Рақобатсиз савдолар ва тўғридан-тўғри битимлар — коррупция учун очиқ эшик
Давлат харидлари соҳаси коррупцияга энг кўп мойил йўналишлардан бири бўлиб қоляпти. Буни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги эшитувда очиқланган маълумотлар ҳам тасдиқлади. Қонунга зид равишда тузилган тўғридан-тўғри шартномалар, рақобатсиз савдолар орқали амалга оширилаётган битимлар давлат маблағларининг оқилона сарфланишига жиддий таҳдид соляпти. Яъни, харидлар шаффоф ва очиқ ўтказилса, камроқ пулга кўпроқ натижа олиш мумкин бўлган ҳолатда, айрим тузилмалар бундан қасддан қочяпти.
Эшитувда Ҳисоб палатасининг таҳлиллари орқали 2024 йилнинг ўзида 80 трлн сўмдан ортиқ маблағ рақобатсиз, яъни тўғридан-тўғри шартномалар орқали сарфлангани маълум бўлди. Қонун талабларига зид ҳолда, манфаатлар тўқнашуви ва кафилланган шахслар иштирок этган савдолар ҳам қайд этилган. Бу эса давлат харидлари тизимидаги инқироз ва жамоатчилик назоратининг ҳали етарлича кучли эмаслигини кўрсатади.
Бюджетнинг ҳар сўми — халқнинг пули. Давлат харидларини “ички келишувлар” асосида ўтказиш шахсий ёки корпоратив манфаатлар йўлида бутун жамият манфаатини поймол қилиш билан баробар. Президент топшириғига кўра, тўғридан-тўғри шартномалар икки карра қисқартирилиши керак, лекин бу фақат қоғозда қолмаслиги учун фуқаролик назорати, шаффофлик ва оммавий очиқ муҳокамалар янада фаоллашиши зарур.
Депутатлар ва масъуллар томонидан билдирилган танқид ва таклифлар яхши сигнал. Лекин энди бу фикрлар қарор ва натижаларга, рақобат муҳити эса ҳақиқий ислоҳотга айланиши керак. Акс ҳолда “рақобатсиз савдолар” ибораси бугунги реаллик эмас, келажакдаги ҳалокат тимсолига айланиб қолади.
👉 @Zafarbek_Solijonov