YURISTKADR dan repost
Республикада ягона бўлган Андижондаги травматология марказининг тақдири хавф остида!
Жуда қизиқ. Андижон вилояти травматология ва ортопедия шифохонаси деган тиббиёт муассасаси бор, бу муассаса Андижон шаҳрида жойлашган ва ўз сохаси бўйича нафақат Фарғона водийсида, балки республикада ягона.
Травматология ва ортопедия соҳасида унча-мунча жойларда топилмайдиган неча йиллик тажрибали ва кучли мутахассислар фаолият юритади бу ерда. Адашмасам, 170 га яқин ходим ишлайди. Шу ерда айни пайтда жуда ёқимсиз ва ғалати ишлар бўляпти. Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти вазирликка хат чиқариб, мана шу ишлаб турган шифохонани тугатиб, уни вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига ўтказиб, оддий бўлимга айлантиришни сўраяпти экан.
Нима эмиш, шу йўл билан бир йилда ўртача 1 млрд. сўм тежалар эмиш. Қизиқ жойини қарангки, вилоят ССБ тугатишни сўраётган шифохона бюджетдан бир тийин ҳам пул олмайди, бу муассаса хўжалик ҳисобидаги ташкилот. Аксинча, унга халақит қилинмаса, йилига миллиардлаб пул топиши мумкин.
Мен бу ташкилотга вақтида адвокатлик хизматини кўрсатганман. Бир судда гувоҳлардан шифохона биноларини ўзлаштиришга ва давлат шифохонасини хусусийлаштиришга ҳаракат қилаётганлар ҳақида эшитгандим. Ҳозир шу нарсанинг хиди келаётганга ўхшаяпти.
Бундан кейин ҳам бу шифохонани ва ундаги 170 га яқин ходимларни сақлаб қолиш учун охиригача курашаман. Мутасаддилардан ҳам бу муаммога бефарқ бўлмаслигини сўраб қоламан.
👉@yuristkadr