ФАХРИЙЛАР.2020 dan repost
ИНГЛИЗ - АФҒОН УРУШЛАРИ.
БИРИНЧИ ИНГЛИЗ-АФҒОН УРУШИ.
Британиянинг Афғонистонга қарши мустамлака босқинчилик уруши 1838-1842 йилларда содир бўлди.
Инглиз армиясининг асосий кучлари Қандаҳор ва Ғазнани эгаллаб Кобулга чиқиш макқадида Булан йўлаги орқали жанубий- ғарбий Афғонистонга бостириб кирди.
Афғон қўшинларини чалғитиш мақсадида Пешовардан Хайбар давонига зарба берилди.Инглиз қўшинларининг сони 30 минг дан ортиқ бўлиб,унга қарши курашган афғон жангчилари сони 15 мингдан ортиқ эди.
Қурол- аслаҳалари инглизларникидан анча қолоқ эди.
Босқинчилар 1839 йил Қандахор,Ғазна ва Кобул шаҳарларини эгаллаб олгач,бунга жавобан афғонлар партизан урушини бошлаб юбордилар.
Инглизлар Афғонистон амири Дўстмухаммадхонни тахтдан тушириб ўрнига ўз "малайи" бўлган шоҳ Шужоъ қўйдилар.
Дўстмуҳаммадхоннинг ўғли Акбархон афғон қабилалари биргаликда шавқатсиз қаршилиги натижасида 1842 йил Кобул шаҳри қайтариб олинди.
Амир Дўстмуҳаммадхон яна тахтига эгалик қилди.Шоҳ Шужоъ ўлдирилди,инглизлар чекинишга мажбур бўлдилар.
Жалолобод шаҳри томон чекиниб қочган 16000 аскарни бари йўлда қириб ташланади,фақат харбий врач Уильям Брайдонга отда шаҳарга кириб боришига қўйиб беришади.
Ниҳоят инглизлар мағлубиятини тан олдилар,1842 йилнинг охирида Афғонистонни тарк этдилар.
ИККИНЧИ ИНГЛИЗ-АФҒОН УРУШИ.
Бу уруш 1878-1880 йилларда бўлиб ўтди.
Уруш 36000 кишилик инглиз қўшинларининг 3 колонна бўлиб Афғонистонга (Хайбар,Куррам ва Булан йўлаги орқали) бостириб кириши билан бошланди.
Афғон армияси ноиложликдан чекинди ва
1879 йил инглизлар Қандаҳор шаҳрини эгалладилар.
Шу йил сентябрда Афғонистон амири Ёқубхон Англия билан Гандамак битимини имзолади.
Шартномада инглизларга ён босилгани сабаб халқ қўзғолон кўтарди.
1880 йилнинг 27 июлида Қандаҳор яқинидаги Майванд жангида афғон қўшинлари инглиз бригадасини батамом тор- мор этдилар.
Кобулдаги инглизларни 100 минг кишилик халқ армияси қамал қилди.
Шундан сўнг Англия хукумати режасидан воз кечиб Амир Абдурахмон билан келишув шартномаси тузишга мажбур бўлди.
УЧИНЧИ ИНГЛИЗ-АФҒОН УРУШИ.
"Йиқилган курашга тўймас" деганларидек инглизлар учинчи инглиз- афгон урушини бошладилар.
Афғонистон амири Омонуллахон 1919 йилнинг май ойида Афғонистон мустақиллигини эълон қилди.
Май ойининг учинчи куни инглизлар уруш харакатларини бошлаган эдилар, улар бу сафар Ҳайбар,Вазиристон ва Қандаҳор йўналишлари бўйича 3 та колонна бўлиб 340 минг кишилик қўшин билан бостириб келдилар.
Уларга қарши афғонларнинг 40 минг кишилик аскарлари қаршилик қилдилар.Инглизларнинг техникаси ва қурол- аслаҳалари такомиллашган бўлсада,тоғ шароитида партизанча уруш ҳадисини олган афғонлар уларга бас кела олишдилар.
Ҳайбар йўналишида инглизлар зафар кучган бўлсалар,Вазиристонда мағлубиятга учрадилар.
Вазиристонда яшовчи қабилаларнинг ялпи қўзғолони ва Ҳиндистонда инглизларга қарши инқилобий кўтарилиши Англияни Афғонистондаги урушдан воз кечишига мажбур қилди.
1919 йил 8 августда Равалпинди шаҳрида сулҳ битими тузилди,битимга кўра Англия Афғонистон тўла мустақиллигини тан олди.