...жаннатга кафил бўламан”(Имом Бухорий ривояти)
Салафи солиҳлар Китоб ва суннат одоби билан хулқланишиб, ҳар бир гапларига эътиборли бўлишган. Уларнинг нутқлари зикр, қарашлари ибрат ва сукутлари тафаккур эди. Яхши инсонлар яккаю ягона Зотнинг кўриб турганини билишгани сабабли тилларини Унинг зикри ва шукрига ишлатишар, ёмон, беҳуда ва фаҳш сўзлардан тийилишарди. Абдуллоҳ ибн Масъуд(розияллоҳу анҳу) айтадилар: “Ер юзида тилдан кўра узоқ ҳибсда сақлашга ҳақдор нарса йўқ”.
Аллоҳ таоло айтади: “Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир” (Ҳужурот, 12).
Қанчадан-қанча рўзадорлар ёмон сўзлар айтгани туфайли рўзаси очилиб кетган. Рўзадан мақсад фақат очлик ва чанқоқ эмас, зийнатланиш ва одоб ўрганиш ҳамдир.
Агар тили-тийилмаса ўндан ортиқ хатолари бор. Улар: ёлғон, ғийбат, чақимчилик, уятсиз гаплар айтиш, сўкиш, фаҳш, лаънатлаш, масхаралаш, истеҳзо қилиш ва ҳоказо. Қанчадан-қанча эътиборсиз ва ўйламасдан айтилган калималар ўз соҳибини жаҳаннамга юзтубан ҳолатда судрайди ва у ерга тушишига сабаб бўлади. Тил яхшилик ва ёмонликнинг ўрнидир. У ила зикр ва истиғфор айтган кишиларга кўз қувончи, инсонларни у ила сўкиб, ҳақорат қилганларга муваффақиятсизлик бўлади. Эй рўзадорлар! Тилларингизни зикрда бардавом қилинг, уни тақво ила зийнатлаб, маъсиятлардан тозаланг!
Аллоҳим, биз Сендан ростгўй тил, соғлом қалб ва гўзал хулқ сўраймиз!
Оиз ибн Абдуллоҳ Қарний
"РЎЗАДОР УЧУН ЎТТИЗ ДАРС" китобидан