☑️ Ер муносабатларида тенглик ва шаффофлик таъминланади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳаси билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини фойдаланиш турига қараб 2 гуруҳга, яъни қишлоқ хўжалиги ер участкалари ва қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерларга бўлиш бўйича аниқ нормалар киритилмоқда.
Шунингдек, суғориладиган ерларни қатъий муҳофаза қилиш, бундай ерлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш масаласини фақатгина суғориладиган ерларнинг сув таъминоти ва тупроқ сифатида билан боғлиқ жиддий ўзгаришлар юз берган тақдирда кўриб чиқилиши юзасидан ҳуқуқий нормалар белгиланмоқда.
Бундан ташқари, захира фонди таркибидаги ер участкалари ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниши муносабати билан туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти органлари тасарруфига қайтган бўш турган ер учаситкалари ўртасидаги фарқни аниқ белгилаб қўйиш назарда тутилмоқда.
Куни кеча партиямиз фракцияси йиғилишида ҳам мазкур қонун лойиҳаси атрофлича муҳокама қилиниб, партия мақсад ва ғояларидан келиб чиққан ҳолда таклифлар, фикрлар билдириб ўтилган эди.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ер участкаларидан фойдаланиш шартларини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.
@a_xaitov