ФАХРИЙЛАР.2020 dan repost
БИЗ ХАЛИ ҲАЁТГА ТЎЙМАГАН ЭДИК...
Айбимиз не эди,ҳеч ким билмади.
Кимлар қадримизни елга сотдилар.
Йигирмада гуллар термоқ онлари,
Хандакларда ўтди,бизни отдилар.
Дунё мовий,ҳатто қуртлар ўлмасин..
Севмоқ ширин эди,жон сарим бизга
Ахир яшашдан ҳеч безмаган эдик,
Тақдир тўйдингми айт,қонларимизга?
Даҳшатмас,қирларда оловлар ютиб
Қийналиб кўкларга боқмоқ чалажон.
Даҳшат шу: кўксингда тоғ бўлиб турган
Доғ бўлиб қайтмоқда боланг,онажон.
Оҳ,афғон уруши, афғон уруши
Гулдираб,айланар забонлар нечун?
Оғир,оғриганда халқнинг юраги.
Беҳуда қон тўккан қурбонлар учун,
Тақдир биз яшашга тўймаган эдик.
Кар бўлиб қолсайдим,онажон...
Айбимиз не эди,ҳеч ким билмади.
Кимлар қадримизни елга сотдилар.
Йигирмада гуллар термоқ онлари,
Хандакларда ўтди,бизни отдилар.
Дунё мовий,ҳатто қуртлар ўлмасин..
Севмоқ ширин эди,жон сарим бизга
Ахир яшашдан ҳеч безмаган эдик,
Тақдир тўйдингми айт,қонларимизга?
Даҳшатмас,қирларда оловлар ютиб
Қийналиб кўкларга боқмоқ чалажон.
Даҳшат шу: кўксингда тоғ бўлиб турган
Доғ бўлиб қайтмоқда боланг,онажон.
Оҳ,афғон уруши, афғон уруши
Гулдираб,айланар забонлар нечун?
Оғир,оғриганда халқнинг юраги.
Беҳуда қон тўккан қурбонлар учун,
Тақдир биз яшашга тўймаган эдик.
Кар бўлиб қолсайдим,онажон...