#aynidamda
🎓Самарқанд вилоятида навбатдаги Пленум бўлиб ўтди.
Бугун Ўзбекистон "Адолат" СДП Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдаги II Пленуми бўлиб ўтди. Пленумда Самарқанд вилоятининг 16 та туман ва шаҳар раислари, партия фахрийлари, вилоят Кенгаши ходимлари ва депутатлар иштирок этишди.
Йиғилишни Ўзбекистон “Адолат”СДП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Оқбўтаев Ҳиммат Қўчқорович очиб берди ҳамда вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, партиянинг келгуси режаларини муҳокама қилиш ва фаолиятни янада самарали ташкил этиш масалалари ҳақида маъруза қилди.
Пленумда вилоят Кенгаши раис ўринбосари Асқар Холиқов, Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Инобат Бобоқулова, партиянинг Самарқанд туман Кенгаши раиси Зуҳра Қуддусовалар партиянинг асосий мақсадлари ва вазифаларини таъкидлаб, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш учун амалга оширилиши режалаштирилган дастурлар ҳақида гапириб ўтдилар.
Пленумда иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди ва партия фаолиятини янада кучайтириш йўлларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, аҳоли фаровонлигини ошириш ва ёш авлодни тарбиялаш борасида таклифлар беришди.
Бундан ташқари, Пленумда 2024 йил сарҳисоби ва 2025 йилга мўлжалланган режалар муҳокама қилинди.
Шундан сўнг, Партия ташкил топганининг 30 йиллигига бағишланган тадбирда кўкрак нишонлари билан бир неча йиллардан буён фаолият юритаётган туман раислари ва депутатларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Ушбу тадбир партиянинг ютуқлари ва келажак режалари ҳақида фикр алмашиш имконини берди, шунингдек, ўз фаолияти билан ажралиб турадиган раҳбарларни эътироф этиш мақсадида ташкил этилди. Тақдирланганлар ўзларининг минтақавий ривожланишдаги ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирдилар ва келажакда ҳам фаолиятларини давом эттиришга тайёр эканликларини таъкидлашди.
Ўзбекистон “Адолат”СДП Самарқанд вилоят Кенгаши
матбуот хизмати.