⚡️2 ЙИЛДАН БУЁН АДИРЛИКНИ ЎРМОНЗОРГА АЙЛАНТИРИШ ЙЎЛИДАГИ АНДИЖОНЛИК ОТАБЕК НУРИТДИНОВ ЁЗМОҚДА:
"Тушунарсиз ҳужумлар бошландими дейман.
Солиқ жарималарга торта бошлади. Хеч қандай огохлантиришсиз хисоботни вақтида топширмади деб аввалига 3,5 млн жарима қилиб мажбурий ижрога чиқариб иш қўзғашганди. Хар ой хисоботни вақтида топшириб келаётгандик, лекин программалари қабул қилмаган экан. Хай майли, янгимиз, тушунмагандирмиз, солиқдагилар нега тушунтиришсиз, огохлантиришсиз ундай қилди экан деб, бўйин эгиб ёрдам сўраб бордик.
Солиқ рахбари амалга ошираётган лойихамиздан хабардор ва ёрдам беришини айтди. Бу орада 175 гектар ерни давлатга қайтариб топшириб, номимдаги фермер хўжалиги фаолиятини тугатдик.
Лойихамизни амалга ошириш учун озроқ ер қолганди. Орадан 3 хафта ўтиб, янги қўшимча 3,5 млн жарима илишди. Яна хисобот деб. Қандайдир тушунарсиз холат. Солиқ рахбаридан "ёрдам қиламан дегандингизку?" деган саволимизга, ёрдам қилмоқчи бўлгани, лекин прокуратура тўхтатиб қўйганини айтди. Энди хозирда 7 млндан зиёд жарималар мавжуд. Бу ерларни ўзлаштириш харакатида анчагина қарзларга хам кириб қолгандик. Ўзи осон бўлмаётганди шу кунларда.
Асака туман прокурорига савол. Бу ерлар кимгадир керак бўлиб қолдими? Агар керак бўлса бир оғиз айтиш кифоя эди. Ўзим топшириб берардим. Хаёлимда мен каъби бошқа ахмоқ йўқ бу ерларга чиқиб пул сарфлайдиган деб юрган эканман. Ёки гап ерда эмас, мендами? Менга нисбатан қандайдир харакатлар бошлаш тўғрисида юқоридан топшириқ келдими? Ёки адирдаги фаолиятимни тўхтатиш топшириғи борми? Лойихамиз кимгадир халақит қилдими? Ахир давлатимиз рахбари гапираётган сув тежаш технологиялари, муқобил энергия манбалари, яшил маконлар барпо қилиш ва яна кўплаб бошқа топшириқларини ўз хисобимиз ва ўз кучимиз билан амалга ошираётгандик?
Хай майли. Бир гап бўлар. Имкон қадар охиригача курашишга харакат қиламиз. Кўплаб ватандошлар қўллаб хиссаларини қўшганди. Шу инсонлар олдида хижолатдаман. Юқоридаги саволларни туман прокурори билан гаплашиб, ўзига хам бериб кўраман, қандай жавоб бериши қизиқ".
AGROBLOGER канали:
@agrobloger