳисоблаш тартиби ҳам ўзгаради. Ижарага берилган ернинг балл-бонитети ошса, тўланадиган солиқ ўзгармайди, аксинча тушиб кетса, солиқ ставкаси 3 карра ошади.
Президент маҳсулот етиштириш ва қайта ишлаш учун техникалар етказиб бериш, деҳқонларга қулай лизинг маҳсулотлари тақдим этиш бўйича топшириқлар берди.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

18k 0 106 1 23



Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️Фермерларимизнинг Телеграм тармоғидаги 1-рақамли каналига сиз ҳам обуна бўлинг ёки гуруҳингизда улашинг!

➡️FERMER.UZ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️СОАТИГА 0,8 Л ЁҚИЛҒИ САРФИ: Кичик иссиқхоналарни иситишга мўлжалланган қўлбола горелка ва котёлнинг иш жараёни.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger




ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА?

Республика Гидрометеорология маркази бугун, 4 феврал, ҳафтанинг сешанба куни кутилаётган маълумотни эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси -1..+1, кундузи +8..+10 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиб, кечаси -2..-7 даража совуқ, кундузи +3..+8 даража илиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиб, кечаси 0..-5 даража совуқ, кундузи +6..+11 даража илиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиб, кечаси -3..+2, кундузи +6..+11 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиб, кечаси -2..+3, кундузи +7..+12 даража илиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсиб, кечаси 0..-5 даража совуқ, кундузи +6..+11 даража илиқ бўлиши кутилади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиб, кечаси 0..-5 даража совуқ, кундузи +2..+7 даража илиқ бўлиши кутилади.

🔥ЭСЛАТМА!

"Ўзгидромет" хабарига кўра, ҳафта охиригача Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туриши кутилмоқда.

Айтилишича, ҳаво ҳароратининг аста-секин кўтарилиши давом этиб, ҳафтанинг биринчи ярмида кечалари бироз совуқ бўлиши сақланиб туриши мумкин. Кундуз кунлари эса ҳаво ҳарорати +8..+11 даража атрофида бўлиши, чоршанба ва пайшанба кунлари кечалари 0…+3, кундуз кунлари +12…+15 даража бўлиши кутилмоқда. Шимолий ҳудудларда ҳарорат асосан кечалари 0…-5 даража совуқ, кундуз кунлари эса, +4…+9 даража илиқ бўлиши кутилади.

БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️31 ЯНВАР: АРЗОН НАРХЛАРИ БИЛАН ТАНИЛГАН ФАРҒОНАНИНГ "ОЛМА САРОЙ"ИДА НИМА ГАПЛАР?


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


ҚОЗОҒИСТОНДАН ЎЗБЕКИСТОНГА ОЛИБ КЕЛИНАЁТГАН 43 ВАГОН КАРТОШКА ЧИРИБ КЕТДИ!

Қозоғистоннинг Павлодар шаҳридан экспорт қилинган 43 та вагондаги картошка Ўзбекистон билан чегарада тўхтатилди. Сабзавотлар 10 кундан ортиқ вагонда қолиб кетгани сабабли музлаб, яроқсиз ҳолга келди. Бу ҳақда KTK хабар берди.

Қозоғистонлик тадбиркорлар январь ойида уни Ўзбекистонга сотган, юк Тошкент шаҳрига йўл олиши керак эди. Бироқ чегара постида у фитосанитар текширувдан ўтказиш учун тўхтатилган. Сабзавотлар 10 кундан ортиқ вагонда қолиб кетгани сабабли картошка музлаб, яроқсиз ҳолга келган.

Мана, чириди. Сув оқяпти, ҳаммаси оқиб кетди! Аввал музлади, кейин эриди, тамом вассалом. Бир вагонда 68 тонна бор. Аммо энди у яроқсиз!, деди тадбиркор Азамат Серикбаев.

Сотувчиларнинг айтишича, картошка ҳатто молларга беришга ҳам ярамайди. Улар юкни нима учун бу қадар узоқ ушлаб туришганини тушунмаяпти. Ҳужжатлар январь ойининг ўрталарида, экспортга тақиқ киритилишидан олдин расмийлаштирилган. Шу сабабли, тадбиркорлар юкни бунча узоқ ушлаб туришга ҳеч қандай асос йўқ деб ҳисобламоқда.

Ҳокимият биздан бу картошкани 100-150 тенгадан сотишни сўради. Ваҳоланки, ҳозир унинг нархи бир килограмми учун 300 тенгедан бошланади. Энди нима қилишни билмайман. Барча зарар энди менинг зиммамда. Мен уч вагондан 60 миллион тенге зарар кўрдим!, деди тадбиркор Нурсултон Орманов.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таъкидлашича, сабзавот юкланган вагонлар тегишли текширувдан ўтган.

Бугунги кунга келиб, менинг маълумотларимга кўра, текширув ишлари якунланди. Зарур маълумотлар аниқланди. Ҳозирда вагонларнинг кейинги ҳаракатланиши учун ҳеч қандай тўсиқ ва ғов мавжуд эмас. Шу боис, 43 та экспортга йўналтирилган вагон чегарани кесиб ўтиши мумкин, деб маълум қилди Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Ербол Тасжуреков. Зарар кўрган бешта компания вакиллари амалдорларни судга бериш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, январь ойи ўрталарида Қозоғистон шаҳарларида картошка нархи кескин ошди — 455 тенгегача. Вазиятга жавобан ҳукумат маҳсулот экспортига вақтинчалик тақиқ қўйди ва савдо воситачилари билан ҳисоб-китоб қилишни бошлади, дейилади
хабарда.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


ANGUZAL AGROSERVIS dan repost
⚡️МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН ВА ЎСИМЛИКЛАР УЧУН ТЎЛИҚ ТУРКУМДАГИ МИКРОБИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ

"
ANGUZAL AGROSERVIS" КОМПАНИЯСИДАН

✅ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши)

✅СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид)

✅ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори)

✅АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант)

✅МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори)

✅ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

✅АН БИО (нематодага қарши)

✅БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор)

✅ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит)

✅ ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

✅АМИЛА-ПРО (пробиотик)

ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ:

КОМПАНИЯНИНГ САВДО РАҲБАРИ:
+998994300064

ТОШКЕНТ:
Бош офис:
+998941150064
Қўйлиқ
+998977160416
Уч қаҳрамон
+998909726777
Бўка
+998949362678
Тўйтепа
+998974256996

НАМАНГАН
Чорсу
+998902149198
Нуробод
+998939140098
Уйчи
+998998842172
Поп
+998995189332
Чортоқ
+998934140987

ФАРҒОНА
Марғилон
+998906313006
Данғара
+998901508777
Риштон
1-дўкон: 911315320
2-дўкон: 336007111

АНДИЖОН
+998934265522
+998905265522

ЖИЗЗАХ
+998919423355
+998945715079

САМАРҚАНД
1-дўкон: 979155556
2-дўкон: 999496835
Каттақўрғон
1-дўкон: 979231131
2-дўкон: 972851391
Пайариқ
+998979148801

НАВОИЙ
+998906206008

ҚАШҚАДАРЁ
Мавлон ака
+998912202144
Қарши
914550044
Муборак
+99897200618

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА РАСМИЙ ВАКИЛ:
Дуйсенбай Отарбаев:
+998993112771
Нукус-омбор
+998905752771
+998932097779

СУРХОНДАРЁ
Денов
+998997184133

БУХОРО
+998906353234
Пешку
+998997025510

СИРДАРЁ
Гулистон
1).
+998972486262
2).
+998994748634
3).
+998915051555

16 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг савдо раҳбари Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин. Телеграмда ёзиш учун:
@Anguzal

Комапания телефонлари:
+998994300064
+998941150064

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация:
https://t.me/AnguzalAgroservis/2259

Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi


МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРГА ШУ КУНЛАРДАГИ ТИНИМ ДАВРИДА ИСО СУЮҚЛИГИ ҚЎЛЛАНИЛАДИ.

У ҚАНДАЙ ТАЙЁРЛАНАДИ?

ИСО–фунгицид ва акарицид таъсирига эга, тўқ сариқ ёки олча рангидаги суюқлик. Мевали ўсимликлар ҳамда токда учрайдиган калмараз, мева чириш, ун шудринг, антракноз каби касалликлар ҳамда кана турларига қарши қўлланилади. Аралашмани тайёрлашда қатъий меъёрга амал қилиш лозим.

Шундай қилиб, фермер ва томорқа хўжалиги шароитида 10 л олтингугурт оҳак қўшимчасини тайёрлаш учун 10 л сув олинади, алоҳида идишда 600 г сифатли оҳак тош оз миқдордаги сув билан сўндирилади.

Сўндирилаётган оҳак устига яна бир оз сув қўшиб, оҳакли сут ҳосил қилинади. Тайёрланган оҳакли сут фильтрланиб, чўян қозонга қуйилади ва қайнагунча қиздирилади.

Бир вақтнинг ўзида бошқа идишда 1,2 кг олтингугурт кукуни сув билан тўла қоришиб, сариқ тусли бўтқа ҳосил қилгунча яхшилаб аралаштирилади.

Тайёр бўлган эритма оҳакнинг устига қуйилади. Ажратилган 10 л сувнинг қолган қисми ҳам қозонга қуйилиб, қозондаги массанинг сатҳи белгилаб қўйилади.

Қайнаш бошлангандан сўнг ёғоч куракча билан тўхтовсиз қўзғатиб туриш билан яна 60 дақиқа қайнатилади. Қайнаш жараёнида буғланиш эвазига қозондаги суюқлик ҳажми камаяди.

Қайнатиш бошлангандан олдин белгилаб қўйилган 10 л ҳажм сақланиб қолиши учун қайнатиш жараёнида керакли миқдорда қайнаган иссиқ сув қўшиб турилади.

Сувнинг охирги қўшилиши, қайнатиш тўхтатилишидан 15 дақиқа аввал амалга оширилади. Қайнатиш тўхтатилгач, аралашма 6-8 соат давомида усти ёпиқ ҳолатда тиндирилади ва сўнгра оғзи зич бекилувчи, шиша ёки пластмасса идишларга эҳтиёткорлик билан қуйилади.

Суюқликнинг оғзи зич бекитилишидан аввал идишдаги қайнатма устига керосин ёки техника мойидан қуйилса, ҳаво оксидланишининг олдини олади.

Эритма металл билан реакцияга киришгани боис бу турдаги идишларда сақлаш мумкин эмас. Тайёр концентрацияланган аралашманинг ранги тўқ сариқ тусда бўлади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️29 ЯНВАР: АНДИЖОНДА ҚУЛУПНАЙ ТЕРИМИ


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


⚡️ҲУҚУҚИЙ ЭСЛАТМА: 479-сонли Ҳукумат қарорига асосан, аукцион орқали олинган ерлар қийматини бўлиб тўлаш мумкин.

Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.08.2024 йилдаги 479-сон.

Ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн-аукцион савдолари ғолибларига уларнинг танловига кўра ер участкаси нархини уч йил муддатда, электрон онлайн-аукцион савдолари ғолиби бўлган "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"да рўйхатда турган фуқароларга ер участкаси нархини беш йил муддатга, "маҳалла еттилиги" тавсиясига асосан шакллантириладиган
рўйхатга киритилган ёшларга 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб- бўлиб тўлашга рухсат берилади".


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА?

"Ўзгидромет" бугун, 30 январ, ҳафтанинг пайшанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиши кутилади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши, ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0..-2 даража совуқ, кундузи 0..+2 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиб, кечаси -3..-8 даража совуқ, кундузи 0..+5 даража илиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиб, кечаси 0..-5 даража совуқ, кундузи 0..+5 даража илиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятининг баъзи ҳудудларида бироз қор ёғиши кутилади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиб, кечаси 0..-5 даража совуқ, кундузи 0..+5 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиб, кечаси 0..-5 даража совуқ, кундузи +2..+7 даража илиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи ҳудудларда қор ёғиши кутилади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсиб, кечаси 0..-5 даража совуқ, кундузи 0..+5 даража илиқ бўлиши кутилади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғиши, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиб, кечаси -7..-12, кундузи -2..-7 даража совуқ бўлиши кутилади.

🟩ЭСЛАТМА:

Бундан олдинроқ, 29–31 январ кунлари совуқ ҳаво массалари Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларидан бутун республика ҳудудига тарқала бошлаши, ҳаво ҳарорати кечаси 0...–5 даражагача, шимолий ҳудудларнинг баъзи жойларида –8 даражагача, кундузи 0...+5 даражагача пасайиши, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлиб, асосан, қор шаклида ёғиши кутилаётгани прогноз қилинганди.

БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ВЕРТИКАЛ ГИДРОПОНИКА: Кичик томорқаларда маҳсулот етиштиришда ўта қулай иншоот.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


БОРДО СУЮҚЛИГИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

1. Керакли идиш ва реактивлар: 10 ва 5 л ҳажмдаги пластмасса челаклари, тахта таёқча, 300 г мис купороси, 400 г оҳак, 150 г шакар ва сув.

2. 10 л сувга 300 г мис купороси ва оҳак солинади. Эритма суюқлик тайёрлаш учун 10 л.ли пластмасса челак, ҳар бири 5 л.ли пластмасса челак ва ёғочли аралаштиргич тайёрланади.

