👆Ушбу илтимосномамизни қаноатлантириш Ўзбекистон туман прокурори ва шу туман ИИБ ТБ томонидан рад қилинган эди.
Жиноят ишини мазмунан кўриб чиқаётган Ўзбекистон туман суди ҳам 2024 йил 30 октябрь кунги суд мажлисида уни қаноатлантиришни рад қилди.
Суд ўз ажримини тушунтирар экан, моддий зарар - фирибгарлик йўли билан қўлга киритилган валюта қимматликларининг жиноят содир этилган 2017 йил ноябрь ойидаги курси бўйича эмас, балки суд ҳукми чиқариладиган кундаги курси асосида қопланиши лозимлигини англатди.
Чунки, 5000 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати 2017 йил ноябрь ойида 40 млн. сўмни, 2024 йил ноябрь ойида эса 63 млн. сўмни ташкил этади.
Биз эса ўз ҳимоя позициямизда қатъий турдик ва Олий суд Пленумининг 2016 йил 27 декабрь кунги 26-сонли қарори 10-бандидаги ҳамда 2023 йил 23 июнь кунги 17-сонли қарори 19-бандидаги тушунтиришларга мувофиқ, очиқда жазо тайинлаш учун валюта қимматлигининг жиноят содир этилган кундаги курс бўйича қийматини тўлашни ўзи кифоя бўлишини музокара нутқимизда судьяга яна бир бор тушунтириб ўтдик.
Суднинг 2024 йил 1 ноябрь кунги ҳукми билан ҳимоямиздаги С.Т.га нисбатан очиқда жазо тайинланиб, суд залида қамоқдан озод қилинди ва ундан 5000 АҚШ долларининг 2017 ҳамда 2024 йилларга оид курс қийматларидаги 23 млн. сўм фарқни жабрланувчи фойдасига ундириш белгиланди. (Дарвоқе, судда қатнашган прокурор 23 млн. сўм зарар қопланмаганлиги учун 3 йил ОМҚ жазоси тайинлашни сўраган эди)
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev