ФАХРИЙЛАР.2020 dan repost
КОРАБОҒ УРУШИ.
Қорабоғ(Арцах) уруши 1990-1994 йилларда бўлиб ўтган Озарбайжон ССР таркибидаги Тоғли Қорабоғ автоном вилоятини ўзларини худудига қўшиб олмоқчи бўлган арманларга қарши озарбайжонликлар ўртасидаги миллатлараро фуқаролар уруши.
1987 йилдаги СССР президенти М.Горбачевнинг сиёсати туфайли азалдан Тоғли Қорабоғ вилоятига "кўз тикиб" юрган арманлар Совет хукуматидан вилоятни Арманистон ССР худудига қўшиб беришини сўраб мурожат билан чиқдилар.(Тарихда 1905-1907,1918-1920 йилларда арманлар ва озарбайжонликлар ўртасида йирик тўқнашувлар бўлиб ўтган эди)
Ереванда ва бошқа шаҳарларда шу мавзуда катта митинглар бўла бошлади.
1987 йил Сумгаити шаҳрида арманлар ва озарбайжонликлар ўртасида қонли тўқнашув рўй берди.
Шу кундан бошлаб ҳар ерда катта кичик можоралар бўлганлиги сабабли Арманистонда яшовчи озарбайжонликлар ўз юртига оммавий кучиб кела бошлади.Озарбайжон худудидаги арманлар Тоғли Қорабоғ вилоятига ва Арманистонга қувилдилар.
Тоғли Қорабоғ вилоятида фавқулодда ҳолат эълон қилиниб,ички ишлар қўшинлари тўқнашувларни бартараф қилиш учун сафарбар қилинди.
1989 йилда Озарбайжонга қарашли Нахичиван АССРга ўтувчи йўлларни арманлар блокада қилиб тўсиб қўйди.
Ўз навбатида бунга жавобан Озарбайжондан Арманистонга борувчи йўллар тўсилди ва 1990 йил январ ойида икки томон чегара худудларида бир бирларини тўплардан ўққа тутишдилар.
1990 йилнинг 13-18 январ кунлари Боку шаҳрида арманлар томонидан босқин уюштирилиши ва қуролли кучларни ишга солиниши оқибатида икки миллат вакилларидан 90 кишини ўлимига сабаб бўлди.
Бу кун "қора январ" деб тарихга кирди.
СССР Куролли кучлари томонидан Тоғли Қорабоғ вилоятида ва икки Республика худудида 160 дан ортик тезкор- харбий амалиётлар ўтказилиб ноқонуний қуролли уюшмаларни қуролсизлантириш,паспорт режимини жорий этиш ишлари амалга оширилди.
1991 йилнинг 28 августида Озарбайжон ўзини мустақиллигини эълон килди.
Шу куни Тоғли Қорабоғ автоном вилоятини сессиясида мустақил Тоғли Қорабоғ Республикаси тузилганлигини эълон қилди ва Озарбайжоннинг арманлар кўп яшайдиган Шаумян туманини янги Республика таркибига қўшилганлигини эълон қилди.
Бундан норози озарбайжонликлар 25 сентябрда Тоғли Қорабоғ Республикаси маркази Степанакерт шаҳрини артиллериядан ўққа тута бошладилар ва бу иш тўрт ойгача давом этди.
1991 йилнинг кузида Арман жангарилари хужумга ўтиб бир неча шаҳарларни ишғол қилдилар ва шу жумладан Шаумян туманини ҳам эгалладилар.
Бу тумандан минглаб озарбайжонликлар уй- жойларини ташлаб Озарбайжон Республикаси худудига қочиб ўтдилар.
СССРнинг тугатилгани сабабли Ички ишлар вазирлиги қўшинлари 1991 йил 19 декабрдан Тоғли Қорабоғ Республикаси ҳудудидан олиб чиқила бошланди.
1992 йилнинг 1 январидан Озарбайжон Қуролли кучлари собиқ Иттифоқдан "мерос" қолган харбий қисмлар билан Тоғли Қорабоғ Республикаси шаҳар ва қишлоқларига хужумга ўтдилар.
Жангга танклар,БТРлар ва "Град" реактив қурилмалари,ҳаводан самолётлар, вертолётлар хужумга ташланди.
Озарбайжонликлар Туркия,Эрон,Исроил ва Россия( чечен жангарилари) кўмагида 38 минг харбий аскарларни жангга ташлаган бўлсалар,арманлар Греция,Жанубий Осетия,Россиянинг кўнгиллилари мададида 20 мингдан зиёд аскарларни қарши хужумга йўлладилар.
Энг шиддатли жанглар 1993 йилнинг декабридан 1994 йилнинг майигача давом этди.Бутун уруш давомида Тоғли Қорабоғ Республикаси ва арманлар томонидан 6500 дан ортиқ жангчилар ҳалок бўлдилар,20000 нафар жангчилар ярадор бўлдилар.
Тинч аҳолидан 1250 киши нобуд бўлди.
Озарбайжонликлар томонидан 11600 аскар ўлди,30000 дан зиёд аскарлар ярадор бўлдилар.
Тинч аҳоли ичида 760 киши халок бўлди.
1994 йилнинг 12 майида Мустақил Давлатлар Хамдустлиги мамлакатлари таклифи билан Бешкек шаҳрида "Ўт очишни тўхтатиш бўйича шартнома" имзоланди.
Озарбайжон,Арманистон ва Тоғли Қорабоғ Республикаси эгалик қиладиган ҳудудлар белгиланиб келишувга эришилди.