Ис гази – ҳаёт учун хавфли!Таҳлилларга кўра, Республикада сўнгги йилларда кузги-қишки иситиш мавсумида содир бўлаётган фавқулодда вазиятларнинг аксарияти ис газидан заҳарланиш ҳолатлари билан боғлиқ.
Маълумки, ис гази рангсиз, ҳидсиз заҳарли бирикма бўлиб, табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги оқибатида ҳосил бўлади. Шундай экан, хонадонинггизга ўрнатилган газ асбоблари, иситиш печлари ва дудбурунларни шамоллатиш йўлларини мутахассис назоратидан ўтказинг. Резина шланглар орқали уланиш, носоз дудбурунли иситиш печларидан фойдаланиш ҳаёт учун хавфли.
Иситиш мосламалари яқинида ёнувчи буюмларни сақламанг. Уларни узлуксиз ёқиб қўйманг!
Хонада газ ҳидини сезсангиз чироқ ва учқун чиқарувчи мосламалардан асло фойдаланманг!
Дарҳол эшик ва деразаларни очиб хонадонни шамоллатинг, мутахассисга мурожаат қилинг!
Ис газидан заҳарланишдан огоҳ бўлинг!Ijtimoiy tarmoqlarni kuzatib boring:🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺YouTube 🌐Sayt