АДВОКАТ 24


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Сизнинг адвокатингиз.
Ҳуқуқий масалалар.
Саволингизни @advokat24uz_group га ёзинг ва бепул жавоб олинг.
Шикоят ва таклифингизни @advokat24uzbot га ёзинг!
Пуллик хизмат учун @advokat24uzbot га ёзинг.
☎️ Бизнинг телефон
+998338342403

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


АДВОКАТ 24 dan repost
Кредит тўловлари қанча вақтда қайтарилмаганда Банк фуқарони судга беради?

Бизга мурожаат қилинувчи фуқаро айни шу савол мазмунига яқин савол билан мурожаат қилган. Унга кўра, бугунги кунда банк унинг гаровга қўйилган мол-мулкини кредит тўловларига қаратиш ва фоиз тўловларини ундириш юзасидан судга мурожаат қилган.

Бундай масалаларга жавоб беришда аввало биз банк ва фуқаро ўртасида тузиладиган шартномаларни ўрганиб чиқишимиз лозим бўлади. Сабаби ҳеч бир норматив ҳужжатда фуқаронинг қанча муддатда қарзни тўлаш мажбуриятини бажармаганлиги банкнинг судга мурожаат қилишига асос бўлиши билан боғлиқ ҳолатлар келтирилмайди.

Шу сабабли шартнома муҳим! шартнома билан танишиб чиқилганда шартноманинг 2.6-бандида қарз олувчи кредит асосий қарзи ёки фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб тўланиши, кредити қайтариш жадвали асосида тўловнинг уч ёки ундан ортиқ маротаба бузилиши ҳоларида, шунингдек, кредитни мақсадга номувофиқ ишлатганда, унинг молиявий аҳволи ёмонлашганда берилган кредитнинг муддатидан олдин ҳисобланган фоизлари билан қайтаришни банк талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.

Кўрганингиздек агар қарздор кредит қайтариш жадвали асосида тўловнинг уч ёки ундан ортиқ маротаба бузган ҳолда банкда судга мурожаат қилиш ҳуқуқи пайдо бўлган.

Бундай қоида аксарият кредит шартномаларида бир ҳил бўлиб, кетма-кет уч марадан ортиқ ёки уч ёки ундан ортиқ маротаба бузиш шаклида келтирилади. Шу сабабли кредит тўловлари билан боғлиқ муносабатларда албатта шартнома қоидаларига эътибор бериш керак.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг:
@advokat24uz


❗️АЖРИМДАН КЕЙИН ОНА БОЛАНИ ОТАГА КЎРСАТМАСЛИККА ҲАҚҚИ БОРМИ ?

Оила кодексининг 77-моддасига асосан бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошлар бола билан кўришиб туриш ҳуқуқига эга.

➖ Ота-она (улардан бири) яқин қариндошларнинг бола билан кўришишига имконият бермасалар, васийлик ва ҳомийлик органи ота-онани (улардан бирини) бундай имконият беришга мажбур қилиши мумкин. Агар ота-она васийлик ва ҳомийлик органининг қарорини бажармаса, боланинг яқин қариндошлари ёки васийлик ва ҳомийлик органи бола билан кўришиб туришга тўсқинлик қилувчи ҳолларни бартараф қилиш ҳақида даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Суд боланинг манфаатларини ва боланинг фикрини ҳисобга олган ҳолда низони ҳал қилади.

❗️Суднинг ҳал қилув қарори бажарилмаган тақдирда айбдор шахсга нисбатан қонунчиликда назарда тутилган чоралар қўлланилади.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг:
@advokat24uz


​Хусусий ташкилот ходимларига ҳомиладорлик нафақасини давлат тўлаб берадими? ​

Ҳа тўлаб берилади бунинг тартиби бор. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20-сентябрдаги 515-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби қуйидагича белгиланган:​

Нафақа тайинлаш:

👉 Бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда охирги олти ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси давлат бюджети ҳисобидан тўланади.

👉 Нафақа миқдори ходимнинг фарзанди туғилгунга қадар минимал истеъмол харажатларининг 4 баравари миқдорида белгиланади.

👉 Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси нафақани тайинлаш ва тўлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Нафақа тўлаш:

👉 Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилгандан кейин 5 иш куни ичида масъул тиббиёт ходими томонидан "Тиббиёт" ахборот тизимига киритилади ва маълумотлар "Ягона реестр" тизимига юборилади.

👉 "Ягона реестр" тизими томонидан нафақа тайинлаш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилиниб, асослантирилган ҳолда нафақа олувчининг телефонига СМС-хабар юборилади.​

👉 Нафақа ойнинг 10-санасигача нафақа олувчининг пластик картасига ўтказиб берилади. Агар пластик карта мавжуд бўлмаса, ойнинг 27-санасигача нақд кўринишда берилади.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг:
@advokat24uz


⚡️ ДИҚҚАТ

❗️1 СЕНТЯБРДАН МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИ, ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРЛАРИ ВА БОҒЧА РАҲБАРЛАРИНИНГ ОЙЛИКЛАРИ ОШИРИЛАДИ

📃 Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг маълум қилишича,

✅ Президентнинг тегишли фармонига асосан, 2025 йилнинг 1-сентябридан:

➖ умумий ўрта таълим ташкилотлари директорларининг маоши 20 фоизга;

➖ директор ўринбосарлариники 15 фоизга оширилади.

✅ Боғчалар раҳбарларининг маошлари эса III вa IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосарларининг маошига тенглаштириш орқали оширилади.

❗️Бу орқали Республикадаги 10 мингдан ортиқ мактаб директорлари, 7 мингга яқин боғча директорлари ҳамда 35 мингга яқин директор ўринбосарларининг иш ҳақи миқдорлари оширилишига эришилади дейилади ҳабарда.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг:
@advokat24uz


АДВОКАТ 24 dan repost
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ИШСИЗЛАР ТОМОНИДАН ТЎЛАНИШИ КЕРАК БЎЛГАН АЛИМЕНТ МИҚДОРЛАРИ ОШДИ!

📃 Оила кодексининг 140-моддасида,

➖ агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ёки даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади деб кўрсатилган. Давлат статистика агентлиги томонидан берилган маълумотга таянган ҳолда алимент тўловчилар учун МИБ томонидан белгиланадиган Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи ҳозирги кунда 6 368 158 сўмни ташкил қилмоқда.

⚡️Шунга кўра, бугунги кун ҳолатига МИБ-нинг расмий сайти орқали ишсиз бўлган алимент тўловчилар учун ҳар ойлик алимент миқдорлари болалар сонига қараб;

✔️ Бир нафар бола учун— 1 592 039 сўм;

✔️ Икки нафар болалар учун— 2 122 719 сўм;

✔️ Уч ва ундан ортиқ болалар учун— 3 184 079 сўмни ташкил қилмоқда.

✏️ Шундан келиб чиқиб ким аслида қанча алимент олиши ёки тўлаши кераклигини ҳисоблаб олса бўлади. Агар қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин!

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг:
@advokat24uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Диққат #Расман

⚡Дарс қолдирган ўқувчиларнинг ота-онаси ҚАМАЛАДИ

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Юридик бошқарма бошлиғи Хуршид Асроров фарзандлари сабабсиз дарс қолдирган ота-оналарни огоҳлантирди.

❗Хабарни тарқатинг ота-оналар кўрсин.

@advokat24uz


❗️ЎЗИНИ ЭГАЛИГИДА БЎЛМАГАН УЙ-ЖОЙДА 15 ЙИЛ УЗЛУКСИЗ ЯШАГАН ШАХС ЎША УЙГА НИСБАТАН МУЛК ҲУҚУҚИНИ ОЛИШИ МУМКИН

📄 Фуқаролик кодексининг 187-моддасига асосан,


➖мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади

✅ Кўчмас ва бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли олган шахсда ана шундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


Таълабага декрет пули бериладими? Фуқаро мурожаати: Ассалому алайкум! ОТМ талабаларига ҳам декрет таътили ва пули бериладими? Агар берилса қандай имтиёзлари бор.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 344-сон қарорига 1-ИЛОВА “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисида” низом Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш ва академик таътилдан сўнг уларнинг ўқишини давом эттириш тартибини белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:

👉 ҳарбий хизматни ўташ учун;
👉 саломатлигини тиклаш учун;
👉 ҳомиладорлик ва туғиш учун;
👉 болаларни парвариш қилиш учун;
👉 оиласининг бетоб аъзосини (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, турмуш ўртоғи, фарзанди) парвариш қилиш учун.

❗️Сизга доимий тиббий назоратда турган тиббиёт муассасаси хулосаси асосида ОТМ томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш таътиллари муддатига (Меҳнат кодекси 233-234-моддалари) академик таътил берилиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш учун академик таътилда бўлган талабалар камида кейинги ўқув йилининг талаба томонидан тўлиқ ўзлаштирилмаган семестри бошланиши муддатига ўқишга қайтиши мумкин

Талабаларга академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.

Хулоса қиладиган бўлсак, агар талаба меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган бўлса, иш жойидан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади. Агар талаба ҳеч қаерда ишламай, фақат ўқиётган бўлса унга декрет пули тўланмайди.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


⚡️ МУҲИМ

❗️АЙРИМ ХОТИН-ҚИЗЛАР ИМТИЁЗЛИ ШАРТЛАР БИЛАН АРЗОН УЙ-ЖОЙГА ЭГА БЎЛИШЛАРИ МУМКИН!

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2018 йилдаги 285-сон қарорида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби белгиланган.

⚡️ Қарорга кўра,

❗️Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга бериладиган арзон уй-жойлар тўловининг;

➖ 10 фоизи бошланғич бадал сифатида Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, талабгор ишлаётган ташкилот ва бошқа манбалар ҳисобига;

➖ 90 фоизи эса банкларнинг имтиёзли ипотека кредитлари ҳисобига қопланади.

✏️ Агар орангизда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган ва имтиёзли шартлар асосида уй олишда ҳуқуқий томонлама қийналаётган хотин-қизлар бўлса қуйида бизга муаммоли саволларингизни ёзиб қолдиринг!

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


АДВОКАТ 24 dan repost
❗️ОТА БОЛАГА ТЎЛАГАН АЛИМЕНТИНИ ВАҚТИ КЕЛИБ ҚАЙТАРИБ ОЛИШИ МУМКИНМИ ?

👉 Тўлаган алиментини қайтариб ололмайди-ю лекин ўзи учун таъминот талаб қилиши мумкин. Ота-она учун таъминот бериш тартиби Оила кодексида белгилаб қўйилган. Фақат қонунда бу алимент эмас таъминот деб юритилади. Кодексда нафақат ота, она хам уларни моддий томонлама ихтиёрий таъминламай келаётган вояга етган болаларидан суд тартибида таъминот талаб қилиши мумкин.

❗️Хамма ота-она хам бу таъминотни талаб қилса бола тўлайвериши керакми ?
👉 Бу таъминотни тайинлашда судлар ота-онанинг меҳнатга лаёқатсизлиги ва ёрдамга муҳтожлик даражасидан келиб чиқиб иш кўради. Ким судга таъминот сўраб ариза ёзса масала унинг фойдасига хал бўлди дегани эмас бу.

❗️Бундай таъминот болаларнинг нечтасидан ундирилади ?
👉 Ота-она учун алимент миқдорини белгилашда суд вояга етган, меҳнатга лаёқатли болаларнинг барчасини ҳисобга олган ҳолда қарор қабул қилади.

❗️Масалан вояга етган бола ўқишда бўлса у таъминотни тўлашга имкони бўлмайдику ?
👉 Шу сабабли таъминот миқдорини белгилашда суд болаларнинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олган холда иш кўради.

❗️Бу таъминотни энг кам миқдори қанча бўлади ?
👉 Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалардан ундирилаётган алимент миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 11,75 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

❗️Бу таъминотни тўламаса хам бўладими ?
👉 Агар суд ота-онанинг ўз вақтида болалари олдидаги ота-оналик мажбуриятини бажаришдан бўйин товлаганлигини аниқласа, болаларни меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ота-онасига хам таъминот бериш мажбуриятидан озод қилиши мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


ОНА ТАРБИЯСИ ЯХШИ БЎЛМАСА, БОЛА ОТАГА ОЛИБ БЕРИЛАДИМИ?

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Болалар тарбияси билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида“ги 23-сонли Қарорининг 3-бандида, суд бошқа-бошқа турадиган ота-оналар ўртасида бўлган уларнинг қайси бири билан қайси боласи яшаш учун қолиши тўғрисидаги низоларни ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 71-моддасида белгиланган ота ва онанинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг тенглигига асосланган ҳолда, вояга етмаган болаларнинг манфаатларига ва хоҳишларига мос келадиган ҳал қилув қарори қабул қилиши лозим. Бунда суд ота-онадан бирининг моддий-маиший аҳволи устунлигининг ўзи болани унга олиб бериш учун асос бўла оладиган шарт ҳисобланмаслигини назарга олган ҳолда, боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини, ота-онадан қайси бири болаларига нисбатан кўпроқ ғамхўрлик ва эътибор кўрсатаётганлигини, болаларнинг ёшини ва ота-онадан қайси бирига кўнгил қўйганлигини, ота-онанинг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини, ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни, болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг маълумот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини эътиборга олади деб белгиланган.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


Кредит тўловлари қанча вақтда қайтарилмаганда Банк фуқарони судга беради?

Бизга мурожаат қилинувчи фуқаро айни шу савол мазмунига яқин савол билан мурожаат қилган. Унга кўра, бугунги кунда банк унинг гаровга қўйилган мол-мулкини кредит тўловларига қаратиш ва фоиз тўловларини ундириш юзасидан судга мурожаат қилган.

Бундай масалаларга жавоб беришда аввало биз банк ва фуқаро ўртасида тузиладиган шартномаларни ўрганиб чиқишимиз лозим бўлади. Сабаби ҳеч бир норматив ҳужжатда фуқаронинг қанча муддатда қарзни тўлаш мажбуриятини бажармаганлиги банкнинг судга мурожаат қилишига асос бўлиши билан боғлиқ ҳолатлар келтирилмайди.

Шу сабабли шартнома муҳим! шартнома билан танишиб чиқилганда шартноманинг 2.6-бандида қарз олувчи кредит асосий қарзи ёки фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб тўланиши, кредити қайтариш жадвали асосида тўловнинг уч ёки ундан ортиқ маротаба бузилиши ҳоларида, шунингдек, кредитни мақсадга номувофиқ ишлатганда, унинг молиявий аҳволи ёмонлашганда берилган кредитнинг муддатидан олдин ҳисобланган фоизлари билан қайтаришни банк талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.

Кўрганингиздек агар қарздор кредит қайтариш жадвали асосида тўловнинг уч ёки ундан ортиқ маротаба бузган ҳолда банкда судга мурожаат қилиш ҳуқуқи пайдо бўлган.

Бундай қоида аксарият кредит шартномаларида бир ҳил бўлиб, кетма-кет уч марадан ортиқ ёки уч ёки ундан ортиқ маротаба бузиш шаклида келтирилади. Шу сабабли кредит тўловлари билан боғлиқ муносабатларда албатта шартнома қоидаларига эътибор бериш керак.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг:
@advokat24uz


⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ҲОДИМЛАРИНИ "ОПЕН БЮДЖЕТ” УЧУН ОВОЗ ТЎПЛАШГА МАЖБУРЛАГАН МАНСАБДОРЛАРГА ЖАВОБГАРЛИК БОР !

➖ Ҳозирги кунда анча камайиб қолганига қарамасдан ҳалигача айрим тузилмалар ҳодимлари "опен бюджет" учун мажбурий тарзда овоз тўплашга жалб қилинаётган экан. Ҳош, бундай ҳолатда "опен бюджет" учун мажбурий тарзда овоз тўплашга ҳодимларни жалб қилаётган мансабдорларга қонунчиликда қандай жавобгарлик бор ?

❗️Меҳнат қонунчилигидан бизга маълумки, ҳодимларни бирон-бир тарзда меҳнат қилишга мажбурлаш, бу мажбурий меҳнат сифатида таснифланади. Ҳодимларни ўзини вазифа ва мажбуриятларига кирмайдиган ишларни бажаришга жалб қилиш, яъни "опен бюджет" учун мажбурий овоз тўплашга мажбурлаш бу айнан мажбурий меҳнат майдонига тааллуқли масала. Демак, бундай ҳуқуқбузарлик учун мажбурий меҳнатга белгиланган жавобгарлик тури қўлланилади.

📄 Конституциянинг 44-моддаси хамда Меҳнат кодексининг 5-моддасида мажбурий меҳнатнинг тақиқланиши тўғридан-тўғри кўрсатилган.

➖ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига кўра, меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз баравари (37 500 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Мажбурий меҳнат ташкилотчиси бўлган шахс маъмурий жавобгарликка тортилганидан кейин яна шундай қилмишни такрорласа, Жиноят кодексининг 148 прим 2-моддасига асосан унга жиноий жазо сифатида 56 250 000 сўм жарима қўлланилиши ёки у икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.

✏️ Биринчисига маъмурий жавобгар бўлади, кейин жиноий жавобгар бўлади, бир икки йил аҳлоқини тузатиб келади, ишдан бўшайди, ғайра-ғайра бўлади, жанонга бордим бўлади, хуллас "опен бюджет" учун овоз тўплайман деб ҳодимларни мажбурий меҳнатга чорлаган мансабдорларни қисмати анашундай шаклларда ўзгариб кетиши мумкин...

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг:
@advokat24uz


⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ЕРЛАРИМИЗ ХИТОЙЛИКЛАРГА СОТИБ ЮБОРИЛЯПТИМИ ?

✏️ Ҳеч кимга сир эмаски, "Ерларимиз Хитойликларга сотиб юборилмоқда экан" каби миш-мишлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда. Нафақат бундай миш-мишлар тарқалмоқда, балки Хитойда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни қоралаб чиқаётганлар хам анчагина топилади. Хаттоки бунинг учун пул сарфлаётганлар хам бор. Лекин, бугунги кунда Сиз билан биз ўқиб гувоҳи бўлаётган барча маълумотлар хам айни ҳақиқат эмас.

➖ Ҳуқуқшунос сифатида "Ерларимиз Хитойликларга сотиб юборилаётган экан" деган миш-мишларга қонунчилигимиз нима адейди деган масалага тўхталиб ўтсак,

📃 Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 17-моддасида, чет эллик фуқаролар ва юридик шахслар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ер участкаларига ФАҚАТ ИЖАРА ҲУҚУҚИ АСОСИДА эга бўлиши мумкин деб белгиланган. Яъни, Ўзбекистонда бизнес юритаман деган чет эл фуқаролари бўлган шахслар, у Хитойлик бўладими, Туркиялик бўладими, Америкалик бўлмайдими фарқи йўқ. Улар Ўзбекистондаги ерлардан фақат ижара ҳуқуқи асосида фойдаланишлари мумкин ҳолос. Ҳусусий мулк сифатида ўзларига расмийлаштира олмайдилар.

✏️ Энди табиий савол туғилади! Хоп шундай экан, Хитойда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни қоралаш ёки Хитойлик инвесторлар ҳақида бундай ёлғон миш-мишларни тарқатиш кимга ва нимага керак бўлиши мумкин ? Шахсий фикримча, бу каби "пропаганда" ўзимиздаги йирик тадбиркорларимизнинг ишлари бўлиши мумкин. Албатта, айрим йирик тадбиркорларимиз Ўзбекистонда инвестицион муҳит кенгайиб боришидан унчалик манфаатдор эмаслар. Чунки улар қўрқишади. Улар ортиқча масъулиятдан, рақобатдан, ҳорижлик тадбиркорлар билан рақобатлаша олмасликларидан қўрқади. Хитойда ишлаб чиқарилган техникалар билан тенглаша олмасликларидан қўрқади. Ўзлари ишлаб чиқараётган айрим маҳсулотлар билан Ўзбекистон ички бозорини 100 фоиз кўрсаткич билан таъминлаб келаётган тадбиркорларимиз Хитойлик тадбиркорларни деб ўзларининг анашу кўрсаткичлари пастлаб кетишларидан қўрқадилар. Умуман олиб айтганда бундай "пропоганда" йирик тадбиркорларимизни ўзларининг монополиясига путур етмасликлари, ишлари орқага кетмасликлари учун ўйлаб топилаётган тадбирлар бўлиши мумкин..

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг:
@advokat24uz


Никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризага қандай ҳужжатлар илова қилиниши керак?

Пленум қарорининг 10-бандига асосан никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризага:

➖ никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

➖ болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхалари;

➖ эр-хотиннинг ойлик маоши ва ўзга даромадлари ҳақидаги (ихтиёрий);

➖ давлат божи ва почта харажатлари тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар;

➖ даъво талабларини тасдиқловчи далиллар, шунингдек никоҳдан ажратиш ҳақидаги низо судгача ҳал қилинганлигидан далолат берувчи даъвогарнинг яшаш жойидаги фуқаролар йиғини яраштириш комиссиясининг хулосаси (агар комиссияга мурожаат қилинган бўлса).

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг:
@advokat24uz


⚡️70 foizlik ustama oʻqituvchilarga 2 yil davomida toʻlanadi

     Pedagoglarni attestatsiyadan oʻtkazish, kasbiy sertifikatlash va ragʻbatlantirish tizimiga Vazirlar Mahkamasining qarori bilan bir qancha o’zgartirish va qo’shimchalar kiritildi.

     Jumlanadi:

     –  pedagog kadrlarni attestatsiyadan oʻtkazish va malaka toifalari berish tizimi xalqaro eʼtirof etilgan vakolatli xorijiy tashkilotlarning akkreditatsiyasidan oʻtkazilgandan soʻng attestatsiyada ishtirok etib, 86 va undan yuqori ball olgan pedagoglarning bazaviy tarif stavkalariga qoʻshimcha 70 foiz ustama belgilanadi.

     Bunda qoʻshimcha ustama faqat malaka sinovida (ikkala bosqichda) ishtirok etib, oliy va birinchi malaka toifasiga erishgan (yoki saqlagan) pedagoglarga beriladi.

     Belgilangan darajadagi milliy yoki unga mos darajadagi xalqaro sertifikatga ega boʻlganligi sababli navbatdagi majburiy attestatsiyada mutaxassislik fani va kasb standarti boʻyicha bilim darajasini aniqlash hamda oʻquv fani boʻyicha malaka sinovidan berilgan maksimal ball eʼtiborga olinmaydi.

     Ushbu pedagoglar hamda majburiy attestatsiyaga jalb etilmaydigan malaka toifasiga ega pedagog kadrlar oʻz xohishiga koʻra navbatdan tashqari attestatsiyada ishtirok etish orqali ustamaga ega boʻlishlari mumkin.

     Ustamaning amal qilish muddati ikki yil boʻlib, muddat yakunlangandan soʻng ustama uchun sinovlarda qayta ishtirok etish mumkin.

 Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг:
@advokat24uz


Банк томонидан кафилдан автоматик ечиб олинаётган пулни тўхтатиш мумкин.

Аксариятимиз, яқинларимиз, танишларимиз ёки қадрдонларимизнинг кредитимизга кафил бўлганмиз. Қарздорлик вақтида тўланмаганда банк кафилни пластигидан автомат қарздорликни ечиб олади.  Банк томонидан сизнинг ҳар қандай ҳисобварақларингиздан пул ечиб олиш ҳуқуқи сиз билан тузилган кафиллик шартномасида (Агарда кафил бўлсангиз), кредит шартномасида (Қарздор ёки ҳамқарздор бўлсангиз) белгиланган.

Шундай вазиятлар борки, қарздор ойлик тўловни ўз вақтида амалга оширмаган ҳолатларда ҳамқарздор ёки кафилнинг банк карталаридан муддати ўтган қарздорлик сўндирилади.  Нима қилса бўлади?

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 24 июндаги 19/3 сонли қарори билан тасдиқланган Жисмоний шахсларнинг муддати ўтган қарздорликларни ундиришда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга доир тавсиялар (1040 сонли)нинг 7 бандига кўра учинчи шахс хоҳлаган вақтда ўзи билан ўзаро муносабатларни амалга ошириш юзасидан берган розилигини кредит ташкилотидан исталган ёзма шаклдага хат орқали хабардор қилган ҳолда чақириб олиши мумкин.

Янги агар сиз банкка ариза билан мурожаат қилсангиз сизнинг маълумотларингизни учинчи шахслар томонидан ишлов бериш тўғрисидаги розилингизни чақириб олган бўласиз ва сизнинг тўғридан тўғри банк картангиздан пул ечиб олинмайди.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг:
@advokat24uz


⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ИШСИЗЛАР ТОМОНИДАН ТЎЛАНИШИ КЕРАК БЎЛГАН АЛИМЕНТ МИҚДОРЛАРИ ОШДИ!

📃 Оила кодексининг 140-моддасида,

➖ агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ёки даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади деб кўрсатилган. Давлат статистика агентлиги томонидан берилган маълумотга таянган ҳолда алимент тўловчилар учун МИБ томонидан белгиланадиган Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи ҳозирги кунда 6 368 158 сўмни ташкил қилмоқда.

⚡️Шунга кўра, бугунги кун ҳолатига МИБ-нинг расмий сайти орқали ишсиз бўлган алимент тўловчилар учун ҳар ойлик алимент миқдорлари болалар сонига қараб;

✔️ Бир нафар бола учун— 1 592 039 сўм;

✔️ Икки нафар болалар учун— 2 122 719 сўм;

✔️ Уч ва ундан ортиқ болалар учун— 3 184 079 сўмни ташкил қилмоқда.

✏️ Шундан келиб чиқиб ким аслида қанча алимент олиши ёки тўлаши кераклигини ҳисоблаб олса бўлади. Агар қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин!

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг:
@advokat24uz


      ⚡️Камбағал оиланинг фарзандига таълим кредити фоизсиз берилади, қўшимча грант ажратилади, контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади

Мулоқотда камбағалликни қисқартиришнинг энг самарали ечими таълим экани таъкидланди.

Шунинг учун кам таъминланган оилада ҳеч бўлмаганда битта фарзанд олий маълумотли бўлиши учун зарур шароитлар яратилади.

Эндиликда камбағал оиланинг фарзандига таълим кредити фоизсиз берилади, қўшимча грант ажратилади, контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади.

Яна бир янгилик – иқтидорли, билимга чанқоқ, лекин оғир оилавий шароити сабабли ўқиш имкониятига эга бўлмаган ёшларни хорижда ўқитиш бўйича янги тизим – “Ёрқин истеъдод” лойиҳаси жорий этилади.

Бунда ҳар бир маҳалладан ижтимоий ҳимояга муҳтож, билимга чанқоқ ёшлар саралаб олиниб, иқтидори аниқланади. Уларнинг салоҳиятига мос хорижий олийгоҳ танланиб, тайёргарлик курсларида ўқитилади.

Хорижда таълим олиб қайтган ёшлар Миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади, улар давлат органларига танловсиз ишга олинади.

Ҳар йили саралашдан ўтган 1 минг нафар ёшлар дунёнинг “топ-100” олийгоҳларига юборилиб, ўқиш ва яшаш харажатлари қоплаб берилади.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг:
@advokat24uz


ФАРЗАНДЛАР ИККИ АЁЛДАН БЎЛГАНДА АЛИМЕНТ ҚАНДАЙ ТАҚСИМЛАНАДИ?

Оила кодексининг 96-моддасига биноан ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт. Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.

Оила кодексининг 99-моддасига асосан агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг

бир бола учун — тўртдан бир қисми;

икки бола учун — учдан бир қисми;

уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.

Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

Алимент суммаси фарзандларнинг сони ва алимент тўловчининг иш ҳақи ҳамда бошқа даромадларидан келиб чиқиб белгиланади. Бу ерда фарзандар нечта онанинг қўлида еканида эмас масала уларнинг сонида. Агар икки аёл ҳам эрни алиментга берган бўлса, ва болалар сони 3 та бўладиган бўлса алимент эринг даромадининг ярмига қаратилади. Ва бу 50 фоиз даромад 3 га бўлинади. Масалан, фарзандларнинг отаси 10 млн даромад оладиган бўлса унинг 50 фоизи 3 та болага тенг тақсимланган тарзда ҳар бир бола учун 1.6 млн шаклда берилади.

Шунингдек, Оила кодекснинг 136-моддасига мувофиқ алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, алимент талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганидан сўнг қанча муддат ўтганидан қатъи назар, хоҳлаган вақтда алимент ундириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

Мазкур шахс, низо бўлмаган тақдирда, вояга етмаган болалар учун алимент ундириш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли бўлиб, бу ариза буйруқ тартибида иш юритиш тарзида кўриб чиқилади.

Алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилади. Агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг:
@advokat24uz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.