SHARQ TONGI rasmiy kanal dan repost
МУБОРАКБОД
Ҳеч эътибор берганмисиз – шундай касблар бўладики, барча ўз уйида, оилапси бағрида тинч-хотиржам ором олаётганида ана шу хотиржамлик учун ширин уйқуси, оромидан кечиб инсонлар ҳаёти учун курашаётган бўлади. Сарҳадлар посбонлари, аҳоли осойишталиги учун фидоийлик қилаётган ҳуқуқ органлари ходимлари, тиббиётчилар...ана шундай касб эгалари, фидоийлардир.
Бугун ана шундай инсонлардан бири – қутлуғ ёшни қаршилади. У кишининг таваллуд айёмлари ҳамкасблар томонидан муносиб эътироф этилди...
Зомин туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиника хирург шифокори ПАРДАЕВА Тамара Абдуллаевна табаррук ёшни қарши олиш арафасида бирлашма раҳбарияти, шифокорлар, шогирдлари ва ҳамкасблари томонидан муборакбод этилди.
«Знак почёта», “Октябрьской революции”, “За добросовестный труд” орденлари соҳибаси, қарийб ярим асрлик катта, салмоқли меҳнат фаолияти тажрибасига эга инсонни халқ депутатлари Зомин туман Кенгаши, Зомин туман Тиббёит бирлашмасининг катта жамоаси ва Тамара опанинг юзлаб шогирдлари номидан биз ҳам қутлаймиз!
Тамара Абдуллаевна 1969-йилдан бери соҳада фаолият юритмоқдалар. Олий тоифали хирург-шифокор. У киши вилоят ва туманда ёш авлод саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий маданиятини ошириш йўлида фидойилик билан меҳнат қилиб келаётган ва қатор йиллар давомида раҳбар шифокор сифатида ҳам самарали меҳнат қилган малакали тиббиётчи.
Беморларни даволашда қатор илғор услубларни амалиётга жорий қилишда Тамара Абдулаеева катта тажрибага эга. Жумладан, физиотерапия, даволовчи жисмоний тарбия ва табиий дори воситаларидан кенг фойдаланиш натижасида беморларда кўп учрайдиган хирургик касалликларининг камайтирилишига эришишда ана шу тажриба қўл келади.
Фурсатдан фойдаланиб, фидойи шифокор, камтар ва самимий инсон – устоз шифокор Тамара Абдуллаевнани яна бир бора бугунги таваллуд айёмлари билан муборакбод этиб, у кишига мустаҳкам саломатлик, келгуси фаолиятларида янада улкан муваффақиятлар, устоз сифатида шогирдлар даврасида яна кўп йиллар самарали меҳнат қилиб юришларига тилак билдириб қоламиз.
Зомин тумани ҳокимлиги,
халқ депутатлари туман Кенгаши,
туман Тиббиёт бирлашмаси
📲 sharqtongi.uz rasmiy sahifalariga a’zo bo‘ling:👇
Telegram | Youtube | Facebook