Adolat SDP | Samarqand viloyati (Rasmiy)


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


"Адолат" СДП | Самарқанд вилоят кенгаши
Танловда адашмадингиз энг қизиқарли, энг керакли маълумотлар, ахборотлар, мақолалар ва сўнги янгиликлар барчаси бизда. https://www.facebook.com/adolat.sdp.96

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Robaxon Maxmudova dan repost
“Йил эътирофи-2024”: Курашчи-ёшлар ютуқлари эътироф этилди

Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси томонидан бугун, 18 январь куни Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт университетида ўтказилган “Йил эътирофи-2024” тақдирлаш маросими ҳам миллий ва халқаро миқёсда улкан ютуқларни қўлга киритган спортчи-ёшларни рағбатлантириш ҳамда уларнинг эришган ютуқларини эътироф этишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова, партия Марказий аппарати ҳамда Тошкент вилоят Кенгаши ходимлари, федерация раҳбарияти вакиллари, университет масъуллари, жаҳон ва Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган спортчи-ёшлар, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Батафсил

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


#munosabat
🎓Ҳар қайси соҳадаги ислоҳотлар Давлат дастурида келтирилган йўналишлар натижасидир

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф- асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича Давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳаси айни кунларда кенг жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилиниб, улар ушбу дастурий ҳужжат мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ўз муносабати ва таклиф-тавсияларини билдирмоқда. Жумладан, "Ўзбекистон – 2030" стратегиясининг 5 йўналиши доирасида амалий тадбирлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва ҳар бир йўналиш бўйича мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилган.
Бугун Самарқанд вилояти улкан қурилиш ва ободонлаштириш майдонига айланган десак муболаға бўлмайди. Шаҳримиз марказига олиб  келувчи йўлларни қаранг. Қачон бундай йўллар бўлганди? Аввалги пала-партиш қурилган турфа иморатлардан торайиб, кетган, баъзи бир туман кўчалари тиғиз ҳолга келган вилоятимиз бутунлай ўзгарди десам муболаға бўлмайди.
Таълим соҳасига қаратилаётган эътибор олдингига қараганда 5-6 баравар ўсган. Ишлаган одам, ўқиган одам кам бўлмаяпти. Мактабларда ҳар куни бўлмаса ҳам кунора янгилик бор. Бугун таълимга жуда катта сармоя ажратиляпти. Мактабларда бўрдан тортиб, супургигача давлат сметаси киритилган. «Мактаб фонди», «синф фонди» деган нарса йўқ.  Аммо мактаблардаги кузатув кенгаши томонидан ҳомийлар топиш ёки мактабда репетиторлик қилиш орқали пул топиш мумкин. Бундай ислоҳотларнинг натижаси албатта ҳар бир соҳа учун чиқарилаётган алоҳида фармон ва қонунлар деб ўйлайман.
  Президентимиз  маънавият ва маърифат масалаларига бағишланган, кенгайтирилган йиғилишида таъкидланганидек,  "Ҳалоллик вакцинаси" билан эмланган янги авлодни шакллантиришга, қалбимиздаги жадид чироқларини милтиллатиб эмас, машъал қилиб ёқишимиз, шижоат билан, дадиллик билан қадам ташлашимиз, туманимиз истиқболига муносиб ҳисса қўшишимиз шарт.

Татаренко Тамара Павловна,
Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати.




Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
#депутат_муносабати
#Давлат_дастури_лойиҳаси_2025

Халқ билан бирга: тараққиёт йўлидаги ишончли одим

Дастур лойиҳасида белгиланган муҳим мақсадлардан бири – олий таълим муассасаларини нуфузли халқаро рейтингларга киритиш. Бу ташаббус нафақат таълим сифати ва инфратузилмани яхшилашни, балки жаҳон бозорида рақобатбардош кадрларни тайёрлашни мақсад қилган. Халқаро рейтинглардаги муваффақият олий таълим тизимимизнинг нуфузини оширибгина қолмай, илмий тадқиқотлар, инновациялар ва глобал ҳамкорлик учун янги эшикларни очади. 

Лойиҳа муҳокамаси, аввало, жамиятнинг турли қатламларини бир мақсад атрофида бирлаштиради. Ҳар бир фуқаронинг таклиф ва мулоҳазалари ўрганилиб, дастурдаги муҳим масалалар халқ талаблари асосида аниқланади. Бу жараёнда ҳар бир фуқаро ўз таклифи ва ташаббуси орқали мамлакатнинг жорий йилдаги истиқболини белгилашда иштирок этиши мумкин ва шу орқали барча қатламларнинг фикрига тенг эътибор қаратилиши жамиятда адолат ва ишонч муҳитини янада кучайтиришга хизмат қилади.

Батафсил

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


🎓Нуробот туманида Дастур юзасидан йиғилиш ташкил этилди

Шу кунларда Давлатимиз раҳбари томонидан муҳокамага қўйилган, Давлат Дастури лойиҳаси "Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва "яшил иқтисодиёт" йили" деб эълон қилинган 2025 йилга мўлжалланган "Ўзбекистон – 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олади.
Лойиҳада "Ўзбекистон – 2030" стратегиясининг устувор йўналишлари бўйича амалий чора-тадбирлар, ишлаб чиқилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва мақсадли кўрсаткичлар белгилангани 2025 йилда мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун қулай шароит яратишдир.

Шу муҳокамалар юзасидан Нуробод тумани 23-Халқобод слайдов округидан сайланган Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгаши депутат Саодат Зоирова раҳбарлик қилаётган "Улус" оилавий поликлиникасида йиғилиш ташкил этилди. Йиғилганлар томонидан дастур учун талим самарадорлигини ошириш мақсадида мактабларда ўқувчиларнинг мобил алоқалардан фойдаланмаслиги ва ушбу ҳолатлар юзага келганда қатъий чора кўрилиши кераклиги юзасидан таклифлар берилди.

Оролбой Таджиев,
Ўзбекистон "Адолат"СДП Нуробод туман Кенгаши раиси.




Robaxon Maxmudova dan repost
#Муносабат

Инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспортни ошириш борасидаги устувор вазифалар белгилаб берилди

Дунёдаги кўплаб  ривожланган давлатлар тажрибаси мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришнинг асосий омилларидан бири хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш ва улардан самарали фойдаланиш эканлигини кўрсатади. Масалан, Жанубий Корея қисқа муддатда саноат ихтисослашуви  йўлида чет эл сармояларини киритиш билан жаҳон иқтисодиётида етакчи давлатлардан бири сифатида намоён бўлди.

Сингапур эса шаффоф ва рақобатбардош иқтисодий сиёсат орқали хорижий сармоядорлар учун жозибадор марказга айланди. Қатар бўлса, ўзининг табиий ресурсларини инвестицияларга йўналтириб, иқтисодий барқарорликда сезиларли юксалишга эришди. Мамлакатимизда ҳам кейинги йилларда очиқлик, шаффофлик ва фаол инвестиция сиёсати орқали иқтисодиётни жадал ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ўз натижасини бермоқда.

Хусусан, 2024 йил якунларига кўра, мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажми 6,5 фоизга ўсгани, хорижий инвестициялар 1,6 баробарга кўпайгани ва экспорт  тарихда биринчи бор 27 миллиард доллардан ошгани бунинг ёрқин далили бўла олади. Шу каби кўрсаткичлар 16 январь куни Президентимиз раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

Унда, шунингдек,  иқтисодиётни ривожлантириш ва унинг глобал бозордаги рақобатбардошлигини ошириш мақсадида олиб борилаётган ишларнинг натижадорлиги ва келгусидаги асосий вазифалар муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари йиғилиш давомида ўтган йилдаги ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликларга ҳам алоҳида тўхталиб, бугунги шароитда мавжуд салоҳиятни тўлиқ ишга солиш бўйича баъзи жиҳатларга эътибор қаратиш лозимлигини қайд этди.

Шунингдек, йиғилишда тўқимачилик саноатида 17 миллион долларлик режа бажарилмагани, “Ўзтрансгаз” ва "Ўзметкомбинат"да инвестициялар 2 баробарга, “Ўзсувтаъминот”да эса 20 фоизга пасайгани, Мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш, транспорт, ва маданият соҳаларига инвестиция ва грант жалб қилишда етарли фаолият юритилмагани танқидий таҳлил қилинди.

2025 йилга мўлжалланган режалар доирасида ҳар бир ҳудуднинг инвестиция салоҳиятига мос кўрсаткичлар белгилаб берилди. Масалан, 27 та туманда 2025 йилда инвестиция жалб этишни 200 миллион доллардан ошириш, Учкўприк туманида  инвестиция ҳажмини 200 миллион долларга етказиш бўйича ишлар олиб борилаётгани таъкидланди. Бироқ 10 та туманнинг режаси 40 миллион долларга ҳам етмагани кўрсатиб ўтилди.

Инвестицияларни самарали бошқариш нафақат иқтисодиёт ривожи, балки ижтимоий адолат тамойилларини таъминлаш учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, “Адолат” социал-демократик партияси ушбу жараёнларни тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлашни ўзининг асосий мақсадларидан бири, деб ҳисоблайди. Ушбу мақсадлардан келиб чиқиб, партия  сармоявий лойиҳаларнинг самарадорлигини ошириш учун шаффоф ҳисобдорлик тизимини йўлга қўйиш,  инвестиция муҳитини янада жозибадор қилиш мақсадида миллий қонунчилилигимизни янада такомиллаштириш бўйича фаол иш олиб боришни режалаштирган.

Чунки соҳадаги ютуқлар фақатгина миллий иқтисодиётни юксалтириб қолмасдан, янги иш ўринлари яратиш, инновацияларни жорий этиш ва ижтимоий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.

Робахон МАХМУДОВА,
Сиёсий Кенгаш раиси


🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


#munosabat
🎓Қонун устуворлиги таъминланди

“Ўзбекистон–2030” стратегиясини 2025 йил “Атроф- муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили" да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида Президент фармони қабул қилинди. Ушбу давлат дастурининг
4-йўналиши “Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш” деб номланган бўлиб, бунда қуйидагиларга алоҳида тўхталиб ўтилган:
-Аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва ҳудудларда кундалик масалаларни ҳал этишда маҳаллани жамоатчилик ҳамда давлат органлари ўртасидаги “таянч кўприк”га айлантириш;
Маҳаллани давлат органлари ўртасида таянч кўприк вазифани бажариши Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлар лойиҳасини маҳаллалар билан келишиш амалиётини янги босқичга олиб чиқади.
-Маҳаллий давлат ҳокимияти ижро органлари фаолиятини трансформация қилиб, ҳудудий бошқарувни “аҳоли манфаатларига хизмат қилиш” тамойили асосида йўлга қўйиш;
Ҳудудларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича “Индикаторлар тўплами”ни юритиш амалиётини йўлга қўйиб, Индикаторлар тўпламида туман ва шаҳарларни 15 та йўналишда ривожлантириш бўйича чораклик кўрсаткичларни белгилаш, “Индикаторлар тўплами”нинг жойлардаги ижросини таҳлил қилиб, натижаларини ҳокимлар ва масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирокида танқидий кўриб чиқиш амалиётини йўлга қўйиш орқали ҳар бир соҳани алоҳида янги босқичга олиб чиқиш.
-Давлат бошқаруви органлари фаолиятини “Халқ хизматидаги давлат” тамойили асосида ташкил этиш;
2025 йилда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари кесимида давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкиллаштириш.
-Янги Ўзбекистонни барпо этишда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада ошириш; Депутатлар ва сайловчиларнинг ўзаро мулоқотини рақамлаштириш орқали узоқ ҳудудлардаги аҳолининг мурожаат ва таклифларини тўғридан-тўғри эшитиш ва ҳал қилиш.
-Давлат фуқаролик хизматини меритократия, ҳалоллик ва профессионаллик тамойиллари асосида ташкил этиш;
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари, давлат улуши мавжуд тижорат банклари ва хўжалик бирлашмаларининг раҳбарлик лавозимлари учун компетенция моделини ҳамда профессионал компетенцияларини баҳолаш тизимини жорий этиш орқали юқори, ўрта ва қуйи бўғин раҳбарларининг намунавий профессионал компетенцияларини ишлаб чиқиш орқали уларнинг малакаси ва масъулиятини ошириш.
-Халқ билан мулоқотни янада кенгайтириш орқали аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш тизимининг самарадорлигини ошириш;
Янгича конституциявий-ҳуқуқий шароитда фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштирокини янада кенгайтириш бўйича “Менинг фикрим” портали негизида “Менинг таклифим” электрон порталини ташкил этиш.

Улуғбек Собиров,
Ўзбекистон "Адолат"СДП Самарқанд вилоят Кенгаши мутахассиси.




#munosabat
🎓Давлат дастурининг очиқ муҳокамаси ижтимоий Адолат ва демократияга асосланган мулоқотни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга

2025 йилги давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Президент фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилиши мамлакат ривожланишининг устувор йўналишларига доир муҳим масалаларнинг муҳокама қилинишига имкон яратади. Дастурда кўтарилган масалалар, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда жиддий ўзгаришлар ва ижобий натижаларга эришиш учун стратегик аҳамиятга эга.
Хусусан, 5 та устувор йўналиш бўйича амалий чора-тадбирлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва мақсадли кўрсаткичларни белгилаш, жамоатчилик ва экспертлар фикрини инобатга олиш, дастурда кўзда тутилган масалаларни янада самарали ва халқ талаблари асосида амалга ошириш имконини яратади. Айниқса, дастурдан ўрин олган камида 1 та олий таълим муассасасини нуфузли халқаро рейтингларнинг биринчи 1 000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш масаласи жуда муҳим ва стратегик аҳамиятга эга. Бу таклиф мамлакатдаги олий таълим тизимини халқаро даражада янада юқори баҳолаш ва талабаларнинг жаҳоншумул рақобатбардошлигини оширишга қаратилган муҳим қадам бўлади.

Халқаро рейтингларда юқори ўринларни эгаллаш мамлакатнинг олий таълим муассасаларининг сифати ва аҳамиятини жаҳоншумул миқёсда тан олишга ёрдам беради. Бу, ўз навбатида, талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг дунёдаги “ақл марказлари” билан ўзаро алоқаларини кучайтиришга, билимлар алмашинувини ва илмий тадқиқотларни ривожлантиришга катта имконият яратади. Бундай мақсадга эришиш билан республика халқаро таълим майдонидаги энг яхши амалиётлардан фойдаланиш, инновацион технологияларни жорий этиш ва таълим жараёнини модернизациялаш йўлида янги имкониятларга эга бўлади. Бу, ўз навбатида, умумий иқтисодий ўсиш ва мамлакатнинг илм-фан соҳасидаги жаҳоншумул рақобатда муваффақиятга эришишга ёрдам беради.
Шу билан бирга, ушбу мақсадга эришиш учун олий таълим муассасаларига янги ўқув дастурлари, илмий тадқиқотлар ва педагогик усуллар асосида таълим сифати ва инфратузилмани яхшилашга қаратилган комплекс дастурлар ишлаб чиқиш лозим.
Умумхалқ муҳокамасига қўйилган Давлат дастури лойиҳаси мамлакатда ижтимоий адолат, иқтисодий барқарорлик ва демократик қадриятларни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олганки, жамиятнинг турли қатламлари ҳаётида ижобий ўзгаришлар ясаши шубҳасиз.

Мавлон Бобохонов,
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгаши депутати,
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд Давлат Университети профессори.




#munosabat
🎓Ўқитувчиларни қўллаб-қувватлайлик

Ўқитувчи - бу қандай зотки уйда 2-3 та боламизга қарашга чарчаб боғча қачон очилади, мактаб қачон очилади деймиз - Ваҳоланки, ўқитувчи 20-30 та болага талим берибгина қолмасдан одоб-ахлоқ, тартиб-интизомларни ҳам ўргатиб келади.... 9 йил мактабга бориб келиб ота-она болам қандай ўқияпти, қандай дарс қиляпти - ( қўштирноқ ичидаги ота-оналарга тегишли ) сўрамасдан, институтга киролмаса .... "мактаб яхши ўқитмаган"- дейди, ва тайёрлов курсига беради... ва ҳоказолар бўлади.
Қарабсизки бола тайёрлов курсига қачон боради , қайси дарс берилди, нечта тест берилди , нечтасини фарзанди еча олди ёки еча олмади қаттиқ назоратда бўлади, кун бўйи уй ишларидан озод этилиб дарс қилиниши назорат қилинади... чунки ота - она пул бериб тайёрловга қуйганда.
Мана мантиқ қаерда !? - демак пулли бўлса назоратми ? ёки мактабга бўлган масъулиятсизликми? - шундай саволлар мени ҳар доим ўйлантиради..
Депутат сифатида мактабларни назорат қилар эканмиз - ўқувчилар мактабга келиши, кетиши мақтагулик эмас эди, бунга яна ўқитувчи айбдорми? - Буни тайёрлов ўқитувчилари билан яна таққослашга мажбур бўламиз.
Ота -она тайёрлов курсларини ўзи гаплашиб келади, фарзанди ҳақида қайғуриб тайёрлов устозидан сўраб туради.
Мактабда эса фарзанд мактабга кетдим деб, дарсга бормаса ҳам қайсидир ота-она телефон қилиб сўрайдими, ўқиши ҳақида қизиқадими, баъзида бўладиган ота-оналар йиғилишларга ҳам келмайди қайсидир сабаблар билан... Бy жамиятимиз қаерга қараб кетяпти? бунақада мактаб ва ўқитувчилар мақомини ўз қўлимиз билан тушириб қўймаяпмизми? Бунга ҳозир бефарқ бўлсак, келажагимизга жиддий зарар етмайдими? Бу фақатгина ўқитувчи айби эмас, ҳар бир ота-она, ҳар бир фуқароман деган инсон муаммоси деб ўйлайман...
Мени ёшим катта эмасдир лекин кўриб ва хулоса чиқараётган муаммоларни айтишим, жамиятимизда бўлаётган камчиликларни ҳар бир фуқаро сифатида бир-биримизни огоҳлантиришимиз инсоний бурчларимиздан биридир.
Азиз ватандошим муҳтарам Президентимиз Давлат дастурида ҳам эътибор қаратган таълим тизимига, ундаги мана шундай ҳолатларга ҳам жиддий қарашимиз, оқлашимиз ва бунга ҳамма биргаликда ҳаракат қилишимиз керак...
Ўқитувчиларга ёрдам бериш вақти келди...
Ваҳоланки, фарзанд бир кун ичида 5-6 соат ўқитувчи билан бирга қолган вақтда албатта оила даврасида шунинг учун таълим-тарбияни оиладан бошлайлик....
Зеро Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 1 февраль куни 21 моддадан иборат “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонунни имзолаган.

Манзура Умирова,
Халқ депутатлари Иштихон туман Кенгаши депутати.




#munosabat
🎓 Давлат дастури лойиҳаси Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси дастурий мақсадлари билан ҳар томонлама ҳамоҳангдир
Мана шунча йиллардан буён йилга ном бериш давлатимизнинг ижтимоий, сиёсий ҳолатидан, жараёнлардан келиб чиққан ҳолда берилиб келинади. Президентимиз томонидан ҳар йили йилга ном бериш узоқ йиллик анъанага айланган бўлиб, бу орқали давлат ва жамиятнинг йил давомида ҳар томонлама аҳоли фаровонлигини оширишда муҳим роль ўйнайди. Жорий йилга ҳам ном берилиши ва шунга мос равишда Давлат дастури ишлаб чиқилиши халқимизни эзгу мақсадлар йўлида янада бирлашишига сабаб бўлмоқда. Кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган “Атроф- асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили Давлат дастури бўйича Президент Фармони ҳамда дастур лойиҳасидаги барча вазифа-ташаббуслар юртдошларимизнинг кўнглидаги фикрларни ифодаламоқда. Давлат ва жамиятни янада ривожлантириш бўйича бош ҳужжат, энг аввало, инсон учун, унинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси учун йўналтирилгандир. Мулоҳаза қилинса, атроф- асраш, “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш биринчи навбатда асраш ва унга ҳар томонлама қулай шарт-шароит яратишни англатади.
Алоҳида таъкидлаш керакки, Давлат дастури лойиҳасидаги аксарият вазифалар турмуш тарзини янада яхшилаш, ижтимоий масалаларни самарали ҳал этиш билан чамбарчас боғлиқ. Шу билан биргаликда Фармон ва Давлат дастури лойиҳаси Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси дастурий мақсадлари билан ҳар томонлама ҳамоҳангдир. Келтирилган кўплаб вазифа-ташаббусларга асосланган ҳолда, Давлат дастури лойиҳаси юртимизда ижтимоий йўналтирилган сиёсат изчил давом этишининг ўзига хос кафолати бўлмоқда.
 2025-йилги давлат дастури лойиҳаси мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим асосидир. Ушбу Давлат дастури халқ билан мулоқотда, уларнинг ҳақиқий эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда амалга оширилса, мамлакат тараққиёти янги босқичга кўтарилади. Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси бу жараёнда ўзининг адолатли ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги позициясини изчил амалга оширади...

Толиб Жаҳангиров,
Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати.




Бугунги куннинг энг оғриқли нуқталаридан бири!😔
Изоҳга ҳожат йўқ...


#munosabat
🎓Энди тадбиркорлар янада шижоат билан меҳнат қилишади
Жорий йилнинг айнан "Атроф- муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёт йили" деб номланиши юртимизнинг баъзи бир ҳудудларида содир бўлаётган тоза ҳавонинг бузилиши сингари ҳодисалар учун айни муддао десам адашмаган бўламан. Чунки Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Атроф- муҳитни асраш ва “яшил" иқтисодиёт йили”да амалга оширишга оид давлат дастури доирасида амалга ошириладиган вазифалар юзасидан Фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани ҳам бежиз эмас. Эътиборли жиҳати шундаки давлат дастури лойиҳаси Партиямизнинг доимий позициясига ҳамоҳанглиги биз учун қувонарли ҳол албатта.
Шу билан бир қаторда Давлатимиз раҳбари томонидан, ушбу фармон асосида 2025 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар, мақсадли дастурлар, яқин ва узоқ муддатли стратегиялар аниқ белгилаб берилмоқда. Айнан менинг эътиборимни тортган мақсад ва вазифалардан бири мазкур фармон лойиҳасида тежамкор иқтисодий ривожланиш моделига ўтиш орқали 2030 йилгача ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсишини камида 6 фоиз ва унинг ҳажмини 200 миллиард долларга етказиш, инфлацияни 5 фоиз, бюджет тақчиллигини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиз даражасида сақлаш орқали юртимизда камбағаллар сонини янада қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш устувор вазифа қилиб белгиланганлиги алоҳида аҳамиятлидир.
Бундан ташқари аҳолини қулай ва замонавий уй-жойлар билан таъминлаш, қайта тикланувчи муқобил қувватдан самарали фойдаланиш борасида ҳам қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, ушбу фармонда 2025 йилда янги қуриладиган бино-иншоотлар ва уй-жойларга қувват самарадорлигидан келиб чиқиб, “Яшил бино” сертификати жорий этилиши белгиланмоқда ҳамда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини “яшил тадбиркор” сифатида эътироф этиш юзасидан алоҳида платформа ишга туширилиши ва ушбу платформа орқали дастурда белгиланган вазифаларни амалга татбиқ этган тадбиркорлик субъектларига эса “яшил тадбиркор” мақомини берилиши, шу билан бирга “яшил тадбиркор” мақомини олган тадбиркорлик субъектларига қатор имтиёзлар берилмоқда.
Мисол қилиб оладиган бўлсак, “Шаффоф қурилиш” платформасида устуворлик бериш, муайян муддат давомида экологик текширувлардан озод этиш, халқаро бозорларга чиқиш учун қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги доирасида қўшимча баллар бериш.
Бундай ташаббуслар натижасида шуларни айта оламизки, ҳар қандай соҳада фаолият олиб бораётган барча тадбиркорлар янада ғайрат билан ўз фаолиятларини олиб боришлари аниқ.

Оқбўтаев Ҳиммат Қўчқорович,
Ўзбекистон"Адолат"СДП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси,
Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати.





19 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.