AdvokatNews


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


"Advokat" журнали ва "Advokat-Press" газетасининг расмий телеграм-канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


O’zR ADVOKATLAR PALATASI dan repost
Ҳурматли ҳамкасблар!

Мамлакатимизда адвокатура мустақиллиги кафолатларини мустаҳкамлашга қаратилган тадқиқот олиб бормоқдамиз. Амалиётчи адвокат сифатида сизнинг фикрингиз биз учун жуда муҳимдир. Сизнинг жавобларингиз қонунчиликни такомиллаштириш ва адвокатлик самарадорлигини ошириш бўйича таклифларни шакллантиришга ёрдам беради.

Биз сизни → бу ерда сўровда иштирок етишга таклиф қиламиз.


Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби “Маъмурий ҳуқуқ” кафедраси ўқитувчиси лавозимига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлиш;
олий юридик маълумот (магистр даражаси)га, шунингдек қоида тариқасида, профессор ёки доцент илмий унвонига, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD), фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига, шунингдек хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлиш;
юридик ихтисослик бўйича, қоида тариқасида, камида 5 йил (судья, прокурор, адвокат ва бошқа) иш стажига эга бўлиш;
АКТдан самарали фойдаланиш қобилиятига эга бўлиш.

Педагогик иш стажига эга бўлган, юридик йўналишдаги олий таълим муассаларида ўқитувчи бўлиб ишлаган, хорижий (инглиз, немис, француз) тилларни биладиган номзодлар устунликка эга бўлади.

Номзодлар танлов асосида ишга қабул қилинади. Танлов икки босқичли синовдан иборат:
биринчи босқичда номзодлар тест синовларидан ўтказилади. Тест синовларида энг юқори баллнинг камида учдан бирини олганлар иккинчи босқичга қўйилади;
иккинчи босқичда номзодлар маъруза шаклида очиқ дарс машғулотини ўтказадилар. Маъруза Power Point Presentation/слайдлар ёрдамида ўтказилиши лозим.

Тест синовлари ва очиқ дарс машғулоти тегишлича 4/6 (40 балл/60 балл) нисбатида баҳоланади.

Эслатма: Маъруза (очиқ дарс машғулоти) мавзуси “Маъмурий ҳуқуқ” кафедраси предметлари бўйича ўқув дастурлари талабларига мувофиқ бўлиши керак.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар Судьялар олий мактабининг sudyalaroliymaktabi@umail.uz электрон почтасига ёки Судьялар олий мактабига (100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари лозим:
ариза (яшаш манзили ва уяли телефон рақамини кўрсатган ҳолда);
шахсий маълумотнома (объективка).

Аризалар 2024 йил 21 ноябрь соат 17.00 га қадар қабул қилинади.

Мурожаат учун тел.: (55) 501-01-67, 94-9320331 Саодат Худайкулова.


O’zR ADVOKATLAR PALATASI dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇺🇿Бугун, Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи қабул қилинган куннинг 33 йиллиги нишонланмоқда. 1991 йилнинг айнан худди шу куни "Ўзбекистон Републикасининг Давлат байроғи тўғрисида"ги қонун қабул қилинган.


Пора олиш – “ўзни сотиш” демак

Акмал БЕКМУРОДОВ,
мустақил тадқиқотчи

Ғарбий Европа маданиятида ходимнинг коррупциявий ҳаракатлар содир этиши “ўзини сотиши” ҳисобланиб, бундай ҳаракатларга салбий муносабат билдирилади. Европада сиёсатчи ёки амалдорнинг коррупцияга алоқадорликда гумон қилинишининг ўзиёқ унинг карьераси тугаганлигини англатади. Франция ва Буюк Британия давлатларида коррупцияга алоқадор бўлган амалдорлар ўтмишдаги ижобий хизматларига қарамасдан истеъфога чиқарилиши ҳам шу сабаблидир.

Ғарб жамияти коррупцияга салбий муносабатда бўлишининг асосий сабаби “бозор менталитети” бўлиб, унда бир томондан ҳар ким ўзгаларга рақобатчи бўлса, иккинчи томондан эса ҳар ким ҳамма учун шароитлар тенглиги ақидасига қатъий амал қилишга мажбур. Ушбу тамойилни бузиш жамият томонидан қаттиқ қораланади. Бу дунёқараш узоқ вақтлардан бери ва жуда қатъий тарзда шаклланган.

Шу сабабли, бундай жамиятда коррупциявий ҳаракатларнинг гувоҳи бўлган ва эшитган шахсларнинг тегишли ташкилотларга хабар бериши одатий ҳолдир, чунки улар барча учун имконият тенглиги, яъни “бозор” тамойили бузилиши жамият учун зарарли эканини яхши англайдилар.

(Батафсил – “Advokat” журналининг 5-сонида).


“Олий суд ишларни мазмунан кўриш билан ўралашиб қолмаслиги керак”

Олий суд раиси Бахтиёр Исломов очиқ мулоқот чоғида адвокатлар томонидан тилга олинган қарийб барча муаммоларни тан олди, ечим сифатида билдирилган таклифларнинг ҳам аксарини ўринли деб топди.

Фақат бир ўринда эътироз билдирди. Маълумки, 2024 йилдан бошлаб судларда ишларни қайта кўриш тартиби ўзгариб, асосий юклама ўрта бўғин судларига тушди, Олий судда эса фақат тафтиш инстанцияси қолдирилди. Адвокатлар бу ислоҳотни некбинлик билан қабул қилишгани йўқ: вилоят судлари босим ва масъулиятга дош бера оладими, холис ва беғаразлик таъминланадими, деган саволлар ўртага чиқди. Айни қараш, янги тартибнинг самарали бўлишига нисбатан шубҳалар ҳанузгача мавжуд.

Шу мавзуда сўз очилганида Олий суд раиси мазкур қарор тўғри бўлганини айтар экан, фикрини қуйидагича изоҳлади:

“Дунёнинг ҳеч бир мамлакатида Олий суд ишларни мазмунан кўриш билан шуғулланмайди. Биз эса шунга ўралашиб қолдик, Олий суд оддий суд маҳкамасига айланди, ҳолбуки Олий суднинг асосий вазифаси суд тизимига раҳбарлик ва амалиётни умумлаштириш бўлиши керак. Ишларни қайта кўришнинг бу тартиби янги бўлгани сабабли айрим камчиликлар чиқиши табиий ва улар йўл-йўлакай албатта бартараф этилади”.

Бахтиёр Исломов янги тизим амалда самарали ишлай бошлаганини таъкидлаб, фикрини кассация, апелляция ва тафтиш тартибида кўрилган ишлар, бекор қилинган ва ўзгартирилган суд қарорларига доир статистика маълумотлари билан асослади.

Умуман, Олий суд раисининг адвокатлар ҳамжамияти вакиллари билан учрашуви конструктив руҳда ўтди. Адвокатлар томонидан одил судлов фаолияти билан боғлиқ барча тизимли муаммолар санаб ўтилди, уларга ечим сифатида 40 ортиқ таклифлар билдирилди.

Олий суд раиси Б.Исломов ва Адвокатлар палатаси раиси Шуҳрат Садиков муаммоларни биргаликда бартараф этиш мақсадида ушбу форматдаги мулоқотларни давом эттиришга ва йўл харитаси ишлаб чиқишга келишиб олдилар.


“Изоляторлар тўлиб кетган”

Дарвоқе, қамоқ эҳтиёт чораси оммавий (97 фоиз ҳолларда) қўлланаётгани ҳақида гап кетганида Олий суд раиси “изоляторлар тўлиб кетган”ини айтди. Бахтиёр Исломовга кўра, бунақа ҳолат илк бор 2001 йилда кузатилган.

“Ўшанда вақтинча сақлаш жойларидаги шарт-шароитни ўрганиш учун идоралараро комиссия тузилган эди. Ҳозир ҳам ўшанга ўхшаш вазият бўляпти. Лекин муаммо янги тергов ҳибсхоналарини қуриш билан ҳал қилинмаслиги керак”, деди Олий суд раиси.

Адвокат Баҳром Саломов қамоқ эҳтиёт чорасини қўллашда суиистеъмолчиликларга йўл қўймаслик учун айблов органи зиммасига гумонланувчи терговдан қочиши ёки гувоҳларга босим ўтказиши мумкинлигини исботлаб бериш каби аниқ мажбуриятлар юклашни таклиф қилди.


“Судьяларда қатъият етишмаяпти”

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бахтиёр Исломов бугун адвокатлар ҳамжамияти вакиллари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқот чоғида икки марта шу гапни такрорлади.

Биринчи марта – адвокат сўровига жавоб бермаган ёки етарлича жавоб бермаган мансабдор шахсларни МЖтКнинг 197-1-моддаси бўйича жавобгарликка тортиш масаласи ҳақида гап кетганида.

“Бу муаммодан хабаримиз бор. Шахсга доир маълумотларни баҳона қилиб адвокатларнинг шикоятлари қабул қилинмаяпти ёки қабул қилинса ҳам, кўп ҳолларда айбдор мансабдор шахс қолиб иш юритувчи, ёрдамчи каби адвокат сўровига жавоб қайтаришга ваколатли бўлмаган ходимлар жавобгарликка тортилмоқда. Ҳақиқий айбдорни жазолаш учун судьяларимизда қатъият етишмаяпти”, деди Олий суд раиси.

Б.Исломов қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги илтимосномалар судлар томонидан деярли ёппасига қаноатлантирилаётгани масаласи кўтарилганида ҳам шу гапни такрорлади.

Олий суд раиси республикада судья кадрларга ўткир эҳтиёж йўқлигини, ҳар йили етарлича судья штатлари очилаётганини, бироқ уларнинг малакаси ҳали талаб даражасида эмаслигини тан олди.


“Қасддан қилмаган-ку, нега жавобгар бўлсин?!”

Адвокат Жамшид Раҳмонов:

– Ҳар бир оқловдан сўнг камида тўрт нафар (жиноят ишини қўзғатган, тергов олиб борган, айблов хулосасини тузган ва уни тасдиқлаган) мансабдор жавобгар бўлиши керак. Қуйи инстанция судлари айблов ҳукми чиқарган бўлса, улар ҳам қўшилади. Агар оқланган шахс озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога тортилган бўлса-ку майли, лекин ойлаб, йиллаб қамоқда ўтирган бўлса-чи?.. Бир йиғилишда шу мавзу кўтарилиб, ЖКнинг 230, 231-моддалари ишламаётгани ҳақида гапирилганида прокуратура вакили нима деганини биласизми? “Қасддан қилмаган-ку, нимага жавобгар бўлсин?!” эмиш.

“Қасд бўлмаган”лиги бирон шахснинг эҳтиётсизлик орқасида ёки ижтимоий оқибатини билмагани сабабли бирон ноқонуний хатти-ҳаракат содир этишини англатади. Қолаверса, ҳолатни суриштирув ёки тергов йўли билан аниқламасдан, қандай қилиб осонгина “қасд бўлмаган” деб хулоса қилишимиз мумкин?! Олий юридик маълумотли, қанча танлов-саралаш процедуралари орқали лавозимга қўйилган терговчи, прокурор ёки судьяга нисбатан шунақа дейиш қанчалик тўғри!?..

Оқланган шахсларнинг зарари улардан ундирилганида ҳам бошқа гап эди. Бюджетнинг аҳволи танг бўлиб турган пайтда миллиардлаб маблағлар тергов ва суд органларининг хатолари учун товон қилиб тўланмоқда.

Батафсил “Advokat” журналининг 5-сонида ўқинг.


Бу оилада ҳамма адвокат

Қарши шаҳрида шундай оила бор – барча аъзолари адвокатлик касбини эгаллаган.

Ота-она, икки ўғил, икки қиз.

Барча алоҳида-алоҳида тузилмаларда ишлайди.

Тўнғич қиз – ҳайъатда, қолганларнинг ўз бюролари бор.

Она 20 йилдан зиёд мактабда ўқитувчи бўлган ва 47 ёшида, тўнғич ўғли билан баравар юридик университетни тамомлаган.

Қизиқми?

“Advokat” журналининг 5-сонида ўқинг.


O’zR ADVOKATLAR PALATASI dan repost
Олий суд раиси Бахтиёр Исломов Адвокатлар палатаси раиси Шухрат Садиков билан учрашди.

Мулоқот чоғида аҳолининг одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётига доир масалалар муҳокама этилди.

Шу аснода фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлашга тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ва уларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида яқин кунларда Олий суд раисининг адвокатлар билан очиқ мулоқотини ўтказиш ҳақида келишиб олинди.


O’zR ADVOKATLAR PALATASI dan repost
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI ADVOKATLAR PALATASI BOSHQARUVINING 4-SONLI MAJLISI BO‘LIB O‘TDI

Bugun 31 oktyabr' kuni, O‘zbekiston Respublikasi Advokatlar palatasining majlislar zalida, Boshqaruvning navbatdagi 4-sonli majlisi bo‘lib o‘tdi.
Boshqaruv majlisi Respublika Advokatlar palatasi raisi va o‘rinbosari boshchiligida bo‘lib, unda Qoraqalpog‘iston Respublikasi, Toshkent shahri va barcha viloyat hududiy boshqarmalari boshliqlari, Boshqaruv a'zolari va Taftish komissiyasi a'zolari “Zoom” dasturi orqali onlayn qatnashdilar.
Boshqaruv majlisini Advokatlar palatasi raisi Shuxrat Sadikov olib bordi. Yig‘ilishning kun tartibi Boshqaruv a'zolari muhokamasiga qo‘yilib, bir ovozdan tasdiqlandi. Shundan keyin kun tartibidagi masalalar yuzasidan Advokatlar palatasi raisi so‘zga chiqib, har bir masala yuzasidan ma'lumot berib o‘tdi.

| 🌐Paruz.uz |🚀Telegram |🔵 Facebook |🇺🇿Ўзбек Кирилл |Instagram|


Til shunchaki muloqot vositasi emas: u insonning ichki olamini ifodalaydi, dunyoni teran idrok qilishiga koʼmaklashadi, dunyoqarashi va kamolotini belgilab beradi. Shuning uchun ham har qanday davlat oʼz tilining mavqeini yuksaltirishga intilishi shart.

Til millatning millat sifatida dunyo tamaddunida oʼz munosib oʼrnini egallashida katta ahamiyat kasb etadi. Buyuk tariximiz va ajdodlarimizning merosi ham aynan ona tilimiz orqali bizgacha yetib kelgan.

Bugun ona tilimizga Davlat tili maqomi berilganligining 35 yilligini nishonlamoqdamiz. Tilimizga hurmat va ehtirom koʼrsatish nafaqat ushbu kunni munosib nishonlash, balki tilning sayqallanishi, sof oʼzbek tilining avlodlarimizgacha yetib borishiga oʼz hissamizni qoʼshish bilan namoyon boʼladi. Bu masʼuliyatni har birimiz yodda tutaylik!

Til bayrami muborak boʼlsin, azizlar!


“Адвокатура тизимида меҳнат қилаётган деярли олти мингга яқин ҳамкасбларимизга нисбатан бугунги кунда давлат томонидан рағбатлантириш масаласида бўлаётган эътибор ҳавас қилгулик даражада эмас, деб ўйлайман. Масалан, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг бир гуруҳи давлатимизнинг медаль ва орденларига муносиб деб топилиб, тақдирландилар. Лекин кўп сонли адвокатлар жамоасидан ҳеч кимга бирон медаль ёки орден берилгани йўқ. Ўтган йили ҳам шунақа бўлган эди. Ваҳоланки, Адвокатлар палатаси ҳар йили ўз Бошқарув мажлисларида давлат медаллари ва орденларини олишга лойиқ бир неча номзодларни тасдиқлаб, уларни мутасадди идораларга тақдим этиб келмоқда. Шахсан мен ўзим учун бундан хафа бўлмайман. Чунки, 2022 йилда «Шуҳрат» медалига лойиқ деб топилдим ва бундан беҳад миннатдорман. Дарвоқе, ҳозирча мамлакатимизда медалга муносиб кўрилган охирги адвокат бўлиб турибман. Лекин масала бошқа ёқда: мамалакатимизда қонун устуворлигини, адолатни таъминлашга ёрдам бераётган касб эгаларининг хизмати наҳот бошқаларникидан кам бўлса?!

Яна бир эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳат. Нима учундир адвокатлар фақат ва фақат «Шуҳрат» медалига тавсия қилинади. Мамлакатимизнинг бошқа орден-медаллари йўқми? Мен бу билан «Шуҳрат» медалини камситмоқчи эмасман, соҳа ходимларига эътиборни назарда тутмоқдаман, холос. Ростини айтиш керакки, анча йиллар олдин адвокатларга ҳам «Дўстлик» ордени берилган, аммо улар орасида ўзбек адвокатлари йўқ.

Бундан ташқари, адвокатура тизимида фаолият юритаётган бирорта ҳамкасбимизга шу пайтгача «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист» унвони берилганлигини эслай олмайман. Ваҳоланки, ҳамкасбларимиз орасида нафақат адвокатура, балки юриспруденция соҳасини ривожлантиришга ўз ҳисссасини қўшиб келаётган олим адвокатлар талайгина. Баъзида шуларни ўйлаб адвокатура ўгай соҳами, дегим келади”.

Баҳром САЛОМОВ,
юридик фанлар доктори, адвокат

(Мақолани “Advokat-Press” газетасининг 2024 йил сентябрь сонида тўлиқ ўқишингиз мумкин).




MANIFEST dan repost
Адолат астойдил қидирганда топиларкан....

“Асака” банк бошқаруви раиси номига адвокатлик сўрови киритиб, иш учун зарур бўлган айрим маълумотларни сўраган эдим. Бошида менга бу маълумотларни адвокатга тақдим этишга қонун йўл қўймайди деб жавоб беришди. Орадан қарийб 40 кун ўтганидан кейин эса маълумотлар тақдим этилди.

Айни ҳолатда “Адвокатура тўғрисида”ги қонун талаблари очиқдан-очиқ бузилган эди. Лекин “Асака” банк бошқаруви раисини маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида киритган аризамни ЖИБ Миробод туман суди раиси Сардор Содиқов кўриб чиқиб, банк раисининг хатти-ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисаси ёки аломати йўқ деб топди.

Қарор мени ҳайрон қолдирган ва ёмон хаёлларга етаклаган бўлсада, қарийб 25 йилдан бери судда ишлайдиган С.Содиқов адвокатлик сўровига жавоб беришнинг муддати 15 кун эканлигидан хабари бўлмаса керак деган яхши гумонга бордим.

Ушбу қарор устидан келтирган шикоятим бугун Тошкент шаҳар суди судьяси М.Юсупов томонидан кўриб чиқилиб, туман судининг раиси чиқарган қарор бекор қилинди ҳамда ҳуқуқбузар МЖтКнинг 197-1-моддасида кўзда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга тегишли жазо қўлланилди. Қонунни ҳамма нарсадан устун қўя оладиган, қатъиятли судьяларимиз бор бўлсин!

Адвокат Руслан Муҳаммадиев

💬 Бизнинг телеграм каналга аъзо бўлинг


Адвокат сўровига жавоб бермаган туман ҳокими ўринбосари жавобгарликка тортилди

“Only Justice” адвокатлик бюроси адвокати Собиржон Темиров Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ўринбосари Абдулазиз Абдулхаковни адвокат сўровига жавоб бермагани учун судга бериб, ўз фойдасига қарор чиқарилишига эришди.

ЖИБ Мирзо Улуғбек тумани суди (раислик қилувчи судья Д.Халикназарова) маъмурий ишни 11 сентябр куни кўриб чиқиб, А.Абдулхаковни МЖтКнинг 197-1-моддаси билан айбдор деб топди ва унга нисбатан БҲМнинг икки баравари миқдорида (680 минг сўм) жарима жазоси тайинлади.

Суд қарорида айтилишича, ҳуқуқбузар суд мажлисида адвокат сўровига жавоб бермаганини тан олган ва буни “сўровнома бошқа сўровномалар орасида қолиб кетганлиги, шу сабабли кўрмай қолганлиги” билан изоҳлаб, қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.


“Суд чинакам мустақил бўлса, бутун тизим тозаланган бўларди”

Адвокат Раззоқ Алтиев билан суҳбатдан:

Савол: Халқ орасида адвокатларга ишонч мақтангулик эмас, буни тан олишимиз керак. “Чўнтак адвокатлари” ва адвокат гувоҳномаси бор ўртакашлар тоифаси бутун ҳамжамият репутациясига соя солмоқда. Гоҳида пора олди-бердисига аралашиб тезкор тадбирларда қўлга тушган адвокатлар ҳақида эшитяпмиз. Албатта, ҳамжамият ўзини мана шунақа кимсалардан тозалаши ва буни касбга кириш жараёнидан бошлаш керак, бизнингча. Шу маънода, ҲМҚОлардан салбий ҳолатлар билан бўшаган ёки судланган талабгорларни малака имтиҳонига киритмаслик масаласига қандай қарайсиз?

Р.Алтиев: Бу савол устида ҳамжамият ичида кўпдан бери дискуссия бор. Агар шахсий позициямни сўрасангиз, мен инсон битта қилмиши учун бир мартадан ортиқ жазоланмаслиги керак, дейман. У аввалги иш жойида қандайдир хато қилди, бўшатишди – бир марта жазо олди. Ёки жиноят содир этди – судланди. Жазосини олди, вассалом. Ортиқ таъқиб қилинмаслиги керак, унга адвокатура эшигини ёпиш иккинчи жазо бўлади. Боз устига, адвокатура давлат идораси эмас, ўзини ўзи бошқарадиган, мустақил соҳа. Бир шахс, агар у мақом талабларига жавоб берса, бас – лицензия олиб, ишлайверади.

Тозалашга келсак, муаммо адвокатда ёки адвокатурада эмас. Муаммо тизимда. Масалага кенгроқ қараш керак. “Адвокат ушланди”, деган хабар чиқади. Нимага ушланибди? “Пора олганмиш”. Порани ўзи учун олмайди, адвокатда қарор чиқариш ваколати йўқ – кимгадир бериш учун олади. Яъни, пора беришга тайёр одам (фуқаро) ва пора олувчи мансабдор бор, адвокат ўртада воситачи, холос. У қамалса ёки лицензияси олиб қўйилса, ўрнига бошқаси келади. Демак, бизга комплекс ечим зарур, бирйўла бутун тизимни тозалайдиган ечим. Ўзимизча, алоҳида тозалана олмаймиз.


Биласизми, суд идораларида тартиб ва адолат ўрнатилса, судни чинакам мустақил ҳокимиятга айлантира олсак, ўшанда ҳамма соҳа жойига тушган бўлур эди. Одил судлов тизимини вужуд деб тасаввур қилсак, суд унинг юрагидир: бошқа аъзолар соғломлиги унга боғлиқ. Судларда холислик ва қонун устиворлиги таъминланган тақдирда коррупцион омиллар ўз-ўзидан йўқолади, ўртакашларга эҳтиёж қолмайди ва адвокатлар табиий йўл билан сараланади. Шунинг учун ҳамкасблар гурунгларда баъзан: “Биз ўзимиздан кўра судни ва судьяларни кўпроқ дуо қилишимиз керак”, деб ҳазиллашамиз...

(Суҳбатнинг тўлиқ матнини “Advokat” журналининг 4-сонида ўқишингиз мумкин).


Ҳимояда стратегия ва тактика

Ҳақиқий ҳимояни стратегия ва тактикасиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ёш адвокатларнинг муаммоси шундаки, стратегия ва тактика қонунларда ёзилмаган – у адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш жараёнида ҳосил бўлади.

Ҳа, бу ҳарбий терминлар, адвокатларнинг армияси ва жанглар режасини тузадиган бош штаби йўқ, лекин шунга қарамай адвокатлар фаолиятини ҳарбийларникига қиёслаш мумкин. Адвокат стратегияси – бу унинг иш бўйича позицияси, ҳаракат режасидир; тактика эса ушбу режани амалга ошириш учун конкрет, энг самарали воситаларни танлашни назарда тутади.

Стратегияни ишга киришгунча тузиладиган ва кейин ўзгармайдиган қандайдир турғун схема деб ўйлаш хато бўлади. Бажарилган ҳар бир оралиқ вазифа сизни кўзланган мақсадга яқинлаштирмоғи учун стратегия доимо жорий вазиятга мослаштирилиши лозим.


Ҳарбий соҳа ва психологияга оид китобларда адвокатларни ҳам қизиқтирувчи “мудофаа уруши” ва “ҳужумкор уруш” каби тушунчалар бор. Мудофаа стратегиялари сирасига қуйидагилар киради: “қарши ҳужум стратегияси” (рақиб биринчи бўлиб очилиши учун ўз имкониятларини тийиб туриш), “қўрқитиш стратегияси” (душман агрессивлигининг олдини олиш мақсадида таҳдид қилиш), “аралашмаслик стратегияси” (ҳеч нима қилмасдан натижага эришиш).

Ҳужумкор стратегиялар эса “разведка стратегияси”, “яшин тезлигида урушиш стратегияси”, “воқеаларни тезлаштириш стратегияси”, “оғирлик маркази стратегияси” (душманнинг нозик жойларига зарба бериш), “бўлиб ташлаш ва ҳукмронлик қилиш стратегияси” (душманни бўлиб ташлаш), “айланма йўл стратегияси” (ҳимояланмаган қанотларга ҳужум қилиш), “буткул тор-мор қилиш стратегияси” (душманни қуршаб олиш), “дипломатик уруш стратегияси” ҳамда “яққол-маҳол стратегияси” (душман кутмаган ишни қилиш)ни ўз ичига олади.

Адвокатлик фаолиятидаги барча муҳтамал стратегия ва тактикаларни санаб чиқиш қийин, аммо бир нарса мутлақо аниқки, бунда махфийлик, ногаҳонийлик ва ҳар бир ишни мавриди билан бажариш каби принциплар муҳим аҳамият касб этади. Ўз режаларингизни ниқобланг ва шундай йўл тутингки, сизнинг ҳаракатларингиз жорий вазиятга мос ва рақиб учун кутилмаган бўлсин. Айни чоғда рақибнинг ҳаракатларини дарҳол қайд этиб, ўз тактик операцияларингизни режалаётганда уларни эътиборга олинг.

Нафақат ёш, балки тажрибали адвокатларда ҳам учрайдиган асосий муаммолардан бири – рақибнинг юришларини олдиндан кўра билиш, муҳтамал (муқобил) вазиятларни прогноз қилиш кўникмаларининг йўқлигидир. Ҳимоячи (адвокат) – шунчаки юрмаётган, балки ғалабага эришиш учун ўзининг ва рақибининг юришлари комбинацияларини ўйлаётган шахматчи мисол стратегия ва тактика соҳиби бўлмоғи керак. Айни чоғда стратегия ва тактикани “терговчи ёки судья қонунни мен тушунган маънода қўллайди” деган фикрга таянган ҳолда ишлаб чиқиш ярамайди.

Юрий ЧУРИЛОВ, “Самоучитель начинающего адвоката” китобидан.


249 нафар адвокат “Advokatura sohasiga qo‘shgan hissasi uchun” кўкрак нишони билан тақдирланди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Бошқарувининг қарори билан “Advokatura sohasiga qo‘shgan hissasi uchun” кўкрак нишони таъсис этилган эди. Низомга кўра, ушбу нишон билан адвокатура соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган (меҳнат қилган), ўзининг юқори касб-маҳорати, ватанпарварлик фазилатлари билан эл-юрт ўртасида ҳурмат қозонган, фаол ва ташаббускор, ёш кадрларни тайёрлаш ва уларга устозлик қилиш борасида намуна кўрсатиб, соҳани ривожлантиришда, нуфузини оширишда муносиб ҳисса қўшаётган (ҳисса қўшган) шахслар тақдирланади.

Мустақиллик байрами арафасида 249 нафар адвокатга мазкур фахрий нишон тантанали равишда топширилди. Улар орасида нафақадаги адвокатлар ҳам бор. Хусусан, Тошкент шаҳридан – 58, Самарқанд вилоятидан 41 нафар адвокат нишондор бўлди.

(Тўлиқ рўйхат “Advokat” журналининг 4-сонида чоп этилмоқда).


“Тошкент шаҳрида ҳар ой ўртача ўртача 50 киши адвокатликка имтиҳон топширади. Шундан 70 фоизи ўтади”

Ўзбекистонда адвокатлик касбини давлат хизматидан афзал кўраётган кадрлар сони тобора кўпаймоқда. Давлат органлари социал лифтлар, меҳнат ҳуқуқи талаблари яхши ишламаслиги ва юклама ҳаддан зиёдлиги сабабли юридик соҳалар меҳнат бозоридаги монополиясини бой беряпти. АП Тошкент шаҳар бошқармаси ҳузуридаги малака имтиҳони комиссияси раиси Раззоқ Алтиев “Advokat” журнали билан суҳбатда шундай фикр билдирди.

“Илгари комиссия одатда 3 ойда икки марта имтиҳон ўтказилар, ҳар бирида тахминан 20 нафардан талабгор қатнашарди ва уларнинг аксари – ёши катта, пенсияга чиққан ёки қонун билан муаммоси бўлган собиқ ходимлар бўларди. Ҳозир талабгорлар жуда кўп: бир ойда икки марта имтиҳон ташкил қилинади ва ҳар бирида тахминан 25 нафардан – жами 50 кишининг билимига баҳо берамиз. Улардан ўртача 70 фоизи имтиҳонларни муваффақиятли топширади.

Биласизми, адвокатурага ўтаётган ана шу кадрларнинг камида 50 фоизи – ИИВ, прокуратура, суд ва бошқа давлат органларидаги ишини ташлаб келаётган ёшлар, аксари ҳали 30 га тўлмаган. Улар адвокатурага янги қон бўлиб қўшилиб, соҳани ёшартиришяпти. Мана, яқинда Адлия вазирлиги бир маълумотни эълон қилди: Ўзбекистонда адвокатларнинг ўртача ёши 40 ёшга тушибди, ҳолбуки бир неча йил аввал бу кўрсаткич, адашмасам, 50 ёш эди...”,

дейди Раззоқ Алтиев.

(Суҳбатнинг тўлиқ матнини журналнинг 2024 йил 4-сонида ўқинг).

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.