Қадрли шифокорлар, тиббиёт ходимлари!
Сизларни – саломатлигимиз посбонларини ҳар йили мамлакатимизда кенг нишонланаётган Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз!
Инсон ҳаётига дахлдор ўта масъулиятли касбни зиммасига олган, бу йўлда фидокорона меҳнат қилаётган ҳар бир тиббиёт ходими эъзозга муносиб.
Президентимиз, халқимиз сизларнинг машаққатли, шу билан бирга шарафли хизматларингиз, меҳнатингизни қадрлаб, соҳа вакилларига алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатмоқда. Кейинги йилларда шифокор ва ҳамшираларнинг маоши бир неча марта оширилди, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базаси яхшиланди. Шунинг баробарида тиббиёт ходимларининг жамиятимиздаги мавқеини ошириш борасида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилди.
Сиз, азизларни касб байрамингиз билан яна бир бор қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, улкан зафарлар, хонадонларингизга файзу барака ёр бўлишини тилаймиз.
@a_xaitov