ТУН ХАЁЛИ
Нур этагин йиғиб олиб,
Шом талпингач ер томон,
Хона ичра танҳо қолиб,
Сирлашамиз икковлон.
Хаёл мени маҳкам қучар,
Кўксим тўлар сирларга.
Ақлим етмас ерларга,
Пойимизда Сомон йўли,
Теграмизда юлдузлар.
Пастда эса Қарши чўли,
Оппоқ-оппоқ денгизлар.
Хаёл мени асир этар,
Ўй сураман суюниб.
Тонгда аранг чиқиб кетар,
Тун хаёли кийиниб...
1975
Амирқул Пўлкан
👉 https://t.me/amirqulpulkan 👈
Нур этагин йиғиб олиб,
Шом талпингач ер томон,
Хона ичра танҳо қолиб,
Сирлашамиз икковлон.
Хаёл мени маҳкам қучар,
Кўксим тўлар сирларга.
Ақлим етмас ерларга,
Пойимизда Сомон йўли,
Теграмизда юлдузлар.
Пастда эса Қарши чўли,
Оппоқ-оппоқ денгизлар.
Хаёл мени асир этар,
Ўй сураман суюниб.
Тонгда аранг чиқиб кетар,
Тун хаёли кийиниб...
1975
Амирқул Пўлкан
👉 https://t.me/amirqulpulkan 👈