#munosabat
Бу сайловлар фоизи биз хотин-қизларни бирдек қувонтирди
Жорий йил бўлиб ўтган парламент сайловларида Ўзбекистон тарихидаги энг юқори кўрсаткич қайд этилди хусусан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатларнинг 38 фоизини хотин қизлар ташкил этди. Бу албатта, шунчаки қайд этиладиган рақам эмас , балки мамлакатимизда нафосат ва гўзаллик тимсоли – аёлларга бўлган эътибор йилдан-йилга кучаяётганидан далолатдир. Зеро, халқимиз аёлларни ҳамиша эъзозлаб яшаган, хотин-қизларга юксак эҳтиром кўрсатган.
Кеча депутат сифатида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида иштирок этиб, унда Президентимиз нутқини эшитиб, бу гаплар шунчаки рўё эмас эканлигида ишонч ҳосил қилдим ҳамда қувондим. Биргина қонунчилик палатада эмас балким маҳаллий кенгаш депутатлари орасида ҳам аёлларнинг кўпайиб бораётгани биз хотин-қизларга берилаётган катта ишонч деб билдим. Бу эса айни пайтда опа-сингилларимизнинг барча соҳа ва тизимларда фаоллашаётганларида ҳам кўриняпти.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида президентимизнинг маърузасини эшитиб, депутат зиммасидаги масъулият ўн карра ортганини ҳис қилдим.
Йиғилганларнинг қай бирига қандай таъсир қилди билмайман-у , аммо Президентимизнинг ушбу тарихий маърузаси мен учун ҳақиқий иштиёқ бўлди, десам ҳам бўлади. Яъни, йиғилишнинг ўзидаёқ кейинги беш йиллик фаолиятимни белгилаб олдим десам адашмаган бўламан. Мен Юртбошимизнинг ўтган беш йил давомида қуйи палата самарали фаолият кўрсатганини эътироф этиш билан бирга, халқ вакиллари эътиборидан четда қолган масалаларга, шунингдек, қуйи палатанинг янги таркиби олдида турган устувор вазифаларга бежиз тўхталмаганларига ишончим комил бўлди.
Йиғилишда депутатлар энди билим ва тажрибаларини тинимсиз ошириб, масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда янада кўпроқ меҳнат қилишлари, пухта билим, профессионал малака, юксак фазилат ва тафаккурга эга бўлган халқ вакилигина қуруқ гап ва популизмдан йироқ бўлиши лозимлиги алоҳида таъкидланди. Президент партиялар сайлов кампанияси давомида илгари сурган ва халқимиз қўллаб-қувватлаган ҳар бир таклиф албатта кўриб чиқилиши ва амалга оширилишини таъкидладиларки, бундан кўнглим тоғдек кўтарилди.
Зеро, Давлатимиз раҳбари айтганларидек, Ўзбекистондек катта Давлатнинг парламенти аъзоси бўлиш, шубҳасиз, ҳар биримизнинг зиммамизга улкан шарафли маъсумиятни юклайди.
Комполшик Елена Александровна,
Ўзбекистон "Адолат" СДПдан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутат.