Самарқанд вилояти судлари | Расмий канал dan repost
Zo’r Talaba Telegram-каналида эълон қилинган билдириш юзасидан
Муаллиф гўёки “Адолат ахборот тизимида суд мажлисининг вақти нотўғри кўрсатилганлиги боис икки марта фуқаролар сарсон” бўлганлигини таъкидлаган.
Келинг, вазиятни таҳлил қиламиз. Аниқланишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисдаги Кодекснинг 41-моддаси билан ҳуқуқбузар С.У. га, ушбу Кодекснинг 40-моддаси билан ҳуқуқбузар У.М., О.Н., Б.О.га доир маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди биносида мазмунан кўриб чиқиш “Э-SUD” электрон базаси орқали 2024 йил 19 ноябрь куни соат 16.00га белгиланган.
Шу куни суд мажлиси ўз вақтида бошланган. Аризачи Ш.Р.га ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, иш ҳолати бўйича у батафсил сўроқ қилинган.
Ҳуқуқбузар С.У., У.М., О.Н. ва Б.О. суд мажлисига келмаган ва келмаслик сабабларини судга маълум қилмаган. Шунга кўра уларнинг иштирокини таъминлаш мақсадида ишни кўриш 2024 йил 21 ноябрь куни соат 17.00 га қолдирилган.
Энди бир жиҳатга эътибор қаратайлик: Билдиришга илова қилинган суратда “Э-SUD” электрон базаси саҳифаси 2024 йил 19 ноябрь куни соат 14:38 да скриншот қилинган. Ваҳоланки, ўша саҳифанинг ўзидаёқ суд мажлисининг бошланиш вақти 16:00га белгиланганлиги аниқ-равшан кўриниб турибди. Демак, муаллиф суд мажлиси бошланишидан салкам 1,5 соат олдин “норози” бўлган.
Билдиришдаги суратга синчиклаб қарасангиз, асл ҳақиқатни англаб етасиз: Муаллиф судга келмаслик, қонун олдида жавоб беришдан қутулиш мақсадида судни айблашга уринган. Бироқ, касални яширган билан иситмаси ошкор қилгани каби мурожаатчининг асл мақсади ҳам фош бўлиб қолган. Ўз айбини хаспўшлаш мақсадида судни айблашга уриниш муаллифга ҳеч қандай наф келтирмаслигини унутмаслик керак.
Telegram I Facebook