Postlar filtri


Жавоб берди: - Бошқаларнинг ҳисобига яшайдиган одам.
- Қайси инсон ёзувчи?
Жавоб берди: - Қалби билан ёзадиган одам.
- Қайси инсон ростгўй?
Жавоб берди: - Аввало, ўзига нисбатан ростгўй бўлган одам.
- Қайси инсон ёлғончи?
Жавоб берди: - Шайтон ўзи билан ўзини алдаб қўйган одам.
- Қайси инсон нуқсонли?
Жавоб берди: - Ҳар қандай инсон.
- Қайси инсон комил?
Жавоб берди: - Комил зот фақатгина якка ва ягона Аллоҳ таолонинг Ўзи!


Ҳаким зотдан сўрадилар:

- Қайси инсон энг кучли?
Жавоб берди: - Ўз нафсини жиловлай оладиган киши.
- Қайси инсон энг заиф?
Жавоб берди: - Овози баланд янграйдиган киши.
- Қайси инсон даҳо?
Жавоб берди: - У ҳақида икки киши ихтилоф қиладиган одам.
- Қайси инсон энг оддий?
Жавоб берди: - У ҳақида икки киши иттифоқ бўладиган одам.
- Қайси инсон энг оқил?
Жавоб берди: - Ҳис-туйғуларга мойил бўладиган одам.
- Қайси инсон девона?
Жавоб: берди: - Ўзини оқил деб даъво қиладиган одам.
- Қайси инсон ахмоқ?
Жавоб берди: - Ўзини ҳамма инсонлардан заковатли деб ҳисоблайдиган одам.
- Қайси инсон сергап?
Жавоб берди: - Бемаъни гапирадиган одам.
- Қайси инсон фасоҳатли?
Жавоб берди: - Сўзларини ихчам ва мазмунли қилиб гапирадиган одам.
- Қайси инсон олим?
Жавоб берди: - Маърифат тарқатадиган одам.
- Қайси инсон жоҳил?
Жавоб берди: - Билимсиз ҳолда маърифатни даъво қиладиган одам.
- Қайси инсон сахий?
Жавоб берди: - Ҳеч қандай миннат ва исрофсиз саховат қиладиган одам.
- Қайси инсон бахил?
Жавоб берди: - Бошқаларнинг ҳисобиг


Ибнул Қайюм раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Илм талаб қилмоқ ҳасанотларнинг энг афзалидур.
Маълумки, ҳасанотлар саййиотларни кетказади. Бундан чиқадики, Аллоҳ учун илм талаб қилмоқ ўтмишдаги барча саййиотларга каффорат бўлмоққа лойиқдир.
Нусусларнинг далолат қилишича, саййиадан кейин ҳасана қилишлик, уни ўчирадур.
Ҳасанотларнинг энг афзали ва тоатларнинг энг улуғи билан қандай ўчирилмасин?

Мифтаҳу дорус саъода


"Биз, бандалар учун Аллоҳ таоло бизга Исро кечаси Ҳабиби Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) орқали кунда 17 ракатлик беш вақт намозни фарз қилиб бергани - бу Парвардигорнинг бизга бўлган меҳрибонлигидир.

Инсон бир кунда тахминан 7 соат ухлайди, қолган 17 соат эса уйғоқликда ўтади.
Демак, ҳар бир ракат инсоннинг ҳар бир соати учун каффоратдир. Шунингдек, Исро сураси Қуръондаги 17-сура эканини ҳам қайд этиш ўринлидир...

Сен поксан, эй Парвардигоримиз! Ва шукр Сенга бўлсин!"

Шайх Аллома Иброҳим Халил Бухорий ҳазратларининг Исро ва Меърож кечаси муносабати билан Маъдан Исломий Маданият Университетида ўтказилган мажлисда қилган маърузаларидан.

(Ҳиндистон, 1446 ҳижрий йил, ражаб ойининг 27-чи чоршанбага ўтар кечаси).


Олий Маъҳад | Расмий dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ислом цивилизацияси маркази Янги Ўзбекистоннинг бунёдкорлик мактаби, илмий-маънавий салоҳиятимиз рамзи сифатида тарихга киради

📱 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz 📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram


MuslimShosh.uz dan repost
#xabar
Ислом цивилизацияси маркази – миллий ўзлигимиз, илм-фан, таълим ва маданият тимсоли

Президент Шавкат Мирзиёев 29 январь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Mанба: https://uza.uz/posts/682852

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


MuslimShosh.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент Шавкат Мирзиёев улкан ва ноёб лойиҳа - Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган ишлар билан танишди

манба: https://t.me/uza_uz/107906

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


КУН ҲАДИСИ

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

“Ким икки салқин(даги намозни – бомдод ва аср)ни ўқиса, жаннатга киради”, дедилар.

Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти.


Кун ояти: Тафаккур бекати

Аллоҳ  таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

“(Эй Муҳаммад) Ўз жонларига (гуноҳ билан) зулм қилган бандаларимга айтинг:

“Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз!
Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур.
Албатта, Унинг ўзи Мағфиратли ва Раҳмлидир”.


(Зумар сураси, 53-оят).


🌹Ассаламу Алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳ!

...ЭЙ, АЛЛОҲИМ!!!

🌹 Қалбларимизга нур...

☘️Юзларимизга зиё...

🌹Ризқимизга кенглик...

🌱Ҳақда саботлик...

🌹Нафсимизга каноат ва ризо...

АТО ЭТ!

🌱Бандаларинг қалбида бизга нисбатан мехр ва муҳаббат жо айла!

Пайшанба тонги муборак бўлсин...🕊
Бугун 30 январь 2025 йил

"АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ"

Аллоҳ сизни ўз паноҳида асрасин! 🦚

Тонгингиз шукрга, кунингиз дуолар ижобатига бой бўлсин, қадрдон...🦋

Хонадонингизга Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилсин! 🌿

Дуоларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин!🤲🏻🌹

Азизларим! Тонгда зикр ку́пайтиринг ва кун давомида унинг файз ва баракаларидан фойдаланинг!


Сенинг дунёда бўлишлигинг
бир тушга ўхшайди.

Йўлчиликни сен бажарсанг ҳам, маконни ТАҚДИР белгилайди...

Иссиқни ва совуқни тўхтатишга сен қодир эмассан.
Тақдирнинг битгани сен учун тезда келиб-кетади.

🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ📿 ВА РАҲМАТУЛЛОХИ 🕋ВА БАРАКАТУҲ🌸

Бугун 29 январь 2025 йил, чоршанба!

🕊🌹🌺🕊🌹📿🕊🌹📿🕊🌹

Тақдир қулфи жудаям каттадир. Уни фақатгина Аллоҳ очади.

Шу сабабдан сен Унга таслим бўл, Унинг ризосига маҳкам ёпиш.

Коинотнинг ҳар зарраси калит бўлса ҳам, ҳеч бир ишга ярамайди. Чунки қазо-қадар қулфини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким очолмайди.

Жалолиддин Румий

Кунингиз баракали ўтсин!🕊


ХАЙРЛИ ТОНГ!

⛅️ Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракотух!

Чоршанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва баракотли бўлсин!

Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲

Кул хожа Ахмад, тоат кил!
Умринг билмам неча йил!
Аслинг билсанг обу гил,
Яна гилга кетаро!

Гунохим хаддидан ошди,
Тоатинг килмай сарсонман!
Дегил Раббим гунохингга тавба кил
Тонг-ла У́зим сенга харидорман!

Харидорбоп амал килгин
Киëматнинг бозорига!
Чидамайсан дил озорингга
Киëматнинг озорига!


Али розияллоҳу анҳу Каъба ичида туғилганми?


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаси Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг Каъбада туғилгани ҳақидаги маълумотлар кенг тарқалган.
Ҳадис тўпламларида бу маълумотнинг тўғрилигини тасдиқловчи биронта ҳадис, ҳатто заиф ҳадис ҳам йўқ.
Фақатгина Имом Ҳокимнинг “Али Каъба ичида туғилган”, деган сўзлари бор –  “Мустадрак”, 3/483.
Сирожиддин ибн Мулаққин айтадилар: “Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у Каъбада туғилган, деган нарсага келсак, бу заиф ва кўплаб муҳаддислар Имом Ҳокимни ривоятини инкор қилганлар” – “Бадрул мунир”, 6/489.
Биргина саҳоба Ҳаким ибн Ҳизомнинг Каъба ичида туғилганлиги ишончли ривоят ҳисобланади. Бу ривоятни Имом Муслим ўзининг “Саҳиҳ”ида келтирган: “Ҳаким ибн Ҳизом Каъбада туғилиб, бир юз йигирма йил яшаган” – “Саҳиҳ Муслим”, 1532. Бу ҳақдаги Ҳакимнинг ўзи айтган гапини Имом Заҳабий, Ибн Ҳажар, Суютий ва бошқа олимлар ҳам ривоят қилганлар.
Қолаверса, Қурайшнинг насл-насаби борасида мутахассис бўлган Мусъаб Зубайрий (вафоти 236 ҳижрий сана) Каъбанинг ичида фақат Ҳаким ибн Ҳизом туғилган, ундан олдин ҳам, кейин ҳам, Каъбада ҳеч ким туғилмаган, деган.
Ҳакимнинг оналарини тўлғоқ тутган вақтда Каъба атрофида эди. Шу сабабдан бир қанча аёллар билан Каъбага кириб, ўша ерда фарзанд дунёга келтирди. Бу воқеа “Фил йили”дан ўн уч йил олдин бўлган эди.  Мана шу янги туғилган чақалоқ Ҳаким ибн Ҳизом Макка фатҳи арафасида мусулмон бўлган.
Ҳазрати Али милодий 600-йилда Маккаи Мукаррамада таваллуд топдилар. Ҳазрати Али Расулуллоҳ набий қилиб юборилганларидан кейин ёш болалардан биринчи бўлиб иймон келтириб, Исломни қабул қилганлар. Ана шу вақтда ёшлари ҳали саккиздан ўтмаган эди. Ҳижрий 40, милодий 661 йили ўн еттинчи рамазон куни Куфада вафот этган.

Пўлатхон Каттаев


Олий Маъҳад | Расмий dan repost
#Rasmiy_xabar
#Umra

⚡️“Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish faoliyati uchun litsenziyaga ega boʻlgan tadbirkorlik subyektlari
ROʻYXATI

✅“Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish faoliyatini amalga oshirish uchun yakka tartibdagi litsenziya berish boʻyicha Tanlov komissiyasining qaroriga muvofiq quyidagi talabgorlar tanlov gʻolibi deb topildi:

1. “Ihlos travel 1” MChJ;
(Andijon viloyati, Andijon shahar, O’zbegim MFY, Bobur shox ko’chasi 40v-uy) +998979921311
2. “Yuksak travel Air” XK;
(Farg’ona viloyati, Marg’ilon shahar, B.Marg’iloniy ko’chasi 3b-uy) +998901621111, +998972341111
3. “Muhtasham travel” MChJ;
(Namangan viloyati, Namangan sh, Shodlik MFY, A.Navoiy ko’chasi 2/1-uy, 3s-xonadon) +998781130103, +998972507770
4. “Musaffo turizm xizmati” MChJ;
(Namangan viloyati, Namangan shahar, Bobur mavzesi 10,4-uy) +998555162222, +998908864444
5. “Risola travel lux” MChJ;
(Namangan viloyati, Namangan shahar, Uychi ko’chasi 1-uy) +998781134444, +998918134444
6. “Xorazm umra jamiyati” MChJ
(Xorazm viloyati, Urganch shahar, P.Mahmud ko’chasi 350-uy) +998555169999, +998934676676
7. “Hikmat Umra Travel” MChJ;
(Toshkent shahar, Mirobod tumani, A.Temur shox ko’chasi 43-uy, 41-xonadon) +998555048888, +998951508788
8. “Real Dreams” MChJ;
(Toshkent shahar, Olmazor tumani, Zarqaynar 14-berk ko'chasi, 75-uy ) +998781139988, +998887874443
9. “Travel with family” MChJ;
(Toshkent shahar, Olmazor tumani, Kichik halqa yo’li 21-uy ) +998712066666, +998886334444
10. “Sofa Marva tour” MChJ;
(Toshkent shahar, Olmazor tumani, Ziyo MFY, Kichik halqa yo’li 19-uy) +998974501682, +998335076666
11. “B2 Management” MChJ;
(Toshkent shahar, Yakkasaroy tumani, O’rikzor ko’chasi 124-uy) +998956309090, +998954449090
12. “Safar time exclusive” MChJ;
(Toshkent shahar, Chilonzor tumani, 2-Charx Kamolon MFY, Bunyodkor ko’chasi 2-uy) +998781502266, +998909702266

📌 Izoh: Litsenziyada koʼrsatilmagan manzil boʼyicha “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʼtkazish faoliyati bilan shugʼullanish ta’qiqlanadi.

