Натижа учун кураш – бош мақсадимизга айланган
😎 2003 йил 15 ноябрь... Бу озод ва мустақил давлатимиз сиёсий ҳаётида унутилмас из қолдирган саналардан бири сифатида тарихимиз саҳифасига ёзилмоғи шубҳасиз. Чунки худди шу куни дастлаб мамлакатда фаолият кўрсатиб келаётган катта қатлам ҳисобланган тадбиркорлар ва ишбилармонларни бирлаштирувчи куч сифатида майдонга чиққан O‘zLiDeP сиёсий куч сифатида салмоқли натижаларга эришди.
• Актам Хаитов
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
#uzlidep #munosabat
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

🗣️ Оддий мисол: парламент ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловларда партиямиз беш карра устунлик мақомини қўлга киритди. Яқиндагина бўлиб ўтган сайловдаги катта ғалаба эса алоҳида эътирофга лойиқдир. Ёки партиямиздан кўрсатилган номзодлар Президент сайловларида беш марта ғолиб бўлди. Бундай қувончли ютуқлар билан ҳар қанча фахрлансак арзийди, албатта.
Бугун фахр ва ифтихор билан ўз сафларида 1 миллион 600 мингдан кўпроқ аъзони бирлаштириб турган етакчи сиёсий куч 21 йил ичида чин маънода халқчил партияга айлана олди, десак асло муболаға бўлмайди.
Мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг одилона ва оқилона ташаббуслари туфайли амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар натижасида ўз фикрини эркин айта оладиган, ижтимоий фаоллашган, бир сўз билан айтганда, очиқ ахборот маконидан фойдаланаётган сиёсий фаол инсонлар қатлами шаклланди. Демак, халқимиз Янги Ўзбекистонимиз пойдевори янада мустаҳкам бўлмоғи учун эртанги кунига дадил ишонч билан шахдам қадамлар ташламоқда. Дарвоқе, бизнинг партиямизнинг ҳам бош шиори “Эркин ва фаровон, қудратли янги Ўзбекистонни биргаликда қуриш”дан иборат экан, энди фақат ва фақат ваъда эмас, натижа учун курашамиз! 5 муҳим йўналиш бўйича белгиланган 500 вазифани албатта шараф билан уддалаймиз.
Фурсатдан фойдаланиб, 15 ноябрь – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташкил топганининг 21 йиллиги муносабати билан бизга ишонган, истиқболли ғоя ва эзгу мақсадларимизни қўллаб-қувватлаб келаётган барча юртдошларимизни, фаол аъзоларимиз, депутатлар корпуси вакилларини самимий муборакбод этаман! Тинчлик-осойишталик, сиҳат-саломатлик хотиржамлик ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
• Актам Хаитов
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
#uzlidep #munosabat
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг