Давлат байроғимизни қўриқловчи нормалар ишлаяптими?
МЖтКнинг 203-1(прим1)-моддасида давлат рамзлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун фуқароларга БҲМнинг 1 бараваригача, мансабдор шахсларга 3 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солиш тарзидаги маъмурий жавобгарлик белгиланган.
Интернет тармоғига жойланган суд қарорларига кўра, давлат байроғини ифлосланган ҳолатда, яроқсиз ва йиртилган кўринишда, ўз сифатини йўқотган тарзда сақлаб келганлиги, шунингдек белгиланмаган жойларга тўшаб қўйганлиги аниқланган 3 нафар маҳалла фуқаролар йиғини раиси, 9 нафар умумтаълим мактаблари директор ва директор ўринбосарлари, 1 нафар ободонлаштириш бошқармаси ва 1 нафар молия бўлими масъул ходимлари 2024 йил мобайнида МЖтКнинг 203-1(прим1)-моддаси билан БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда маъмурий жаримага тортилганлар.
Шунингдек, хусусий сектордан 1 нафар тадбиркор шундай жавобгарликка тортилган.
1 та ҳолатда эса, юк машинаси ҳайдовчиси машинага ортилган чиқиндининг устини давлат байроги билан ёпганлиги учун жазоланган.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг 9 таси Самарқанд вилояти, 3 тадани Бухоро ва Жиззах вилоятлари, 1 таси Тошкент шаҳрида жойлашган судлар томонидан кўриб чиқилган.
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev