Abdulqodir Samarqandiy


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Улар инқилоб қилганида уларни қатл қилиш учун кемангизни жўнатдингиз, нефтни тозалаш корхоналарини ҳимоя қилиш учун армиянгизни жўнатдингиз…
Бугун эса келиб аёллар таьлими ҳақида қайғураяпсиз, эркакларнинг ароқ ичиши сизни ташвишга солаяпти…
Уят борми сизда?!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov


АРОҚ ИЧИШГА РУХСАТ БЕРАСИЗЛАРМИ?
Ҳокимиятга келишганига эллик йилдан ошди. Отаси Ҳофиз Асад биргина Ҳама шаҳрининг ўзида қирқ минг инсонни қатл қилди. Ўғли эса ярим миллион инсонни ўлдирди. Уч миллион инсонни уй-жойидан айириб бошқа юртларга чиқиб кетишига сабаб бўлди. Уларнинг устига кимёвий қуроллар, бомбалар ташлади. Уларни чодирларда, лагерларда портлатди.
Икки юз минг киши дом дараксиз йўқ бўлди. Уларнинг қаердалигини фақат Аллоҳ билади.
Сидная қамоқхонаси очилди. Қамоқхона одоби ҳақида бутун дунё ёзган нарсалар бу қамоқхонанинг биргина бўлимига ҳам тенг бўлмаслигини ҳамма билди. Шунча нарсага қарамасдан Башшар Асад ғарбда ҳеч бир шубҳа қўзғатмаяпти…
Шарқда эса уни юқори даражадаги учрашувларга таклиф қилишар, у минбарга чиқиб Исроилнинг Ғазодаги жиноятлари ҳақида гапирар эди. Аслида унинг ўз халқи устида қилаётган зулми яҳудийларникидан оз эмас эди.
У асримиздаги энг катта қонсўрар бўлишига қарамасдан ғарб ундан умуман шубҳа қилмас эди. У босқинчи давлатнинг чегараларини маҳорат билан ҳимоя қилди. Жулонда қилмаган тижоратини Фаластин озодлиги учун курашаётган қарши кучлар билан қилди. Ҳолбуки Жулонда битта ҳам ўқ отмаган эди.
Унинг иттифоқдошлари уни ўзларининг кординаталарига бўйсунганини айтишар, аммо унинг ўз тахтидан ўзга дарди йўқлигини улар билишмас эди. У ҳатто қочиб кетаётган кунида ҳам уларда шубҳа уйғотмаган…

Сўнгра инқилоб бўлди, кишилар уйларига, оилаларига ва хотираларига қайтишди. Инқилобчилар жуда ҳам маданиятли эдилар. Уларнинг фатҳлари яқин тарихдаги энг раҳматга тўла фатҳлардан бири бўлди. Уларга эллик йил дўзах азобини берганларга тажовуз қилишмади. Бирор мақбарани бузишмади, уларни бирор ибодатларини қилишдан ман қилишмади. Аммо шунга қарамасдан бу сайёранинг қалбига негадир қўрқинч кирди. Димашққа ҳар томондан дипломатлар кела бошлади. Уларнинг бари энди Сурия бошқаруви қандай бўлишига қизиқар эди. Оинаи жаҳон улар ҳақида гапирар, хабарлар тарқатилар эди.
Аҳмад аш-Шараъ билан BBC канали учрашди. Ўзини қизиқтирган саволларни сўради. Аҳмад аш-Шараъ ниҳоятда оғир-вазмин эди. Унинг атрофида турганлар унинг жавобларини эртага унинг зиддига ишлатишлари мумкинлигини билган ҳолатда дипломатия билан жавоб берар, бу олам нимани эшитишни истамоқчи эканлигини яхши англаган эди. Гўё унга Идлиб нима дейишни таълим берган эди. Аммо менга энг ёқмаган савол иккита савол бўлди:
1. Аёлларни таълим олишига рухсат берасизларми?
2. Кишиларга ароқ ичишларига рухсат берасизларми?
Қарангга, бирдан дунё Суриядаги аёлларнинг таълим олишига қизиқиб қолди. Аммо улар шу пайтгача Сурияда аёлларнинг яшашга ҳаққи борми ёки йўқлигига қизиқишмаган эди-ку!
Ўн уч йил аёллар кимёвий қуроллар ва бомбалар билан ўлдирилди…
Ўн уч йил улар бева қилинди, фарзандидан жудо қилинди…
Ўн уч йил улар зўрланди, қамоққа тиқилди…
Ҳамманинг тили соқов, ҳамма мум тишлаган эди. Аёллар ҳуқуқини талаб қиладиган ташкилотлар бирорта ҳам мажлис ўтказмади. Европа Украинанинг томонида бўлгани каби Сурия томонида бўлмади. Улар учун ҳеч ким йиғламади. Бугун эса Суриядаги аёлларнинг таълими уларни ташвишга солаяпти…
Афғонистондаги аёллар Америка қўли билан қатл қилинаётганида ғарб йиғламади. Америка Афғонистондан чиқиши билан олам у ерда ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши лозим бўлган аёллар борлигини билиб қолди…
Уларнинг ҳуқуқларини кимдан ҳимоя қиласиз?!
Отасиданми…
Ака-укасиданми…
Эриданми…
Фарзандиданми…?!

Қарийб беш юз кундан бери Ғазода аёллар ўлдирилаяпти. Ғарб бундан ташвишдами?! Бунга йиғлаяптими?!
Аммо эртага уруш тугаса Ғазода ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши керак бўлган аёллар борлиги уларнинг ёдига тушади…

“Кишиларга ароқ ичишларига рухсат берасизларми?”.
Саволни қаранг!
Эллик йилдан ортиқ Асад оиласи кўзингиз олдида халқнинг қонини ичди. Ҳаммангиз жим эдингиз. Қамоқда эркаклар мисли кўрилмаган азобларни тортаётганида қаерда эдингиз?!
Аёллар эрларининг олдида зўрланаётганда қаерда эдингиз?!
Болалар қонига чўкиб ўлаётганида қаерда эдингиз?!
Уларни эллик йил жаллод қўлида индамасдан топшириб қўйдингиз. Улар истаганларини қилишди.


Ҳаммаси тугаганида душманнинг сўзлари эмас, дўстларнинг мум тишлагани ёдимга тушади!!!

Али Иззатбегович

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3.4k 1 37 16 139

Баъзида ҳақиқий сайр уйингизга қайтиш бўлади!

Хайрли тонг азизлар!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

2.6k 0 46 12 113

Мени ялангоёқ кишининг ўзига оёқ кийими топиш учун курашиши ажаблантирмайди. Аксинча, ўзида оёқ кийими бўлсада ялангоёқлар сафида туриб уларга оёқ кийими топиш учун курашадиганлар ажаблантиради!

Тунингиз хайрли бўлсин!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3.3k 0 18 11 135

ҚАРОҚЧИ БЎЛАДИ
Ибн Абид Дунёнинг “Ал-вараъ” номли китобида келади:
“Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг даврида мусулмонлар байтулмолига Муъайқиб исмли киши масъул эди. Муъайқиб бир куни байтулмолни супураётиб бир дирҳам топиб олди. Уни олиб Умар розияллоҳу анҳунинг ўғлига берди. Сўнгра уйига кетди. Бироздан сўнг унинг уйига халифанинг элчиси бориб уни халифа чақираётганини айтди. Муъайқиб келди. Халифанинг авзойи бузилган эди. Ўша бир дирҳам қўлида эди. Умар розияллоҳу анҳу Муъайқибга деди:
-Эй Муъайқиб менга қасдинг борми?!
Муъайқиб деди:
-Мен нима қилдим эй мўъминлар амири?!
Умар розияллоҳу анҳу унга деди:
-Шу бир дирҳамни деб Муҳаммад алайҳис салом уммати мен билан қиёматда хусуматлашишини истадингми?!”.

Умумий мулкда ҳамманинг ҳаққи бўлади. Унга тажовуз қилиш ҳамманинг мулкига тажовуз қилишдир. Омманинг, халқнинг молини ўзлаштириш мамлакатдаги ҳамма аҳолининг чўнтагидан ўғирлашдир.
Шаҳардаги паркдаги битта ўриндиқни бузиб кетиш мамлакатдаги ҳар бир инсонни ранжитишдир.
Университетдаги, автобуслардаги, мактаблардаги ўриндиқларни бузиш, йиртиш омманинг мулкига зарар етказиш ҳисобланади.
Демак, халқнинг мулкини ўғирласангиз, унга зарар етказсангиз қиёмат куни халқнинг қўли ёқангизда бўлади. Дунёда эса албатта бошингизга тушадиган бало, мусибат, офатлар билан, фарзандингизнинг қароқчи, бузуқи бўлиши билан эвазини тўлайсиз!!!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

4.9k 0 43 10 101

ИНСОН БИНОСИ
Абу Лайс Самарқандий роҳимаҳуллоҳнинг “Танбиҳул ғофилин” китобида келади:
“Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга Шомдан бир неча кўзаларда мой келтиришди. Халифа мойни қадаҳ билан кишилар ўртасида тақсимлади. Ҳар сафар кўза бўшаганида халифанинг ўғли кўзада қолган мойни қўли билан олиб сочига суртаверди. Буни билиб қолган Умар розияллоҳу анҳу унга ғазаб билан деди:
-Сочларинг мусулмонларнинг мойига ташна бўлиб кетибди-ку!
У шундай деб ўғлининг қўлидан тутиб сартарошнинг олдига олиб борди ва сочини олиб ташлашини айтди. Сартарош унинг сочини олиб ташлади. Умар розияллоҳу анҳу ўғлига деди:
“Мана шу сен учун енгилроқдир!”.

Мусулмонлар ҳаққидан қўрқишига боқинг халифани….!

Тарбиянинг баъзи услублари кўзга қаттиққўлликка ўхшаб кўринади, аммо бу бир умрлик дарс ҳам бўлади. Буюкларни тарбия бино қилади!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

2.8k 0 38 8 112

“Ва ўзига зулм қилганларнинг масканига жойлашмадингизми?! Сизга уларни қандай қилганимиз равшан бўлмадими?! Сизга мисоллар келтирмадикми?!”.

Иброҳим сураси 45- оят
—————
Курси вақтинча эканда. Айни курсида вақт ўтиши билан бошқа киши!!!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

2.9k 0 35 23 111

СЎКМАНГ
Ибнул Асир роҳимаҳуллоҳнинг “Усдул ғоба фий маърифатис саҳоба” номли китобида келади:
Ҳишом ибн Омирнинг ўғли Саъд айтади:
“Бир куни ибн Аббосдан Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг витрлари ҳақида сўрадим. Ибн Аббос менга деди:
-Оишанинг олдига бор. У Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг витрлари борасида энг билимдон инсондир!
Сўнгра мен Ҳаким ибн Афлаҳ билар Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурига бордим. Оиша розияллоҳу анҳо шеригим Ҳакимдан сўради:
-Сен билан келган ким, эй Ҳаким?
Ҳаким деди:
-Ҳишом ибн Омирнинг ўғли Саъд!
Оиша розияллоҳу анҳо сўради:
-Уҳудда қатл қилинган Ҳишом ибн Омирнингми?
-Ҳа!
Оиша розияллоҳу анҳу деди:
-У жуда ҳам яхши инсон эди!”.

Ўлган инсонни унинг тирик қариндошининг олдида мақташ унинг мусибатини енгиллатади. Инсонларни шодлантиринг!
Ўлган инсонни унинг яқинлари олдида ёмонлаш эса қалбларни синдиради. Қабрларни ковламанглар!
Бу умматнинг фиръавни бўлган Абу Жаҳлнинг ўғли Икрима исломга кириб Мадинага ҳижрат қилиб келаётганида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга шундай деган эдилар:
“Сизнинг олдингизга Абу Жаҳлнинг ўғли Икрима мусулмон бўлиб ҳижрат қилиб келаяпти. Унинг отасини сўкманглар. Ўликни сўкиш тирикларга азият беради, ўликка эса етиб бормайди!”.

Хайрли кун!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov


МАҚСАД
Инсонлар нарсаларга қизиқса, мен чиройли сўзлар асир қилади. Ливанда Дайрул Қамарда деворда Мусо Меъморий томонидан ажойиб жумла ёзилган экан. У мақсади йўлидан юриб орзусига етган экан. Мусо деворга шундай сўзларни ўйиб ёзган:
“Ҳаёт менга шуни ўргатдики, мендан кейин ҳам дунё яшашда давом этар экан. Ер айланишдан тўхтамайди, қуёш чиқиш ва ботишда давом этади. Яъни, бу дунё мен билан ҳам, менсиз ҳам давом этаверар экан. Мен ўзимнинг борлигимдан фойда ва мақсад йўқ демоқчи эмасман. Менинг мақсадим, нима учун яратилган бўлсам шуни рўёбга чиқариш ва Аллоҳ менинг ҳаётим учун ёзган мақсадли режани камолига етказишдир. Фақатгина ана шунда бемалол: “Бу олам мен унда яшаганим учун афзал бўлди!”, дея оламан!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3.1k 0 55 8 151

ОФИЯТ
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Муснад”ида буюк саҳобий Аббос ибн Абдумуттолиб розияллоҳу анҳудан ҳадис келтиради:
“Бир куни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб дедим:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Менга бирор-бир дуо ўргатинг!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Аллоҳдан офият сўра!
Мен яна бошқа кун келиб дедим:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Менга бирор-бир дуо ўргатинг!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Эй Аббос! Эй Расулуллоҳнинг амакиси! Аллоҳдан дунё ва охиратда офият сўра!”.

Аллоҳ таолодан бирор нарса сўрасангиз албатта унинг ёнида офият ҳам қўшиб сўранг.
Инсонда мол бўлса-ю саломатлик бўлмаса моли татимайди.
Хотин бўлса-ю уйда ҳар куни жанжал бўлса бунақа ҳаёт инсонга татимайди.
Фарзандлар бўлса-ю бетавфиқ бўлса бу неъмат ҳам кишига татимайди.
Иш бўлса-ю доим ҳамкасблар билан ғижиллашсангиз бу ҳам татимайди. Асаблар ишдан чиқади.
Демак қандай неъмат бўлмасин ёнида офият бўлмаса у бизга татимайди.
Аллоҳим! Офиятингни сўраймиз!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

5.8k 0 107 10 124

Ўпкангизга ҳаво етмаганидан кўра рўзғорда пулингиз етмай тургани яхшироқдир.
Шифохона краватида бемор бўлиб шифтга қараб ётгандан кўра соғлом ҳолда оддий ерда ётган яхшироқдир!
Аллоҳнинг неъматларини санасангиз ҳисобига ета олмайсиз!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

5.6k 0 113 13 280

БАРБОД ҚИЛМАНГ!
Имом Тирмизий роҳимаҳуллоҳ “Сунан”ида саҳобий Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ҳадис келтиради:
У Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларни намозга қандай чақиришни билмай турганларида бугунги азонни тушида кўради. У шундай дейди:
“Эртаси куни эрталаб Расуллоллоҳ саллоллоҳу алайҳ ва салламнинг олдиларига келиб кўрган тушимни айтиб бердим. Шунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Бу ҳақ туш. Буни Билолга ўргат. У айтсин. Унинг овози баландроқ!”.

Бу дин муносиб инсонларни муносиб ўринларга қўяди. Холид қилич учун, Ҳассон шеър учун, Муоз фиқҳ учун, Убай Қуръон учун…

Бизнинг бугунги муаммойимиз энергия ва кучимизнинг озлигида эмас, бизда куч ва иқтидор кўп. Аммо биз бу иқтидорларни ўз ўрнига қўя олмаймиз, ундан фойдалана олмаймиз.
Шунинг учун кимнидир ўртага тиқиб ўзингиз муносиб бўлмаган мансабни эгаллаб олишингиз мансабни ўғирлашгина эмас, уммат ва халқни барбод қилишингиздир!

Хайрли кун!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3.3k 0 27 19 127

МУСОФИРЛИК
(Мусофирлик ҳақида айтилган энг оғир гап)
Рус ёзувчиси Иван Буниндан шоир Константин Симонов Франциядан Россияга қайтишини талаб қилганида ўзга юртларда ғариб бўлиб юрган Бунин унга шундай ёзган эди:
"Мени яхши тушунишингизни истайман. Мен учун қариган пайтимда ватанимга қайтиш ниҳоятда машаққатли. Ҳамма дўстларим, қариндошларим бугун тупроқ остида ётишибди. Мен Россияда ўзимни худди мозор устида юргандек ҳис қиламан!".

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov


Хиёнат тўсатдан содир бўладиган иш эмас. У кичкина ёлғонларнинг узоқ вақт давомида тўпланиб боришидир!

Лев Толстой

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3.3k 0 66 5 135

ҲУРМАТИНИ ЖОЙИГА ҚЎЙИНГ!
Ибнул Асир роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Усдул ғоба фий маърифатис саҳоба" номли китобида келтиради:
"Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига Ямандан гуруҳ-гуруҳ инсонлар кела бошлади. Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг мажлисларида уларнинг кўпчилиги қатнашиб турар эди.
Бир куни Яманликлар билан суҳбатлашиб туриб шундай дедилар:
- Ҳозир мана бу тепалик ортидан Яманликлар ичидаги энг яхши инсон чиқиб келади!

Яманнинг барча гуруҳи ва оиласи у киши ўзининг оиласидан бўлишини орзу қилди. Бироздан сўнг тепалик ортидан Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу кўринди. У келиб Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга салом берди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни очиқ юз билан кутиб олиб ридоларини ечиб унинг остига ташлаб ўтиришга таклиф қилдилар.
Жарир кетгач, кишилар Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламдан сўрашди:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Жарирга ўзгача муомала қилдингиз?!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Ҳа, у қавмининг саййидидир. Агар олдингизга бир қавмнинг каттаси келса унинг ҳурматини жойига қўйинг!".

Инсонлар инсонлик ва ҳуқуқ жиҳатидан тенгдирлар. Бир қавмнинг каттасини ҳурмат қилиш унинг кичикларини, фақирларини ёки ўзгаларни хорлашни англатмайди. Балки катталарга одатда ҳаммага қилинадиган муомала қилинавермайди деган маънони англатади.
Содда қилиб тушунтирадиган бўлсам, отангиз келганида ўғлингиз келгани каби бемалол ўтирмайсиз-ку!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov


Вақти келиб ҳатто оиласи ҳам кечки овқатга кутмаган кишиларга сен катта баҳо бериб юрганингни англайсан!

Феодор Достоевский

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3.4k 1 65 13 151

Ибн Холдун айтади:
"Агар мендан тоғут-золимлар билан қуллардан қайси бирини йўқолишини истайсан, деб сўрашганда, ҳеч иккиланмай қулларни танлаган бўлар эдим. Чунки золимларни қуллар етиштиради. Қуллар ҳеч қачон ватанни бино қила олмайди!".

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3.7k 0 28 12 123

Кишилар битта ёмонлигингиз эвазига олдин қилган барча яхшиликларингизни унутишлари мумкин. Аллоҳ эса битта холис тавбангиз билан олдин қилган барча гуноҳ ва ёмонликларингизни ўчириши мумкин. Шундай экан, кимни рози қилишни ўйлаб кўринг!

Хайрли тонг!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

10.5k 1 197 13 201

АЛДАНАВЕРАМИЗ
Ибнул Асир роҳимаҳуллоҳнинг "Усдул ғоба фий маърифатис саҳоба" номли китобида келади:
"Саҳобий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо бир нарсани яхши кўриб қолса уни Аллоҳ йўлида садақа қилиб ёки қурбонлик қилиб юборар эди. Буни қуллари билиб қолишди. Унинг қулларидан бири Абдуллоҳ уни кўриб қолиб озод қилиши учун масжидга кўп қатнайдиган бўлди. Абдуллоҳнинг дўстлари унга: "Эй Абу Абдурраҳмон! Қулларинг сени алдашмоқда!", дейишди. Шунда Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо деди:
"Майли, бизни Аллоҳ билан алдашса алданаверамиз!".

Инсонларнинг ниятига аралашманг. Қалблардаги нарсани Аллоҳдан бўлак ҳеч ким билмайди. Кўринишидан солиҳ бўлган инсонни биз солиҳ деяверамиз. Унга сабот сўраб дуо қиламиз. Зоҳири бузуқ бўлган кишини бузуқ деймиз. Уни тавбага чақирамиз...
Кишиларнинг ниятига аралашманг. Бунинг ўрнига ўзингизнинг ниятингизни тузатишга ҳаракат қилинг.
Инсонларнинг нияти томон шўнғиган киши албатта ғарқ бўлади!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

5k 0 59 9 114
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.