Zafarbek Solijonov


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Фақат реклама:👉 @Victorbek
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
� Minecraft филми катта муваффақиятга эришди

2025 йилда чиққан Minecraft анимацион филми илк ҳафта охирида АҚШда 157 миллион доллар даромад топди. Глобал тушум эса 550 миллион доллардан ошди — бу уни йилнинг энг кўп даромад келтирган фильмларидан бирига айлантирди.

Фильмнинг “chicken jockey” саҳнаси интернетда тезда тарқалди ва ижтимоий тармоқларда трендга айланди. Ҳатто айрим кинотеатрларда ушбу саҳна пайтида томошабинлар шовқин кўтариб, хавфсизлик чораларини кучайтирилишига сабаб бўлган. Баъзилар ҳаттоки залга тирик товуқ олиб кирган. Натижада айрим сеанслардан сўнг зал ахлатга тўлиб кетган.

🎬 Бундай фильмлар қандай яратилади, саҳна ортида нималар бўлади? Susambil — канали ижодкорлари бу саволларга бирма-бир жавоб беришган. 

Видео учун ҳавола: https://youtu.be/uI-Ig4A79ao


Рақобатсиз савдолар ва тўғридан-тўғри битимлар — коррупция учун очиқ эшик

Давлат харидлари соҳаси коррупцияга энг кўп мойил йўналишлардан бири бўлиб қоляпти. Буни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги эшитувда очиқланган маълумотлар ҳам тасдиқлади. Қонунга зид равишда тузилган тўғридан-тўғри шартномалар, рақобатсиз савдолар орқали амалга оширилаётган битимлар давлат маблағларининг оқилона сарфланишига жиддий таҳдид соляпти. Яъни, харидлар шаффоф ва очиқ ўтказилса, камроқ пулга кўпроқ натижа олиш мумкин бўлган ҳолатда, айрим тузилмалар бундан қасддан қочяпти.

Эшитувда Ҳисоб палатасининг таҳлиллари орқали 2024 йилнинг ўзида 80 трлн сўмдан ортиқ маблағ рақобатсиз, яъни тўғридан-тўғри шартномалар орқали сарфлангани маълум бўлди. Қонун талабларига зид ҳолда, манфаатлар тўқнашуви ва кафилланган шахслар иштирок этган савдолар ҳам қайд этилган. Бу эса давлат харидлари тизимидаги инқироз ва жамоатчилик назоратининг ҳали етарлича кучли эмаслигини кўрсатади.

Бюджетнинг ҳар сўми — халқнинг пули. Давлат харидларини “ички келишувлар” асосида ўтказиш шахсий ёки корпоратив манфаатлар йўлида бутун жамият манфаатини поймол қилиш билан баробар. Президент топшириғига кўра, тўғридан-тўғри шартномалар икки карра қисқартирилиши керак, лекин бу фақат қоғозда қолмаслиги учун фуқаролик назорати, шаффофлик ва оммавий очиқ муҳокамалар янада фаоллашиши зарур.

Депутатлар ва масъуллар томонидан билдирилган танқид ва таклифлар яхши сигнал. Лекин энди бу фикрлар қарор ва натижаларга, рақобат муҳити эса ҳақиқий ислоҳотга айланиши керак. Акс ҳолда “рақобатсиз савдолар” ибораси бугунги реаллик эмас, келажакдаги ҳалокат тимсолига айланиб қолади.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Судга бериш осонлашса, одамларга жабр бўлиб қолмайдими?

Янги қонун лойиҳаси тасдиқланса, Агросаноатни ривожлантириш агентлиги судларга берилган ариза, шикоят ва даъво юзасидан давлат божини тўлашдан озод этилармиш.

Бу айрим хавотирларни келтириб чиқаради. Депутатларам шу нарсани айтиб ўтишди.

ХДП депутати Анвархон Темиров фикрида жон бор:
Судга берса, бож тўламаслиги ортидан, агентлик субсидия, ссуда тўғри ишлатилмади деб, ҳаммани судга бериши, натижада оддий фуқароларга жабр қилиши керак эмас.

Аниқ чегаралар кўрсатилмагани учун “бу қонун агентликнинг тўлиқ қўлидаги калитга айланиб қолиши мумкин”.

Эътиборимни тортган тарафи ХДП фракцияси бу қонун лойиҳасига қарши овоз берипти. Бўлар эканку, фракция дегани позициясини шундай ҳимоя қилиши керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Эътибор бор жойда ўзгариш бор: “Ўртачўл”даги кўприклар қайта қурилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП аъзоси Мадина Баратова  сайловчилар билан мулоқотда кўтарилган муаммони ҳал қилди.

Когонда ҳар бири 45 метрлик зовур кўприклардан фойдаланиш аҳоли учун қийинчилик туғдираётган эди. Улар транспорт ҳаракатига мос эмас, оғир техника ўта олмайди.

Аҳолининг сўрови инобатга олиниб, депутат масъул ташкилот — Автомобил йўллари қўмитасига мурожаат қилди. Жавобда кўприкларни қуриш бўйича лойиҳа дастурга киритилгани ва назоратга олингани билдирилди.

Ушбу янгиланиш нафақат йўл қувватини оширади, балки мавсумий иш ўринларини яратиш, 2500 гектар ердан унумли фойдаланиш имконини ҳам беради.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Танловни аёл қилади. Яна бир асосий мезон жуфтликка бир-бирини ҳиди ёқиши керак. Лекин ажримга ҳеч қандай кафолат йўқ"- Дилафруз Мирзаева.                  

Сиз бу фикрга қўшиласизми?

Подкастни тўлиқ версияси: https://youtu.be/xYb9l4Q2J3c?si=fZkrilBSZfO6LXqQ


Раунд!😎

👉 @Zafarbek_Solijonov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Бир-биримизни душман, хоинга чиқаравермай фикрларимизни эшита олишимиз керак”, — Ҳамид Содиқ

Охирги ойларда этник ва диний характердаги можаролар кўпайиб қолди. Ҳамид Содиқнинг ушбу подкастда айтган фикрлари эса янада актуаллашмоқда.

Жуда керакли ва самимий суҳбат бўлган. Бир-биридан фарқ қилувчи дунёқарашга эга икки ўзбекистонликнинг маданий суҳбатини томоша қилинг:

https://youtu.be/KUN9aXvIHdU?si=BhrSh0AnHPvYdG7B


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Коррупцияга қарши курашадиганларам ўла бошлабди...

👉 @Zafarbek_Solijonov


Шу кунларда жамоатчилик вакиллари устида "қора булут" айланиб юрибди. Жуда кўпчиликни судга беришган, кимларнидир тергов органлари чақириб ётибди. Ҳар хил, кутилмаган, ғалати ҳолатлар кузатиляпти. Бундан нима мақсад кўзланган бўлиши мумкин? Қўрқув солишми? Қўрқув солиш мақсад бўлса, шунча кейслар бўлган, етарли эмасмиди? Давомий қўрқувми? Билмадим. Бундан уларга нима манфаат бор? Шуниси муҳим аслида.

Аммо қўрқув жуда ёмон нарса. Ислоҳотларни секинлаштиради, ташаббускорликни тўхтатади, амалдаги ҳокимиятга нафратни кучайтиради холос. Янаям соддароқ айтайми? Одамларимиз четга чиқса, бошқалар ўйнаб юрган оддий яшил ўтларнинг устига ўтиришга, уни босишгаям ўйланиб қоладиган ҳолатга келиб қолади. "Давлат ходимлари келиб урушиб ташламасин" деб. Чунки бу ишларни ҳамма кўриб, билиб, эшитиб турибди. Қўрқув ҳаммага тақсимланяпти.

Лекин судга бериш классик ва ёмон "методлар" (оиласига осилиш, соғлиғи ҳақида "справка" излаш, мулкига зарар етказиш, интернетда ҳар хил туҳмат, ҳақоратлар тарқатиш, дўппослаб кетиш ва шу кабилар)дан минг марта яхши. Ривожланган давлатларга хос усул. Бироқ суд ва терговлардаги вазиятимизам мақтанарли ҳолатдамасда, афсуски. Процессуал нормаларга амал қилишни айтяпман. Одамларнинг ҳадики шундан, мен сизларга айтсам.

Шу сабаб бир мақсад кўзланганда очиқ мулоқот энг яхши йўл ҳисобланади. Мен кўраётган ўша жамоатчилик вакиллари ватанини ёмон кўрадиган одамлармас. Ҳамманинг яхши яшашини исташади. Уларга "тепадагилар" нима хоҳлаётганини чиройли етказиш йўллариниям кўриш керак. Мулоқотдан яхшиси йўқ. Нима бўлгандаям ҳеч кимга зарар тегмайдиган, аҳволимизни яхшилайдиган йўлни танлаш лозим. "Катталар"га бағрикенглик ярашади, оғиз ёпишмас.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Алкаш шеттаям мардлик қилибдида, Расул ака😂

👉 @Zafarbek_Solijonov


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Кеча "Mening yurtim" телеканали директори Қобулжон Аҳмедовнинг таклифига биноан "Чимилдиқ" фильмининг очиқ премьерасида қатнашдим. Тадбир асносида ҳамкасбларим, устоз-журналистлар, фильм ижодкорлари билан кўришдим.

Фильмда барчамиз оилани муқаддас билишимиз, уни асраб-авайлашимиз кераклиги каби муҳим мавзулар комедия орқали замонавий, барчага тушунарли тилда, ёрқин образлар орқали ёритилган экан. Ёшларимиз ҳақида, оилавий томоша учун яхши фильм бўлибди. Зал томошабинларга тўлган, бир ярим соат вақт кўз очиб юмгудек ўтиб кетди.

Давлатимиз бу соҳага қаратаётган эътибор натижасида томошабинга қизиқарли бўлибгина қолмай, қадриятларимизни тараннум этадиган миллий контент кўпайиб бораётгани хурсанд қилади. Эътиборли жиҳати, ушбу фильм рус, қозоқ ва озар тилларига профессионал дубляж қилиниб, Қозоғистон ва Озарбайжоннинг йирик кинотеатр тармоқларида ҳам намойиш этила бошланган экан. Бу ҳам, ўйлайманки, кинематографимизнинг муҳим ютуғи.

Қолаверса, анъанавий оилавий қадриятларни асраш, жамиятимизнинг энг муҳим бўғини бўлмиш оилани мустаҳкамлаш - давлат сиёсатининг ажралмас йўналиши. "Чимилдиқ"дек фильмлар бу жараёнга ўз ҳиссасини қўшишига ишонаман.

Президентимиз айтганларидек, давлат хизматчилари вақт ажратиб, оила аъзолари, ҳамкасблари билан биргаликда театр ва кинога тез-тез бориб туришлари керак. Бу нафақат ҳордиқ чиқариш, балки бугунги ҳаётимиз, жамиятимиздаги ўзгаришлар ва инсоний қадриятларни яхшироқ англаш имконини беради.

Вчера по приглашению директора телеканала “Mening yurtim” Кобулжона Ахмедова принял участие в открытой премьере фильма “Чимилдиқ”. На мероприятии встретился с коллегами, уважаемыми журналистами и создателями картины.

Фильм в жанре комедии на понятном и современном языке затрагивает важную тему — о том, что семья — это святое, и мы все должны беречь и защищать ее. Лента получилась актуальной, яркой и близкой молодежи. Отличное кино для семейного просмотра — полтора часа в зале пролетели незаметно.

Радует, что благодаря вниманию государства к этой сфере становится больше национального контента, который не только интересен зрителю, но и воспевает наши ценности. Примечательно, что фильм был профессионально дублирован на русский, казахский и азербайджанский языки и уже начал демонстрироваться в крупных киносетях Казахстана и Азербайджана. Думаю, это важное достижение для нашего кинематографа.

Кроме того, укрепление традиционных семейных ценностей и института семьи — одно из приоритетных направлений государственной политики. Уверен, что фильмы вроде “Чимилдиқ” вносят свой вклад в этот процесс.

Как справедливо отметил Президент нашей страны, государственным служащим стоит чаще находить время, чтобы вместе с семьей и коллегами посещать театры и кино. Это не только отдых, но и возможность глубже осмыслить современную жизнь, происходящие в обществе изменения и важность человеческих ценностей.

Facebook|Instagram|X


Аксарингиз "ГАИ" унақа, бунақа деб ёмонлайсиз. Радар босиб кетди, ҳар ерда камера дейсиз. Ўзларингча ҳар хил ҳақоратларам қиласизлар. Лекин шунақа кейслар бўлганда сукутдасиз кўпингиз. Яна шу бечора ЙПХ ходимлари югуради. Тирбандликларни тартибга солади, қонунни назорат қилади, ҳуқуқбузарларни жазолайди.

Ҳеч қачон унутманг, жамиятда ҳар хил ифлос одамларам бўлади. Шунақа ҳаёт. Айниқса биздек қолоқ жойларда. Бундайларни ҳуқуқбонлар тийиб қўйиши керак. ЙПХ ходими бўлиш ШАРАФЛИ КАСБ! Қадрига етинглар уларни. Иложи бўлса, ойликларини оширишни сўранг давлатдан. Ҳадеб орқасидан вижирламай.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Бу аёл ким ўзи? Шунчалик зўрми? Кимга ишонган? Омматан халқ олдида жазосини олиши керак! Жиноий жавобгарликка тортилсин! Шунча мулкка зарар. Шунча одам ризқини машинаси орқали топади. Одам ўлганда нима бўларди? Юзини ҳамма ерда чиқариб, шармандасини чиқариш керак буни! Ҳаммага ўрнак бўлсин!

👉 @Zafarbek_Solijonov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Соғлиқни сақлашдаги маблағлар сарфи: “Адолат” СДП депутатлари вазирдан изоҳ сўради

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси ташаббуси билан “Ҳукумат соати” доирасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги коррупцион омиллар муҳокама қилинди.

Фракция аъзоси Зуҳриддин Мавлонов Соғлиқни сақлаш вазирига мурожаат қилиб, давлат бюджети маблағларининг самарасиз сарфланаётганини қандай изоҳлаш мумкинлигини сўради. Унинг таъкидлашича, айрим ҳолатларда маблағлар манзилига етмаяпти, амалдаги ислоҳотлар эса кутилган натижани бермаяпти.

Муҳокама чоғида депутат томонидан тизимдаги аниқ коррупциоген ҳолатлар санаб ўтилди. Соғлиқни сақлаш вазири эса муаммолар мавжудлигини тан олди ва уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилаётганини маълум қилди.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбекистонда суғурта соҳасини ислоҳ қилиш вақти келди

Автомобил эгалари яхши билишади: Ўзбекистонда автомашиналар учун икки хил суғурта тури бор — ихтиёрий (КАСКО) ва мажбурий (ОСАГО). Аксарият одамлар бу икки тур ўртасидаги фарқни аниқ билмасдан, арзонроғи бўлган мажбурий суғуртани танлашади. Аммо бу суғуртанинг имкониятлари чекланган.

Мажбурий суғурта фақат 40 миллион сўмгача зарарни қоплаб беради. Бунинг 14 миллион сўми транспорт воситасига етказилган шикаст учун, қолган 26 миллион сўми эса жабрланувчи шахсларга тўланади. Энди тасаввур қилинг — ҳозирги кунда, айниқса йўл-транспорт ҳодисаларида, 14 миллион сўмлик компенсация машинани тўлиқ таъмирлашга етадими?

Мен ҳам шу ҳақда кўп ўйлаганман: нега шу миқдорлар кўтарилмайди? Яқинда Daryo.uz сайтида суғурта соҳаси мутахассислари билан бўлган суҳбатга кўзим тушди — улар ҳам айнан шу муаммони тилга олиб, бу лимитларни қайта кўриб чиқиш кераклигини таъкидлашган. Жамоатчилик ўртасида ўтказилган сўровномаларда ҳам аҳоли бу масалада норози эканлиги маълум бўлган.

Эътиборли жиҳати — бу 40 миллион сўмлик чеклов 2019 йилда жорий этилган ва ҳалигача ўзгармаган. Орадан беш йил ўтди. Бу давр мобайнида иқтисодиётда ҳам, автомашина нархларида ҳам жиддий ўсиш кузатилди. Бироқ суғурта миқдори шу ҳолича қолмоқда.

Менимча, суғурта соҳасини ислоҳ қилиш учун кечикмасдан ҳаракат қилишимиз керак. Агар бу жараён яна чўзилса, нафақат аҳоли, балки бутун суғурта тизими зарар кўради.

Суҳбатни тўлиқ кўришни истасангиз, ҳаволани қуйида қолдираман:

https://www.youtube.com/watch?v=J6lUGfO3WpM


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Парламент янада жонланяпти. Сиёсий тадбирлар сони ортган. Яқинда тугаган тадбир изи совимай бизникилар яна бошқа муҳим тадбирда. МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеясининг баҳорги сессияси бўляпти.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Фаоллашаётган депутатлар: ХДП депутати масъулларга сўров юборди

Сўнгги кунларда Бўка туманидаги оилавий пудрат ерларининг аукционга қўйилиши билан боғлиқ ҳолат ижтимоий тармоқларда ва жамоатчилик муҳокамасида долзарб мавзуга айланди. 5 йил аввал ҳокимлик қарори асосида берилиб, унда аҳоли томонидан юз минглаб тут кўчатлари экилиб, мева берган ерларнинг тақдири бугун номаълум.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Халқ демократик партияси вакили Фирдавс Шарипов Тошкент вилояти ҳокими ва Бош прокурорга депутатлик сўрови юборди.

Сўровда нафақат ер масаласи, балки жамиятда энг заиф қатламлар — ногиронлар ва кам таъминланган фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳимояси масаласи ҳам алоҳида кўтарилган.

Таъкидлаб ўтиш лозим, сўнгги вақтларда депутатлар, айниқса, ХДПчилар фаоллашмоқда. Бу, албатта, яхши ҳолат.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Телеграмда узилишлар. VPN билан ишлаяпти, ҳозирча)

👉 @Zafarbek_Solijonov



19 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.