Ходимга ортиқча тўланган иш ҳақи қайтариб бериладими?
Бундай вазият иш берувчи ва ходимлар ўртасида тез-тез такрорланадиган ҳолатлардан бири саналади. Янги меҳнат кодексида бу қандай тартибга солинган? Кодексининг 269-моддасига асосан ходимга ортиқча тўланган иш ҳақи (шу жумладан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар нотўғри қўлланилганда) ундан ундирилиши мумкин эмас. Яъни ходимга ортиқча тўланган иш ҳақини иш берувчи қайтариб ола олмайди.
Аммо кодекс қуйидаги ҳолатларда истесно белгилайди:
👉 ҳисоблашдаги хатолик;
👉 агар якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқувчи орган томонидан ходимнинг меҳнат нормаларини бажармаганликдаги айби эътироф этилган бўлса;
👉 ходимнинг суд томонидан белгиланган ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) сабабли ходимга ортиқча иш ҳақи тўланган бўлса.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ солиқ солинмайдиган тўловлардан ушлаб қолишлар амалга оширилиши мумкин эмас.
Мурожаат учун:
@advokat24uzbot
Бизнинг канал:
@advokat24uz