Advokat Komilova dan repost
“Йўқолиб қолган” лойиҳаларимиз ҳақида
Ижро этилмай қолиб кетган ёки чала ижро этилган қарор ва фармонларни йиғса, бир неча жилдга бориб қолса кераг-ов. Фақат адвокатура соҳасига тааллуқли бўлганлари қанча.
Масалан, 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон фармонда адвокатура институти фаолиятини тартибга солувчи қонун ва қонуности ҳужжатларини оптималлаштириш орқали тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган эди. Муҳлати – 2021 йил июль.
“Адвокатура тўғрисида”ги ҳамда “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонунларни бирлаштирувчи ушбу қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ва шу билан унутилган.
Ундан олдин эса, президентнинг 2019 йил 13 декабрдаги ПҚ-4551-сон қарорига асосан 3 муҳим ҳужжат:
➖“Адвокатура институтини янада такомиллаштириш ва адвокатлар мақомини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори лойиҳаси;
➖Ўзбекистон Республикасида адвокатурани ривожлантириш концепцияси ва;
➖Концепцияни амалга ошириш бўйича йўл харитаси лойиҳалари ишлаб чиқилган.
Ушбу лойиҳалар Палата сайтида ҳалиям турибди. Бир куни қизиқиб яна бир карра кўз югуртирдим: катта иш бажарилган экан. Лойиҳаларни тайёрлаган комиссия таркибини билмайману лекин адвокатура муаммоларини ичдан биладиган етук мутахассислар жалб қилиниб, камида 3-4 ой меҳнат қилишгани кўриниб турибди.
Мана шу ҳужжатлар ҳам “изсиз” йўқолди. Айримлар вазирликдан тепага чиқмаган дейди, яна баъзилар администрацияда чанг босиб ётгандир, деб тахмин қилишади.
Лойиҳаларда келтирилган бандлардан атиги бир нечаси турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шаклида амалга ошди. Аммо бу денгиздан томчи, холос.
Афсуски, вақт ўтган сари уларнинг қабул қилиниши эҳтимоли пасайиб бормоқда. Кўпчилик умид узиб қўйган аллақачон.

Учта ҳужжат лойиҳасида сўралганларнинг 50 фоизи берилган тақдирда ҳам ҳаммаёқ гулистон бўлиб кетарди деб ўйлайман.