#Бухоро_вилоят_Кенгаши
Туман таълим муассасаларида иссиқлик таъминоти ҳолати ва хавфсизлик бўйича ўрганишлар олиб борилди
"Адолат" СДПдан сайланган Олот туман Кенгаши депутати Зайнаб Арашова тумандаги 17-сон умумий ўрта таълим мактаби ва 9-сон мактабгача таълим муассасасида иссиқлик таъминоти ҳолатини ўрганди. Депутат томонидан амалга оширилган ўрганиш жараёнида, таълим муассасаларидаги иситиш тизимларининг ҳолати текширилди ва муаммолар жойида ечимини топди.
Зайнаб Арашова таълим муассасаси ходимлари ва масъулларига иссиқлик таъминотига оид барча тизимларнинг ишлаши, хавфсизлик ҳолатлари ва ис газидан заҳарланиш хавфи ҳақида батафсил тушунтиришлар берди. Ўрганиш мобайнида депутат таълим муассасалари раҳбарларига, газдан заҳарланишнинг олдини олиш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича зарур чоралар кўриш бўйича кўрсатмалар берди.
Шунингдек, депутат томонидан, мактаблар ва болалар боғчаларидаги газ тизимларининг хавфсизлигини таъминлаш учун доимий равишда мониторинг ўтказиш, техник хизмат кўрсатиш ишларини мунтазам равишда бажариш зарурлиги таъкидланди. Бу эса, ўқувчилар ва педагогларнинг соғлиғини сақлашга, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган муҳим чоралардан биридир.
Депутат Зайнаб Арашова бундан кейин ҳам мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида хавфсизликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратиши ва доимий диққат марказида бўлишини таъкидлади.
🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤 Twitter | 🎬 YouTube