☑️ Давлатимиз раҳбари ишончини оқлаш ва фуқароларимиз орзу-интилишларини рўёбга чиқариш фаолиятимиз бош мезонига айланади
Бугун Президентимиз Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги таркибдаги биринчи мажлисида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Давлатимиз раҳбари парламент қуйи палатасининг ўтган беш йилликдаги фаолиятини алоҳида эътироф этар экан, келгуси беш йилда Қонунчилик палатаси олдида ғоят улкан вазифалар турганини таъкидлади.
Парламент қўмиталари вазирликлар билан ишлашда улар билан яқиндан ҳамкорлик қилиши, аҳоли билан бевосита мулоқот қилиб, одамларни қийнаётган муаммоларни жойида ҳал этиш улар учун бош вазифа бўлиши кераклиги айтиб ўтилди.
Президентимиз депутатларни ваколатлари доирасида ўз округларидаги туман ва шаҳар даражасида сўров ва талабни ҳеч тортинмасдан кучайтиришга чақирди.
Қонун ижодкорлиги жараёни, аввало, жамиятимиздаги долзарб муаммолар ечимига, халқимизнинг оғирини енгил қилишга қаратилиши кераклиги таъкидланди.
Шунингдек, тиббий хизматлар сифатини ошириш, ажратилаётган маблағлар ўз эгасига етиб боришини таъминлаш учун мажбурий тиббий суғурта тизимини албатта қонун билан мустаҳкамлаб қўйиш вақти келгани айтиб ўтилди. Ушбу масала партиямиз сайловолди дастурида ҳам алоҳида ўрин олганлигини таъкидлаб ўтмоқчимиз.
Янги даврда парламент чинакам халқ уйи, унинг қуйи палатаси эса ғоялар генераторига, соғлом рақобат, баҳс ва мунозаралар майдонига айланиши, ҳукуматнинг давлат бюджетига доир барча ҳисоботларини палатага фақат Бюджет кодексида белгиланган аудит хулосаси билан биргаликда киритиш амалиётига ўтиши ҳамда аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда парламентнинг фаол иштироки муҳимлиги таъкидланди.
Умуман олганда, Президентимизнинг ишончлари, таклиф ва ташаббуслари парламент қуйи палатасида энг кўп депутатлик ўрнини эгаллаган ЎзЛиДеП депутатлари зиммасидаги масъулиятни икки карра оширади. Фаолиятимиз давомида давлатимиз раҳбарининг ишончини оқлаш ва фуқароларимизнинг орзу-интилишлари, дарду ташвишлари ва муаммоларни ҳал этишда бор кучимизни сафарбар этамиз.
@a_xaitov