❗️Ogoh boʻling! “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazishga oid xizmatlarini litsenziyaga ega boʻlmagan tadbirkorlik subyektlari tomonidan koʻrsatish taqiqlangan.

✅ “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha faoliyat uchun litsenziya olish sohasidagi huquqbuzarliklar uchun yuridik shaxslarga solinadigan jarimalar miqdorlari BHMning 200 baravari (75 mln. soʻm) etib belgilangan.

📝 Batafsil: https://gov.uz/oz/religions/pages/umra-tadbirlarini-tashkil-etish-va-otkazish-faoliyati-uchun-litsenziyaga-ega-bolgan-tadbirkorlik-subyektlari-royxati

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

📱 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram


— Бундай саёз диний фикр эгаларининг энг ажабланарли томони — улар ҳукумат дастурларини, маслаҳатлашув услубларини, молиявий муносабатлар, ижтимоий адолат, ёшлар муаммолари, оила муаммолари ва ахлоқий тарбия ҳақида ҳеч нарса билмайдилар. Улар маданий ҳаёт ва моддий тараққиёт Ислом олиб келган олий ғоялар ва улуғ мақсадларга хизмат қилишини ҳам ҳечам идрок қилмайдилар”.
Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунимизда юртдошларимиз ичида ҳали ҳам билиб-билмай сохта салафийларнинг асоссиз даъволарининг таъсирида юрган кишилар, уларга тақлид қилаётганларнинг мавжуд экани ушбу тоифанинг асл моҳиятини очиб бериш, уни халқимизга тўғри тушунтириб бериш долзарб эканини билдирмоқда. Бизнинг энг асосий вазифамиз ёшларни бундай сохта салафийлар домига тушиб қолишдан асрашимиз ва бунинг учун эса доим огоҳлик билан уларга қарши илмий раддиялар бериб боришимиз керак бўлади.


Homidjon Ishmatbekov:

