Abdulqodir Samarqandiy dan repost
РАҲМАТ СЕНГА ҒАЗО!
Раҳмат сенга Ғазо! Сендан ҳақиқий қўшин ҳарбий академияларни эмас, балки "Анфол сураси"ни битириши лозимлигини, "Таҳфизул қуръон" мадрасаларини битириши лозимлигини ўргандик. Сенинг лашкарларингни гўзал мундирлари йўқ. Елкаларида юлдузлари ҳам йўқ. Кўкракларида нишонлари йўқ. Аммо уларнинг бари генерал!
Раҳмат сенга Ғазо! Сен туфайли излаган имкон топишини ўргандик. Ишлар имкониятларга эмас, истакларга боғлиқ эканини англадик. Истак бор жойда ноодатий ишлар ҳам бўлар экан. Сен бу замоннинг мўъжизасисан!
Раҳмат сенга Ғазо! Сен туфайли бундан кейин "инсон ҳуқуқи", "болалар ҳуқуқи" каби гапларга ишонмаймиз. Улар сенинг болаларинг жасади устида қарсак чалишди. Улар энди уйимизга "аёллар ҳуқуқи" деган гаплар билан кира олишмайди. Улар сенинг аёлларинг жасади устида кулиб қараб туришди. Улардаги ниқоб биздаги уйларни, оилаларни бузиш учун тақилган экан. Оиламиз бизнинг охирги қалъамиз эди!
Раҳмат сенга Ғазо! Сен туфайли асалга заҳар қўшиш мумкинлигини ўргандик. Бир пайтлар улар сўз эркинлиги баҳонасида Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламни масхара қилишган эди. Бугун эса сен ҳақингда ёзган постларимизни ўчиришмоқда, ҳисобларимизни музлатишмоқда. Бир пайтлар бизни битта "меҳрибон" ва "шафқатли" ясама динга даъват қилганлар бугун инсонликларини йўқотишди. Сени қатл қилиш учун талмуд ва ўзгартирилган инжилдан далиллар топишди. Бугун уларга баланд овозда "динингиз ўзингизга буюрсин!", деймиз!
Раҳмат сенга Ғазо! Сен туфайли бу дунё ўрмон эканлигини, бунда заифлар ҳурмат қилинмаслигини билдик. "Тинчлик кенгаши" ҳам, БМТ ҳам, "инсон ҳуқуқлари ҳам уларни тўхтата олмади. Уларни фақат "Ясин" ракеталари тўхтатди!
Раҳмат сенга Ғазо! Сен туфайли ҳақиқий рижоллар қалбида арслонлар ухлаб ётишини билдик. Шароит пайдо бўлиши билан саҳобалар буюклиги яна қайтишини кўрдик. Мерган Саъдларга раҳмат. Ухудда жонини Набий алайҳис саломга фидо қилган Зиёд ибн Сакан каби Зиёдларга минг раҳмат!
Раҳмат сенга Ғазо! Сен туфайли машаққатлар инсонни тарбиялашини, қийин кунлар уни сайқаллашини ўргандик. Сендаги болачалар вақтидан олдин улғайиб қолгандек. Улардан рижоллар гапини эшитдик. Аёлларинг фидокорликда, садоқатда, вафода саҳобийяларга ўхшайди. Эркакларинг мисоли тоғ каби экан. Уларни йиқитиш, қулатиш ҳеч кимнинг қўлидан келмаяпти!
Раҳмат сенга Ғазо! Фидокорликни сен туфайли ўргандик. Гўдакларинг қатл қилинди. Уларнинг ота-онаси: "Биз курашнинг фидосимиз!", дейишди. Уйлари вайрон бўлди. Улар: "Ғазо учун борлиғимиз фидо!", дейишди.
Раҳмат сенга Ғазо! Сен туфайли бу умматнинг қон билан яшашини ўргандик. Миллионлаб мусулмонлар умр кечираяпти. Аммо уларда руҳ етишмаётган эди. Сендан тўкилган қон умматга жон ато айлади. Сен туфайли уммат қайнади. Морид кишанланди. Уйғона бошлади уммат!
Раҳмат сенга Ғазо! Сен туфайли машаққатлар ниқобларни йиртишини ўргандик. Қанча-қанча елкаларни суянишга муносиб деб ўйлар эдик. Аммо аниқ бўлдики, улар мўрт экан. Қанча-қанча оғзи полвонларнинг қўлидан бир иш келмаслигини кўрдик. Қанча-қанча олимларни раббоний олим деб ўйлар эдик. Аслида улар сотиб сотилар экан. Сен буларни жангга олиб кирмоқчи бўлдинг. Аммо Аллоҳ сафларни тозалашни ирода қилди. Сафдан кўплар тўкилиб қолди. Ҳал қилувчи жангда сафдан сездирмай чиқиб кетишгандан кўра аслида шу афзалдир!
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov