...20 ракат эканига шубҳа қолдирмаганлар. Аммо мазҳабларни тан олмайдиган, уларнинг биронтасига эргашмайдиган ва илм эгаларига нисбатан беписанд назар билан қарайдиган бугунги кундаги баъзи ёшлар ва тоифалар - суннатга мувофиқ таровеҳ намози 8 ракат деб даъво қилмоқдалар.
Аввало, таровеҳ нима эканини тушиниб олиш керак. “Таровеҳ” лафзи “роҳат” сўзининг ўзагидан олинган бўлиб, “ўзаро дам олиш, ибодатдан роҳат топиш, қолаверса руҳий-маънавий роҳатланиш” каби маъноларни билдиради. “Таровеҳ”ни “тарвийҳа” ҳам дейилади. У ҳолда “роҳатлантириш, дам олдириш” маъноларини ифодалайди. Яъни енгил намоз, чиройли қироат ва панду насиҳатлар билан руҳий-маънавий озуқа бериш назарда тутилади.
Таровеҳ намози Рамазон ойида адо этиладиган 20 ракатлик ибодатдир. Уни 2 ракатдан, гоҳида 4 ракатдан ўқилиши мумкин. Ҳар 4 ракатда тасбеҳ, дуо, тиловат, панд-насиҳатлар ёки шунчаки дам олиб ўтирилади. 4 ракат намознинг миқдорича дам олиш мустаҳабдир. Таровеҳнинг вақти хуфтон намози ўқилгач киради. Таровеҳ намозини жамоат билан адо этиш улуғ фазилатли ва савобли ҳисобланади. Жамоатга чиқа олмаган киши, аёллар ўзлари ёлғиз адо этишлари мумкин. Охирида витр намозини жамоат билан ўқиб олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Баъзи жойларда икки ракат хуфтон намозини суннатидан кейин витр намозини адо этиш одат бўлиб, дурустдир.
Мавлоно Жамил Аҳмад Сакродвий раҳимаҳуллоҳ ўзининг “Ашраф ал-Ҳидоя шарҳ ал-Ҳидоя” асарининг 2- жуз 202- бетида қуйидагича баён қилганлар:
Таровеҳ намозини адо этиш эркаклар ва аёлларга баробар суннати муаккада – таъкидланган суннатдир, яъни вожиб даражасидаги амалдир. Бу тўғри ва ишончли ҳукмдир. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳам таровеҳни суннати муаккада деб билганлар.
Давоми бор.