⚡️ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ ИМЗОЛАНДИ: 60 турдаги маҳсулотлар учун божсиз импорт режими яна бир йилга узайтирилди.
Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида, ўсимлик ёғи, сарёғ, тухум, банан, цитрус мевалар, ун, йогурт, айрим турдаги қандолат маҳсулотлари, шунингдек, баъзи гигиеник товарлар импорти учун божхона божининг нол ставкаси 2026 йил 1 январгача узайтирилди.
Ўзбекистон президентининг “Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони имзоланди.
Фармон билан, 31.05.2022 йилдаги ПФ-145-сонли ва 23.03.2023 йилдаги ПФ-41-сонли президент фармонлари асосида божхона божининг нол ставкаси қўлланаётган товарлар учун ушбу имтиёзнинг муддати 2026 йил 1 январгача узайтирилди.
Бу чора истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган.
Яна камида бир йил давомида божсиз олиб кириш мумкин бўлган товарлар рўйхатига балиқ, сарёғ, маргарин, қаймоқ, қуюлтирилган сут, тухум, банан, кофе, чой, ун, йогурт, пишлоқ, творог, қандолат маҳсулотлари, мураббо, алкоголсиз ичимликлар, соч учун воситалар, айрим гигиеник товарлар ва бошқалар киради.
Шунингдек, янги ёки қуритилган хурмо, анжир, ананас, авокадо, гуава, манго, кокос, олма, нок, беҳи каби меваларнинг божсиз импорти ҳам давом этадиган бўлди.
Бошқа бир қарор асосида, ўсимлик ёғи импорти бўйича божхона божининг нол ставкаси ҳам 2026 йил 1 январгача узайтирилди. Парранда гўшти импорти учун эса имтиёз муддати узайтирилмади, дейилади хабарда.
AGROBLOGER канали:
@agrobloger