Бизнингча, БҲМнинг 300 баравари миқдоридаги жарима бир мунча оғир!Обуначиларимиздан бири Ж
Книнг 184-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаш)
билан судланганликлари, жиноят оқибатида етказилган 478 млн. сўм
моддий зарарни тўлиқ қоплаганликлари, 1-босқич суди
БҲМнинг 300 баравари миқдорида (бугунги кун ҳолатига 112,5 млн. сўм)
жарима жазоси тайинлаганлиги ҳақида ёзибдилар.ЖКнинг 184-моддаси 3-қисмида БҲМнинг 300 бараваридан 600 бараваригача жарима жазоси назарда тутилган, бироқ судланувчининг жиноят оқибатида етказилган
моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолат ҳисобланади (Олий суд Пленумининг 2006 йил 3 февраль кунги 1-сонли қарорининг 37-банди).
Бу ҳолатда суд ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда БҲМнинг 300 бараваридан камроқ жарима тайинлаши мумкин эди.
Ҳатто Олий суд Пленумининг 2004 йил 21 май кунги 4-сонли қарори 12-бандида, иқтисодиёт соҳасидаги жиноятга оид ишлар бўйича зарарни
қисман қоплаган шахсларга нисбатан жазо тайинлашда ЖК 57-моддасини қўллаш масаласини муҳокама этиш мумкинлиги, жиноят натижасида етказилган зарар суммасининг камида ярми айбдор томонидан қопланганлиги жазони жиддий камайтирувчи ҳолат деб топилиши мумкинлиги тушунтирилган.
Бугунги суд амалиётида ҳам ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан айбланган шахсларга моддий зарар тўлиқ қопланганлиги учун ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда асосан
БҲМнинг 150 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланмоқда.Масалан, 1-1006-2405/1180 сонли жиноят иши (
суд қарори интернет тармоғига жойланган) бўйича 602,7 млн. сўм миқдордаги солиқларни тўлаб, моддий зарарни бартараф этганликлари учун судланувчи Ш.Қ., З.Х., У.Ш.ларга нисбатан жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 16 декабрь кунги ҳукми билан БҲМнинг 150 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган (
ушбу ҳукм апелляция инстанциясининг 2025 йил 30 январь кунги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган).
Юқоридагиларга кўра, обуначимизга - тайинланган жазонинг бир мунча оғирлиги ва адолатсизлигини важ қилиб, суд ҳукмига нисбатан апелляция ёки кассация тартибида шикоят беришни тавсия қиламиз.
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev