❓ЭРИМДАН УЙ-ЖОЙ УНДИРСАМ БУЛАДИМИ?
✍Эримни кўргани кўзим йўқ, чунки 10 йил даъвомида менга не не аъзобларни кўрсатди(илоҳим Оллоҳ жазосини бериб, аёллар билан бошқа юролмай қолсин🤲)
Мана энди бир ой олдин 4 та вояга етмаган болаларим билан мени кўчага хайдаб солди, уй қайнонамни номида шунга мен фарзандларимга уй талаб қилсам бўладими?
👨💻ЖАВОБ
Қаранг, қонунчиликда эрга ёки хотинга фарзандлар учун уй-жой қилиб бериш мажбурияти юклатилмаган.
Аммо, уй-жой кодексининг 32-моддасига кўра уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар. Улар мулкдор берган турар жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга ҳақлидирлар, оиланинг бошқа аъзоларини эса, уй, квартира мулкдорининг розилиги билангина кўчириб киритишлари мумкин. Бу шахслар уй, квартиранинг мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Уй, квартиранинг мулкдори билан унинг собиқ оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар ўртасида турар жойдан фойдаланиш тартиби тарафлар келишуви билан белгиланади.
Турар жой мулкдорининг оила аъзолари деб у билан доимий бирга яшаётган хотини (эри) ва уларнинг фарзандлари тан олинади.
Хулоса шуки, Сиз уй-жойга мажбурий тартибда киритиш борасида даъво ариза билан фуқаролик судига мурожаат қиласиз ва Сизни ҳамда фарзандларингизни уй-жойга мажбурий тартибда киритиш ҳақида қарор чиқарилади.
Мурожаат учун👇
@advokat24uzbot
Биздан узоқлашманг !
👉@advokat24uz