Эътибор бор жойда ўзгариш бор: “Ўртачўл”даги кўприклар қайта қурилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП аъзоси Мадина Баратова сайловчилар билан мулоқотда кўтарилган муаммони ҳал қилди.
Когонда ҳар бири 45 метрлик зовур кўприклардан фойдаланиш аҳоли учун қийинчилик туғдираётган эди. Улар транспорт ҳаракатига мос эмас, оғир техника ўта олмайди.
Аҳолининг сўрови инобатга олиниб, депутат масъул ташкилот — Автомобил йўллари қўмитасига мурожаат қилди. Жавобда кўприкларни қуриш бўйича лойиҳа дастурга киритилгани ва назоратга олингани билдирилди.
Ушбу янгиланиш нафақат йўл қувватини оширади, балки мавсумий иш ўринларини яратиш, 2500 гектар ердан унумли фойдаланиш имконини ҳам беради.
👉 @Zafarbek_Solijonov