3. Катта челакни икки томонига 5л челаклар қўйилади. Уларнинг 1-сида 5 литр сув қуйиб, унда мис купороси эритилади. 2-сида 400 г оҳак солиниб, сув қуйилади. У совигандан кейин ҳажми 5 л.га етгунча сув қуйилади.

4. Ҳар иккала челакдагиларни аралаштириш қуйидагича: ҳар 5л челакдан оз-оздан олиб бир вақтда катта 10 л.ли челакка қуйилади. Қуйилаётган суюқлик бир-бири билан аралашиши лозим. Шунинг учун бу ишни 2 киши бажаради.

5. Ҳосил бўлган оҳакли сут қоп орқали сузилади. Яхши сузиб олинмаса, пуркагич асбобга тиқилиб қолади.

6. Бордо суюқлиги ўсимлик танасига яхши ёпишиши учун 100 л эритмага 150 г шакар қўшиш лозим.

-БОРДО СУЮҚЛИГИНИ ҚЎЛЛАШ ҚОИДАЛАРИ-

Парша, монилиоз ва доғланишга қарши мевали дарахтларда ва резавор буталарда куртак чиқаришдан олдин ва куртак чиқариш вақтида 300 грамм мис купороси ва 400 грамм оҳакдан тайёрланган (яъни, 3% ли) бордо суюқлиги ишлатилади. Вегетация даврида одатда ҳар 15 кунда 1% ли бордо суюқлиги қўлланилади.

Малина, қулупнайда (земляника яъни, ер тути) баргларнинг доғланишига қарши фаол ўсиш ва ривожланиш даврида бордо суюқлиги 2 марта қўлланилади, гуллашдан олдин ва ҳосилни йиғиштириб олгандан кейин.

Нок ва олмада монилиоз, занг, доғланиш ва баргларнинг қўнғирлашиши касалликларига қарши бордо суюқлигини вегетация даврида 6 марта қўллаш мумкин.

Олчада ва олхўрида коккомикоз ва клястероспориозга қарши бордо суюқлиги билан бир мавсумда 4 марта ишлов бериш мумкин.

Помидор ва картошкада бордо суюқлиги  фитофтороз ва макроспорозга қарши қўлланилганда самара беради. Бу ҳолда вегетация даврида 4 марта ишлов берилади.

Бодринг ва полиз экинларида бордо суюқлиги пероноспороз, аскохитоз, антракноз, бактериоз ва зайтун доғланишига қарши ёз давомида 3 марта ишлов берилади.

Пиёзга бордо суюқлиги билан ишлов бериш пероноспороз, занг ва чириш (гниль) касалликларига қарши курашда самара беради. Кўк пиёз сифатида етиштирилаётган пиёзга бордо суюқлиги билан ишлов бериш мумкин эмас. Пиёзга мавсум давомида 3 марта ишлов берилади.

Смородина ва крижовникда бордо суюқлиги септориоз ва антракнозга қарши мавсум давомида 3 марта қўлланилади.

Диққат! Мевали дарахтлар ва резавор буталарга куртак чиқаришдан олдин ишлов бериш ҳолларидан ташқари барча ҳолларда 1% ли бордо суюқлиги қўлланилади.

Бордо суюқлигини фақат таркибида олтингугурт бўлган препаратлар билан аралаштириш мумкин. Дори сепиш идишига бордо суюқлигини қуйишдан олдин яхшилаб аралаштирилади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"ЧОРСУ"ДА 4 МИНГ, "ФАРҲОД БОЗОРИ"ДА 10 МИНГ: Картошка нархлари қандай тебраняпти?

Бозор ва савдо дўконларида картошка нархлари бир ой олдинга нисбатан сезиларли ошган. Тури ва етиштирилган мамлакатига қараб 7 мингдан 10 минг сўмгача сотилмоқда.
Kun.uz мухбири пойтахтда картошка нарх-навосини ўрганиш чоғида Фарҳод бозоридан чиқиб Чорсуга етиб келгунича ярмаркадаги 7 минг сўмлик картошка 4 минг сўмга “арзонлаб” қолганининг гувоҳи бўлди.


19 январ куни Қозоғистоннинг бир қатор вилоятларида картошка нархи кескин ошиб кетгани туфайли ҳукумат ушбу маҳсулотнинг учинчи давлатга экспортини олти ойга чеклади. Бунинг фонида Ўзбекистонда ҳам картошка қимматлашди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу маҳсулотнинг захираси етарлича экани ва захиралар ички бозорга чиқариб борилаётганини маълум қилган. Аммо картошка нархлари ошишининг аниқ сабабини келтирмаган.
Kun.uz мухбири картошка нархларини ўрганиш мақсадида “Фарҳод” деҳқон бозорига борди. Даставвал, бозор маъмурияти журналистик фаолиятни эркин олиб боришга халақит бериб, тасвирга олиш учун рухсат сўраш кераклигини таъкидлади. Шундай бўлса-да, сотувчилар ва харидорлар картошка нархлари бўйича ўз муносабатини билдирди. Унга кўра, картошка 8 мингдан 12 минг сўмгача савдога қўйилган.

“Картошка 10 минг бўляпти, тўғриси, келиши қиммат келяпти, биз оддий савдогармиз, ҳеч нарса қилолмаймиз. Бир ҳафта олдин 7-8 минг эди, 2-3 кунда 2 минггача кўтарилди”, – дейди сотувчилардан бири.

Шунингдек, бозорда картошка харид қилган фуқаролар ҳам бир неча ҳафта олдин картошка 6-7 минг бўлганини, нархларни арзонлаштириш кераклигини айтди. Шундан сўнг,
Kun.uz Чилонзор туманида жойлашган Корзинка супермаркети, Ҳавас дискаунтери ва кичик савдо дўконларида бўлди. Уларда картошка ўртача 9-10 минг сўм атрофида сотилмоқда. Айрим дўконларда картошка нархлари бозордагиларидан фарқ қилмайди. Фақат сифат жиҳати ажратиб туриши мумкин холос.

Кейинги манзил Шайхонтоҳур туманида жойлашган Эски жўва бозори бўлди. Бозор маъмурияти ходимларидан бири даставвал Фарҳод деҳқон бозорига борганимиздан хабардор эканлигини айтиб, ҳудудда ташкил этилган ярмаркалар томон бошлади. У картошка нархлари 4 минг сўм этиб белгиланганини маълум қилди. “Эски жўва” бозори савдо бўлими ходими Саидалихон Турсуновнинг
Kun.uz'га айни дамда мазкур бозорнинг ўзи учун ўртача 600 тонна картошка захираси шакллантирилганини билдирди.

“Феврал ойида картошкаларимиз тортилишини ҳисобга олиб Самарқанд, Сурхондарё ва Келесда захира қилиб қўйганмиз. Картошка камайган сари 4 минг сўмдан тўлдириб боряпмиз, бир кунда ярмаркамизда 5-6 тонна картошка сотиляпти. Шанба, якшанба кунлари ундан кўпроқ ҳам кетади”, – дейди Саидалихон Турсунов.

Савдо бўлими ходими бир турдаги картошка турли нархларда сотилишига ҳам изоҳ берди.

“Бу очиқ савдо, бозор ярмаркаси эмас. Улар “Food City” ва вагонлардан олиб келиш харажатларига қараб сотишади. Биз шу ерда ярмарка ташкил қилиб, аҳолининг арзонлаштирилган картошка билан таъминланишини назорат қилиб борамиз”, – дейди Саидалихон Турсунов.

Бир нечта фуқароларнинг
Kun.uz'га айтишича, арзонлаштирилган картошкаларнинг асл нархи 1-2 соат олдин 7 минг сўм бўлган. Бироқ тасвирга олиш жараёнларида ярмаркадаги картошкалар 4 минг сўмдан сотилди.

“Эски жўва” бозоридаги бошқа савдо нуқталарида асосан хориж давлатларидан импорт қилинган картошкалар 9 мингдан 11 минг сўмгача савдога қўйилган.

Қайд этиш жоиз, 21 январ куни Янги Қўйлиқ деҳқон бозорида йил бошидан бери картошка нархи 37–85 фоизга қимматлагани ҳақида хабар берилган эди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотларга кўра, Ўзбекистон аҳолисининг картошкага бўлган йиллик талаби 4 миллион тоннани ташкил этади. Хусусан, 2024 йилда жами 3,7 миллион тонна, шундан асосий майдонда 2,7 миллион тонна ва такрорий экин сифатида 1 миллион тонна картошка етиштирилган, дейилади
хабарда.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️Фермерларимизнинг Телеграм тармоғидаги 1-рақамли каналига сиз ҳам обуна бўлинг ёки гуруҳингизда улашинг!

➡️FERMER.UZ

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.