⭕️⭕️⭕️⭕️
ЭРТАДАН ҲАВО ҲАРОРАТИНИНГ КЕСКИН СОВИШИ КУТИЛМОҚДА:
БОҒ, ОЧИҚ ДАЛА ВА ИССИҚХОНАЛАРДА КУЧЛИ СОВУҚ ҲАРОРАТДАН ҲИМОЯ ТАДБИРЛАРИ
Сабзавотчилик ва полиз экинлари.
Ҳозирда республика дала майдонларида асосан август-сентябрь пиёзлари ва саримсоқпиёзлар экилган. Ушбу сабзавот экинларини кескин совуқдан асраш учун қуйидаги тавсияларни қўллаш лозим:
экин майдонлари устини плёнка қопламалари билан оддий ёки дуга усулда қоплаш;
маҳаллий чириган гўнг, шоли қипиғи ва апилка билан мўлчалаш;
Шу билан бирга, сабзавотлар экилган дала майдонини шамол оқимига қараб олов ёқиб тутатиш ҳам фойда беради. Тўқсонбости усулида экилган сабзавот экинларидан сабзи, пиёз, ош лавлаги; кўкат сабзавотлар (исмалоқ, укроп, петрушка, сельдерей, кашнич, салат) экинлари уруғлари ҳали ердан униб чиқмаган ва уларнинг совуқдан зарарланиш эҳтимоли жуда паст даражада.
Иссиқхоналарда помидор ва бодринг етиштиришда иншоотдаги ҳаво ҳарорати ўсимликлар учун мос бўлиши лозим. Иссиқхонада етиштирилаётган бодринг ҳарорат 0 даражага тушиб кетганда нобуд бўлади.
Помидорнинг эса +7 даража ҳароратда илдиз тизими, -1...−2 даража совуқда эса ўсимликнинг ўзи нобуд бўлади.
Иссиқхоналарда исириқ ва бошқа тутатиш (похол ёки эскирган техник баллонларни ёқиб тутатиш натижасида ҳам 2−3 даража иссиқлик бериш ва ушлаб туриш мумкин.
Жанубий минтақаларда сабзавот экинларини кескин совуқдан ҳимоялаш бўйича тавсиялар:
иситилмайдиган кўчатхоналарда етиштирилаётган сабзавот ва полиз экинлари кўчатларини совуқдан асрашнинг муҳим тадбирларидан бири дугалар ўрнатиш, устини полиэтилен плёнкаси билан ёпиш, вақтинчалик иситиш мосламаларидан фойдаланиш ҳамда атрофига гўнг аралаш хашак, похол ва шох-шаббалар уюмларини тўплаб, уларни тутатиш;
иссиқсевар сабзавот экинларидан помидор, ширин қалампир ва бақлажон кўчатларини иссиқхонада тайёрлашни ҳамда бодринг ва полиз экинлари уруғларини экишни вақтинчалик тўхтатиб туриш;
ҳар бир далада ҳаво ҳароратини кузатиб, -10 даражага тушиши билан уюмларни тутатиш;
совуқ тушишининг энг фаол вақти бу тонгги соат 3−5 оралиғида бўлиб, айнан шу вақтда ўсимлик совуқдан зарарланади, шу боис ҳушёрликни ошириш талаб этилади;
совуққа чидамли сабзи, пиёз, саримсоқпиёз, ош лавлаги, карам ва кўкат сабзавотлар каби экинларга -2−3 даража совуқ сезиларли таъсир этмайди.
🔹🔹🔹
Мевали боғ ва узумзорлар.
Мевали боғ ва узумзорларда қуйидаги агротехник тадбирларни амалга ошириш орқали уларни совуқ уришидан ҳимоялаш мумкин:
мевали боғ ва токзорларнинг қатор ораларидан суғориш ариқлари олиб, суғориш, яъни яхоб суви бериш лозим. Совуқ вақтида боғ ва токзорларни қондириб суғориш натижасида сув ҳарорати ҳаво ҳароратидан юқори бўлгани учун сув буғлари ер ва дарахтлар ҳароратининг пасайишига йўл қўймайди;
уруғли мева боғларда шакл бериш ва кесиш тадбирларини совуқ ҳароратлар ўтгунга қадар вақтинча тўхтатиш;
кўмилмай қолган ток туплари, анор ва анжир буталарини совуқдан сақлаш учун зудлик билан хашаклар ва шоли поялар билан ёпиш ёки тупроқ билан кўмиш;
хурмо дарахтлари таналарини ва шох-шаббаларини хашак, қуруқ макка ва шоли поялари ҳамда бошқа нарсалар билан ўраш;
иссиқхоналарда етиштирилаётган цитрус ва қулупнай ўсимликларини ҳимоя қилиш учун плёнка остидан яна бир қават юпқа плёнка тортиш (термос қилиш) ва иссиқхона устидаги қорларни туширмаслик зарур;
мевали боғ ва узумзорлар қатор ораларига маҳаллий ўғит аралаш хашак, похол, шох-шаббалар уюмларини тўплаб, уларни тутатиш (мевали боғ ва узумзорларга бир текисда эни 1,25−1,5 м ҳамда баландлиги 0,5−0,75 м дан тўп-тўп қилиб уйиб қўйиш);
дарахтларнинг ёши ва қалин сийраклигига қараб ҳар бир гектар майдонга 100−200 та уюм ҳосил қилиш керак. Тутун боғ ичига яхши ёйилиши учун уюмларни мевали боғ ва узумзорларнинг шамол эсадиган томонига қўйиш ҳамда ҳаво ҳароратини кузатиб бориш тавсия этилади.
AGROBLOGER канали:
@agrobloger