Шу кунларда жамоатчилик вакиллари устида "қора булут" айланиб юрибди. Жуда кўпчиликни судга беришган, кимларнидир тергов органлари чақириб ётибди. Ҳар хил, кутилмаган, ғалати ҳолатлар кузатиляпти. Бундан нима мақсад кўзланган бўлиши мумкин? Қўрқув солишми? Қўрқув солиш мақсад бўлса, шунча кейслар бўлган, етарли эмасмиди? Давомий қўрқувми? Билмадим. Бундан уларга нима манфаат бор? Шуниси муҳим аслида.
Аммо қўрқув жуда ёмон нарса. Ислоҳотларни секинлаштиради, ташаббускорликни тўхтатади, амалдаги ҳокимиятга нафратни кучайтиради холос. Янаям соддароқ айтайми? Одамларимиз четга чиқса, бошқалар ўйнаб юрган оддий яшил ўтларнинг устига ўтиришга, уни босишгаям ўйланиб қоладиган ҳолатга келиб қолади. "Давлат ходимлари келиб урушиб ташламасин" деб. Чунки бу ишларни ҳамма кўриб, билиб, эшитиб турибди. Қўрқув ҳаммага тақсимланяпти.
Лекин судга бериш классик ва ёмон "методлар" (оиласига осилиш, соғлиғи ҳақида "справка" излаш, мулкига зарар етказиш, интернетда ҳар хил туҳмат, ҳақоратлар тарқатиш, дўппослаб кетиш ва шу кабилар)дан минг марта яхши. Ривожланган давлатларга хос усул. Бироқ суд ва терговлардаги вазиятимизам мақтанарли ҳолатдамасда, афсуски. Процессуал нормаларга амал қилишни айтяпман. Одамларнинг ҳадики шундан, мен сизларга айтсам.
Шу сабаб бир мақсад кўзланганда очиқ мулоқот энг яхши йўл ҳисобланади. Мен кўраётган ўша жамоатчилик вакиллари ватанини ёмон кўрадиган одамлармас. Ҳамманинг яхши яшашини исташади. Уларга "тепадагилар" нима хоҳлаётганини чиройли етказиш йўллариниям кўриш керак. Мулоқотдан яхшиси йўқ. Нима бўлгандаям ҳеч кимга зарар тегмайдиган, аҳволимизни яхшилайдиган йўлни танлаш лозим. "Катталар"га бағрикенглик ярашади, оғиз ёпишмас.
👉 @Zafarbek_Solijonov