Тергов мустақиллиги (2-қисм)
Судлар мустақиллиги қаторида тергов органларининг ҳам мустақиллигини гапирмасак бўлмайди. Чунки, терговчилар бугун жиноят процессининг мустақил субъекти эмас, кўпроқ котибга ўхшаб қолди. “Тергов мустақиллиги” деб номаланган ушбу мақолалар силсиласи 3-қисмдан иборат:
1. Прокурорнинг таъсири;
2. Тергов раҳбарларининг таъсири;
3. Оператив органларнинг таъсири.
Бу мақолалар Ўзбекистондаги барча тергов-суриштирув органлари мустақиллигига тааллуқлидир. ☝️
Тергов раҳбарларининг таъсири
Тергов сифати бевосита тергов раҳбарларига боғлиқ. Улар нафақат раҳбар, балки устоз, дўст, сирдош, йўлбошчиҳамдир. Яъни, тергов раҳбарлари раҳбар эмас, балки лидер бўлиши керак.
Туман (шаҳар) тергов раҳбарлари:
Туман (шаҳар) тергов раҳбарларини кема капитанига 🛥 ўхшатаман. Агар кема чўкса улар ҳам бирга чўкишади. Ҳар қандай тўфонларни кема экипажи билан бирга бошидан ўтказишади. Ушбу раҳбарларнинг асосий вазифаси тергов бўлимида ижобий муҳитни сақлашдир. Иш кўп, лекин муҳит яхши туманда ишлаш мумкин. Аммо, иш кам бўлсада, муҳит яхши бўлмаган туманда ишлаб бўлмайди. Уларнинг тергов мустақиллигига таъсири айнан шу муҳитни яратиб беролмаганликларида бўлади.
Вилоятлар, Тошкент шаҳар ва Қорақалпоғистон Республикасининг тергов раҳбарлари:
Ушбу даражадаги тергов раҳбарларини қалқонга 🛡 ўхшатаман. Уларнинг асосий вазифаси қуйи терговчиларни бошқа Давлат органлари ва ташкилотларининг таъсиридан ҳимоя қилиб туришдир. Ўрта бўғин раҳбарлари Республика даражасидаги раҳбарият билан ҳам мисоли бир кўприкдир. Улар ҳудди дипломатдек, жойи келса ҳимоя, жойи келса муроса йўлларини узоқни кўзлаб танлашлари лозим. Буюртмачилар асосан ушбу раҳбарлар орқали ўз буюртмаларини амалга оширишади. Уларнинг тергов мустақиллигига таъсири “повод”ни бериб қўйишларидадир.
Республика тергов раҳбарлари:
Мазкур раҳбарларни “Игра в кальмара” сериалидаги бошқарувчига ⏺️🔼⏹️, экран орқали бутун ўйинни кафтдек кўриб, бошқариб турувчи персонажга ўхшатаман. Уларнинг эээээнг асосий вазифаси терговчиларга халақит бермасликдир. Терговчиларни фото ва видеомодельга айлантирганлар ҳам шулар, терговчиларни вазифасидан ташқари ишларга кўмиб қўйганлар ҳам шулар, оддий тергов ҳаракатларини қийинлаштириб юборганлар ҳам шулардир!
Уларнинг иккинчи вазифаси эса терговчилар устидан билдирилган шикоятларни ўша терговчиларни ўзига “тепмасдан”, ўзлари обдон кўриб чиқишларидир.
Уларнинг учинчи ва асосий вазифаси эса, Терговни ҳар қандай ташқи таъсирлардан ҳимоя қилишдир. Уларнинг тергов мустақиллигига таъсири манашу 3 та вазифани бажара олмасликларида намоён бўлади.
Хулоса
Ўзимни тергов раҳбарим, ҳар сафар нотўғри иш қилсам: “Илоҳим тергов бошлиғи бўл” деб “қарғаганлар”. 😅 Яъни, тергов раҳбарларига ҳам осон тутмайман, тем более бугунги оғир шароитларда. Лекин эртага 10-15 йилдан кейин юқорида мен санаб берган вазифаларни қай даражада бажаришгани - улар ҳақида “гапиради”.
Каналга уланиш:
@advocatekulbayev