Фаоллашаётган депутатлар: ХДП депутати масъулларга сўров юборди
Сўнгги кунларда Бўка туманидаги оилавий пудрат ерларининг аукционга қўйилиши билан боғлиқ ҳолат ижтимоий тармоқларда ва жамоатчилик муҳокамасида долзарб мавзуга айланди. 5 йил аввал ҳокимлик қарори асосида берилиб, унда аҳоли томонидан юз минглаб тут кўчатлари экилиб, мева берган ерларнинг тақдири бугун номаълум.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Халқ демократик партияси вакили Фирдавс Шарипов Тошкент вилояти ҳокими ва Бош прокурорга депутатлик сўрови юборди.
Сўровда нафақат ер масаласи, балки жамиятда энг заиф қатламлар — ногиронлар ва кам таъминланган фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳимояси масаласи ҳам алоҳида кўтарилган.
Таъкидлаб ўтиш лозим, сўнгги вақтларда депутатлар, айниқса, ХДПчилар фаоллашмоқда. Бу, албатта, яхши ҳолат.
👉 @Zafarbek_Solijonov