AdvokatNews dan repost
“Адвокатура тизимида меҳнат қилаётган деярли олти мингга яқин ҳамкасбларимизга нисбатан бугунги кунда давлат томонидан рағбатлантириш масаласида бўлаётган эътибор ҳавас қилгулик даражада эмас, деб ўйлайман. Масалан, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг бир гуруҳи давлатимизнинг медаль ва орденларига муносиб деб топилиб, тақдирландилар. Лекин кўп сонли адвокатлар жамоасидан ҳеч кимга бирон медаль ёки орден берилгани йўқ. Ўтган йили ҳам шунақа бўлган эди. Ваҳоланки, Адвокатлар палатаси ҳар йили ўз Бошқарув мажлисларида давлат медаллари ва орденларини олишга лойиқ бир неча номзодларни тасдиқлаб, уларни мутасадди идораларга тақдим этиб келмоқда. Шахсан мен ўзим учун бундан хафа бўлмайман. Чунки, 2022 йилда «Шуҳрат» медалига лойиқ деб топилдим ва бундан беҳад миннатдорман. Дарвоқе, ҳозирча мамлакатимизда медалга муносиб кўрилган охирги адвокат бўлиб турибман. Лекин масала бошқа ёқда: мамалакатимизда қонун устуворлигини, адолатни таъминлашга ёрдам бераётган касб эгаларининг хизмати наҳот бошқаларникидан кам бўлса?!
Яна бир эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳат. Нима учундир адвокатлар фақат ва фақат «Шуҳрат» медалига тавсия қилинади. Мамлакатимизнинг бошқа орден-медаллари йўқми? Мен бу билан «Шуҳрат» медалини камситмоқчи эмасман, соҳа ходимларига эътиборни назарда тутмоқдаман, холос. Ростини айтиш керакки, анча йиллар олдин адвокатларга ҳам «Дўстлик» ордени берилган, аммо улар орасида ўзбек адвокатлари йўқ.
Бундан ташқари, адвокатура тизимида фаолият юритаётган бирорта ҳамкасбимизга шу пайтгача «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист» унвони берилганлигини эслай олмайман. Ваҳоланки, ҳамкасбларимиз орасида нафақат адвокатура, балки юриспруденция соҳасини ривожлантиришга ўз ҳисссасини қўшиб келаётган олим адвокатлар талайгина. Баъзида шуларни ўйлаб адвокатура ўгай соҳами, дегим келади”.
Баҳром САЛОМОВ,
юридик фанлар доктори, адвокат
(Мақолани “Advokat-Press” газетасининг 2024 йил сентябрь сонида тўлиқ ўқишингиз мумкин).