Салафи солиҳлар ва сохта салафийликнинг фарқлари

“Салафийлик” тушунчаси араб тилидаги “салаф” сўзидан олинган. “Салаф” сўзи “аввал яшаб ўтганлар”, “аждодлар” деган маъноларни билдиради. Ҳадисларга кўра, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам замонида ва ундан кейинги икки асрда яшаган мусулмонлар “салафи солиҳ”, яъни “солиҳ аждодлар” ҳисобланади. Шунга кўра, Ислом уламолари саҳобий, тобеин ва табаа тобеинларни “солиҳ аждодлар” деб ҳисоблашда якдилдирлар. Кейинги даврларда яшаган мусулмонларга нисбатан “салаф” ёки “салафийлар” тушунчаларини ишлатиш тўғри бўлмайди. Аксинча, уларга “халаф” яъни, кейинги келганлар дейиш тўғри бўлади.
Қайд этиш жоизки, тарихда яшаб ўтган ислом уламоларининг асарларида “салаф” сўзи кўп учрайди. Аммо, бундан мурод ҳозирги давримизда алоҳида ажралиб чиққан, ўзларини “салафий” деб атаётган тоифалар назарда тутилган эмас.
Сўнгги вақтларда “салафи солиҳларга эргашиш” иддаоси остида ўзларини гўёки “салафларнинг издошларимиз”, деб ҳисоблайдиган ўта мутаассиб, тўғри йўлдан адашган сохта салафийлар пайдо бўлганини алоҳида қайд этиш лозим.
Йигирманчи асрнинг йирик уламоларидан Шайх Муҳаммад Ғаззолий ўзининг “Мусулмонларнинг ягона маърифий дастури” номли мақоласида “Салафийлик”нинг ҳақиқати ҳақида бундай ёзади:
“Салафийлик бу араб ярим оролининг маълум бир жойида яшайдиган, муайян бир ижтимоий тарзда ҳаёт кечирадиган одамлар гуруҳи эмас. Биз бу тарзда тушунишни рад этамиз ва унга мансуб бўлишни инкор этамиз.
Салафлик — ақлий ва ҳиссий туйғу бўлиб, саодат асри билан боғланади, Аллоҳнинг Китоби ва Пайғамбарнинг суннатига содиқликни чуқурлаштиради ҳамда Аллоҳнинг каломини юксалтириш учун моддий ва маънавий саъй-ҳаракатларни амалга оширади. У ирқ ёки рангга эътибор бермайди. Исломни тушуниши ва унга амал қилиши эса унинг умумийлиги, абадийлиги, фитратга мувофиқлиги ва ақлга таянганлиги даражасида бўлиши лозим.
— Мен айрим одамларни кўрдим, улар салафийликни Аҳмад ибн Ҳанбалнинг фиқҳи деб тушунадилар, бу хато. Аҳмаднинг фиқҳи Ислом маданиятидаги кўплаб фиқҳий йўналишлардан бири бўлиб, у турли диёр имомлари ва бошқаларни ўз ичига олади.
— Баъзи одамлар салафийликни фақат ҳадисга асосланган мактаб деб тушунадилар. Бу ҳам хато. Чунки ақлий мактаб (раъй мактаби) ҳам ҳадис мактаби сингари Исломдан олиб, унга таянади. Улардан баъзилари ўзларини “аҳли ҳадис” деб атайдилар ва ривоятларни нотўғри тушунишлари сабабли ҳаромда фитна чиқарадилар. Ҳадис бирор бир гуруҳнинг хусусий мулки эмас, у барча мазҳаблар учун асосий манба ҳисобланади.
— Айрим одамлар илмий кашфиётларни ёқтирмайди ва улардан Ислом даъвати ҳамда таълимотини ҳимоя қилишда фойдаланишни билмайдилар. Масалан, улар телевидениеда суҳбат қилишни рад этадилар. Чунки, экранда суратнинг кўринишини ҳаром дейдилар. Улар астрономия, география каби фанларни масхара қиладилар ва инкор қиладилар. Бу тоифа аслида салаф ҳам эмас, халаф ҳам эмас. Уларнинг қалблари ва ақллари қайта ишланишга муҳтож.
— Баъзи одамлар қийин ва қаттиқ фатволар беришни ўзларига вазифа қилиб олганлар. Улар одамларга фақатгина оғир ва машаққатли ҳукмлар чиқаради, ҳаётларини қийинлаштиради ва уларнинг дунёдаги ривожланишларини ортга суриб, уларни қоронғу ғорларга ҳибс этади. Бу тоифа ҳам на салаф ва на халаф. Улар дин илмларига нисбатан номақбул кишилардир, уларнинг аксарияти виждон ва фикрда нуқсонлидир.
Мен айтаман: “Бу салафийлик эмас! Бу даъват соҳибининг гапи эмас, бу йўлтўсарларнинг фикридир. Бундай одамларга бирор бир жойда шогирдларга Исломдан дарс беришларига ёки халқаро анжуманлар ва катта жоме масжидларида ваъз айтишларига ишонч билдириш мумкин эмас”.
— Шундай кишиларни кўрдикки, ўзлари ҳадис билан шуғулланадилар, фиқҳдан маълумотлари оз бўлишига қарамай ўзларидан фақиҳ ясаб олганлар. Кейин эса, сиёсатчига айланиб жамиятни ва давлатни ўзлари айтган, ўзлари билган тушунчалари асосида ўзгартиришни даъво қиладилар.


...Қудуқ оғзига яқинлашганида, аҳоли маймунни кўриб, уни шайтон деб ўйлабди ва қўрқиб арқанни ташлаб, қочиб кетишибди. Фақат унинг акаси арқанни қўйиб юбормай, укасига раҳм қилганидан тутиб турибди. Шундай қилиб, укаси қудуқдан эсон-омон чиқибди.

Хулоса,
Аллоҳ таоло айтади:
"Сенинг билакдошингни ака-укаларингдан қиламиз" (Қасас сураси, 35-оят).
Аллоҳ таоло бежизга билакдош қилиш учун яқин қариндошлар ичидан айнан ака-укаларни танламади. Шундай экан, ака-укалар билан муносабатларни бузмай, уларни қадрланг.
Яна бир оятда:
"Унинг опасига айтди: уни кузатиб тургин" (Қасас сураси, 11-оят).
Ҳеч ким опангиз ёки синглингиз каби сиз ҳақингизда қайғуриб, аҳволингизга қизиқмайди. Улар билан муносабатларингизни яхшилаб, ҳурматларини сақланг.
Ака-укалар ва опа-сингилларингизни қадрланг. Ота-онангиздан кейин сиз учун энг яқин инсонлар шулардир. Атрофингизда биродарларингиз кўплиги билан мағрурланманг. Қийинчилик чоғида ёнингизга энг аввал улар ёрдамга келади.


Ривоят қилинишича, бир қишлоқ аҳолисининг ичимлик суви учун ягона қудуғи бўлган экан. Бир куни пақирни қудуққа туширсалар, арқоннинг ўзи пақирсиз чиқибди. Бу ҳолат бир неча бор такрорланибди ва аҳолини безовта қила бошлабди. Сабабини аниқлаш имкони бўлмаганидан, улар қудуқни жин ва шайтонлар эгаллаб олган, деб ўйлашибди.
Шунда қишлоқ аҳолиси ораларидан бир кишини қудуққа тушириб, нима воқеа бўлаётганини ўрганиб чиқишга келишишибди. Бироқ, қудуққа тушишга ҳеч кимнинг юраги бетламабди. Шунда ораларидан бир киши ўз ихтиёри билан қутудуққа тушишга розилик берибди, фақат бир шарт қўйибди: қудуққа тушганида, акаси ҳам улар билан бирга арқонни ушлаб туриши кераклигини айтибди. Қишлоқ аҳолиси унинг бу шартидан ҳайрон бўлишибди, чунки улар кўпчилик ва кучли одамлар бўлиб, бу ишни амалга оширишга қурбилари етади, акасининг ёрдамига зарурат йўқ, дейишибди. Аммо у ўз шартидан қайтмабди.
Шартни қабул қилган аҳоли акасига хабар юбориб, уни чақиришибди. Шундан сўнг, у одам қудуққа тушиб, ҳодисанинг сабабини ўрганибди. Қудуқ


1. Қийналиб турган вақтингда гапирма, чунки ўзинг хоҳламаган сирларни очиб қўйишинг мумкин.
2. Ғазабланган пайтингда гапирма, чунки айтган гапларинг ўз хоҳишингга зид бўлиши мумкин.
3. Хафалик чоғингда гапирма, чунки одамлар сенга ачиниб қарашлари мумкин.
4. Хурсанд бўлган пайтингда гапирма, чунки ёлғон ваъдалар бериб қўйиб, келажакда бажаролмай бошқаларнинг кўнглини оғритиб қўйишинг мумкин.
5. Фақатгина ўзингга нима гапириш ва нима гапирмаслик кераклигини назорат қилган пайтингдагина гапир.
6. Ғазаб пайтида гапирма, акс ҳолда бутун умр пушаймон бўлиб юрадиган гапларни айтиб қўйишинг мумкин.
7. Агар ушбу қоидаларга амал қила олмасанг, ўзингни гапирмасликка ва сукут қилишга одатлантир.

- Мулойим сўзлар қаттиқ сўзларни енгади.
- Йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ одамни синама.
- Мағлуб одам табассум қилса, ғолиб ғалаба завқини йўқотади.

- Ҳақиқий ҳуррият жаҳолат тугаган жойдан бошланади. Жоҳилга ҳуррият бериш, жиннига тиғ бериш билан баробар.

Виктор Гюго


ҲАЖ ВА УМРАДАГИ ЖАРИМАЛАРНИ КЕЙИНРОҚ ТЎЛАШ МУМКИНМИ?

CАВОЛ: Умра ва ҳажда хато қилиб, жарима тўлайдиган бўлиб қолса-ю, тўлашга маблағи бўлмаса, уйга қайтгандан кейин тўлаб қўйса бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Умра ва ҳажда хатолар туфайли зиммага тушган жарималарни шу заҳотиёқ тўлаш шарт қилинмаган. Кейинроқ тўласа ҳам бўлади. Аммо жарима жонлиқ сўйиш бўлса, унинг пули бирор ишончли одамни вакил қилиб, у орқали Маккага юборилади ва жинояти учун қўй сўйдирилади. Агар жинояти садақа тўлайдиган жиноят тури бўлса, ўз юртида адо этиши мумкин (“Фатҳи бобил иноя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.