ZIYO IZLAB | Расмий Канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


ZIYO IZLAB | Расмий канал
Биз билан боғланиш ва саволлар учун @Ziyoizlab_admin1
Youtube: https://youtube.com/channel/UCGazsx1qp3u2uMn56nmOEYQ
Instagram: https://www.instagram.com/ziyoizlab_uz
Tik Tok: https://tiktok.com/@ziyoizlab_uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri




Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Бақара сурасининг охирги икки оятини тунда ўқиса, унга кифоя қилади”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Муфассирлар мазкур икки оятнинг инсонга кифоя қилиши борасида: “Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиган инсонга мазкур оятлар унинг ҳаёти давомида учрайдиган ғам-ташвишлардан, ёмонликлардан кифоя бўлади. Ким кеч кирганда мазкур икки оятни ўқиса, гўё кечани ибодат билан бедор ўтказгандек савоб олишига кифоя қилади”, дейишган.

Бошқа бир қавлда: “Ким мазкур икки оятни тунда ўқиса, туни билан Қуръонни ўқиб чиққандек савобга  кифоя қилинади”, дейилган.

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


#hikmat_sadaqa_ehson_boy

Камбағалга садақа беришда уни муҳтож, ўзингизни бой санаманг.

Тўғри, муҳтожга беряпсиз, лекин ўзингиз ҳам муҳтожсиз. У сиз сабаб ризқланса, сиз у сабаб савобланяпсиз!

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Istig‘for aytishdagi qoida

Qurʼoni Karim xodimi, ustoz Hasanxon Yahyo Abdulmajid

️♻️ Ulashing
https://t.me/ziyoizlab_uz


Агар уйланиш, никоҳ диннинг ярмини тўлдирар, комил қилар экан, оила қуришдаги (жуфт танлашдаги) ёмон танлов, кишидаги бутун динни вайрон қилади..

Зуҳо Шоҳин

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


Муъалло ибн Фазл айтадилар:

«Саҳобалар Аллоҳ таолога Рамазонга соғ-омон етказишини сўраб, олти ой дуо қилишар эди. Кейин Ундан рўзаларини қабул қилишини сўраб, яна олти ой дуо қилишар эди».

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


✍️Сени арзон, сариқ чақага ҳам арзимайдиган кафанга ўраб, қоронғу, совуқ бўлган чуқурга ташлаб, ёлғиз қолдириб кетишади. Сен эса ҳали ҳам тавба қилмадинг!...

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


Ибн Абдул Барр раҳимаҳуллоҳ дедилар:
“Олти ўринда беписандлик кўриб, таҳқирланадиган бўлсангиз,  фақат ўзларингизни маломат қилаверинглар:
1. Чақирилмаган зиёфатга борган киши. (Яъни, у ерда беписандлик кўрса ўзидан кўрсин, чунки чақирилмаган меҳмон).
2. Бахил, хасисдан фазлу марҳамат кутувчи киши.
3. Икки кишининг суҳбатига уларнинг рухсатисиз кирувчи, аралашувчи киши.
4. Қадрланмаган, ҳурматланмаган раҳбар киши.
5. Унинг аҳли бўлмаган, ўзининг ўрни бўлмаган мажлисда ўтирган киши.
6. Унга қулоқ осмайдиган, унга рағбат қилмайдиган кишига сўзловчи киши.

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


🤩🤩🤩🤩🤩🤩
ҳикмат

❗️Ҳаётингиздаги хатолар, афсус ва надомат қилишингиз учун эмас, балки тўғри хулоса чиқариб, тажриба тўплаб комилликка интилиш учун берилган Аллохнинг инъомидир.

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


#Мулоҳаза

Тавбадан кейин қилган битта гуноҳ, тавбадан олдинги етмишта гуноҳдан ёмонроқдир.

Яҳё ибн Маъоз Розий роҳимаҳуллоҳ.

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

Табассум қилинг☺️

Оила аъзоларингиз билан бўлган чоғда табассумла ўтиринг. Оилали бўлишни орзу қиладиган қанча қанча кимсалар бор.

Табассум қилинг☺️

Зотан, сиз сиҳат-саломатсиз. Қанчадан қанча кимсалар борки, бетоб ва бор пулига саломатликни сотиб олишни орзу қилишади.

Табассум қилинг☺️

Зотан,сизнинг дуоингизни ижобат қиладиган Роббингиз бор!
Қанчадан қанча кимсалар эса сигирга сиғинишмоқда.

Табассум қилинг☺️

Зеро, сиз бу сизсиз.
Сиздек бўлишни орзу қилаётганлар қанча!


️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


#Намоз_вақтлари  #Тўлабой

🕌" Муҳаммад Саид Хўжа " Жоме Масжиди

"Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақво қилсангиз
" (Бақара сураси, 183-оят). 

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


Қандай қилиб миллионер бўлиш мумкин?
(Ҳадиси шарифларга кўра)

▫️Қандай қилиб жаннатда сенга хазина бўлади?
– “Лаа ҳавла ва лаа қуввата” дегин.

▫️Қандай қилиб жаннатда сенга уй бўлади?
– Ихлос сурасини 10 марта ўқи.

▫️Қандай қилиб жаннатда сенга хурмо бўлади?
– “Субҳаналлоҳил ъазийми ва биҳамдиҳи” дегин.

▫️Қандай қилиб жаннатда сенга ҳар бир сўзингга жаннатда дарахт бўлади?
- “Субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” дегин.

▫️Қандай қилиб гуноҳларинг денгиз кўпигича бўлсада мағфират қилинади?
- 100 марта “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”, дегин.

▫️Қандай қилиб Аллоҳ таоло барча муҳим ишларингда сенга кифоя қилади?
- 7 марта “Ҳасбияллоҳу лаа илааҳа иллаа ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм!”, дегин.

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


▫️Қандай қилиб Аллоҳ сени рози қилади?
3 маротаба “Розийту биллаҳи роббан ва бил ислаами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула”, дегин.

▫️Қандай қилиб У Зот гуноҳларингни мағфират қилади?
3 маротаба “Астағфируллоҳаллазий лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййуму ва атуубу илайҳ”, дегин.

▫️Қандай қилиб 1000 та яхшиликка эришасан ва сендан 1000 та ёмонлик ўчирилади?
- 100 маротаба “субҳаналлоҳ” дегин.

▫️Қандай қилиб Раҳмоннинг Арши қадар ҳасанотларга эришса бўлади?
“Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи вазината ъаршиҳи”, дегин.

▫️Қандай қилиб махлуқотларининг ададича, аршнинг оғирлигича ва Аллоҳ нафси рози бўлгунча ажрга эришса бўлади?
“Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи ъадада холқиҳи, ва ризо нафсиҳи, ва зината ъаршиҳи, ва мидада калимаатиҳи”, дегин.

▫️Қандай қилиб ҳар бир муслим ва муслима, мўмин ва мўмина учун ҳасанотларга эришиш мумкин?
“Аллоҳуммағфир лилмуслимийна вал муслимат вал муъминийна вал муъминат ал-аҳйа-у минҳум вал-амваат” ни ўқи.

▫️Қандай қилиб Қуръонни тўлиқ ўқиганни ажрига эришса бўлади?
3 маротаба Ихлос сурасини ўқи.

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


Дунёдаги энг ғаройиб қуш уяси

Бандулин ёки “маятник қуш” номли қуш уясини айёрона хавфсизлик режаси асосида қуради.

Унда икки кириш тешиги бўлиб, улардан бири катта ва сохта бўлади. Ундан кўра кичик ва торроғи бўлса ҳақиқийсидир. У қуш кирганда очилиб сўнг ёпилиш хусусиятига эгадир. Яъни, (яшириб, ҳимояланган) ҳақиқий кириш қуш тухумини бошқа жонзотлар (хоссатан, илон)дан ҳимоялашдан иборат.
Қушга ушбу геометрик уяни қуришни билдирган Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан покдир!

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


Инфоқ

📜 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалам: «Аллоҳ бирортангизга яхшилик (мол-мулк) ато этса, (уни инфоқ қилишни) ўзи ва аҳли оиласидан бошласин», дедилар.

Имом Муслим ривояти.

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
😊 Ассалому алайкум ва  раҳматуллоҳи ва баракатуҳу!

💐 Хайрли тонг. АЛЛОҲ таоло умрингизга, ризқингизга барака ато этсин.

⏳​​ Қайси инсон бўлишидан қатъи назар у эга бўлган сармоянинг энг қадрлиси унинг умридир. Ҳар қандай сармояни ўрнига ўрин алмаштирса бўлади. Аммо умрни алмаштириб бўлмайди. Бу сармоя бир марта келади.

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz




Барча нарса тамом бўлди деб ўйлаган вақтингда Аллоҳ таоло бошлаш учун сенга янги бир йўлни яратиб беради...

Аллоҳим, ишларимизни енгил қилгин ва бизга ёрдам бергин!

Самир Маҳмуд.

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки қурбонлик қилишга имкони бўлиб, қурбонлик қилмаса ийдгоҳимизга келмасин”, дедилар.

Ибн Можа ривояти.

Бошқа бир ҳадисда: “Ҳар ким қурбонлик қилишга қодир бўлса-ю, қурбонлик қилмаса, вафотидан кейин мажусийлар ёки насронийлар қаторида тирилади”, дедилар.

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.