☑️ Ичимлик ва оқова суви билан таъминлаш соҳасидаги хизматлар кўрсатишда хусусий сектор кенг жалб қилинади
Президентимиз ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти, маҳаллалар ободлиги ва қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ масалалар бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди.
Давлатимиз раҳбари ичимлик суви масаласига тўхталиб ўтар экан, қилинган ишларни эътироф этди, келгусида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича вазифаларни белгилаб берди. Таъкидланганидек, бу йил 1 минг 619 километр ичимлик суви, 521 километр оқова сув тармоқларини тортиш, тизимдаги 162 та иншоотни қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган. Буларнинг натижасида 715 минг аҳолига илк бор тоза ичимлик суви етиб боради, 135 минг хонадон оқова тармоғига уланади, 157 минг истеъмолчига замонавий ҳисоблагич ўрнатилади.
Бу йўналишда оқова тармоғи мавжудлиги қурилиш, саноат ва хизматлар ривожи учун муҳим омил. Уни кенгайтириш учун бюджетдан ҳар йили триллионлаб маблағ сарфланмоқда. Лекин фақат шунга қараб қолмасдан, соҳага хусусий секторни кенгроқ жалб қилиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Соҳага хусусий шериклик лойиҳаларини кўпайтириш, йирик корхоналаримизнинг халқаро тендерларда қатнашиш имконини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Яна бир муҳим вазифа – соҳани рақамлаштириш. Бунинг учун Осиё тараққиёт банкидан 125 миллион доллар жалб қилиниши белгиланган. Беш йилда йирик сув иншооти ва магистрал қувурларга 4 минг 800 та “ақлли” ҳисоблагич, 2 минг 800 та телеметрия тизими ўрнатиш кўзда тутилган.
Бу электротехника саноати учун катта бозор экани қайд этилиб, ҳисоблагич ишлаб чиқаришни кўпайтириш, уларга хизмат кўрсатишни босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича кўрсатма берилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган мазкур вазифалар, ташаббуслар партиямиз сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад ва ғоялари билан ҳамоҳанг бўлиб, унинг ижросида, жойларда жамоатчилик назорати олиб боришда фаол бўламиз.
@a_xaitov