Сенат 3 кун тинмади. Бир қанча қонунларни қабул қилди. Муҳокама тинмади. Шу уч кун ичида ҳар куни бир жумла такрорланаверди. Сенат раиси "жамоaтчилик билан ишланг, маҳаллий кенгашлар фаоллашинг" дея ҳаммани фаолликка чақирди.
Атроф-муҳит билан боғлиқ масалаларда жамоатчилик билан фаол бўлишга чорловчи Орхус конвенциясига Ўзбекистоннинг қўшилиши ҳақидаги қонун муҳокамасидаям шу фикрлар ўртага ташланди. Табиатни асрашда маҳаллий ҳокимият вакиллари ОАВдаги чиқаётган материалларга диққат қаратишиям сўралди.
Мажлис сўнггида жамоатчилик билан ишлаш жараёни ҳақида ҳам ушбу танқидлар айтилди:
"Тошкент шаҳрида транспорт ҳодисаси оқибатида йўловчиларнинг вафоти масаласига нима учун кўпроқ эътибор қаратилиши керак? Бизнинг Тошкент шаҳар доимий комиссиямиз ёки Мудофаа қўмитамиз эътиборли бўлиб, ушбу масалаларни ҳал қилишга вақтида киришмайди? Қандайдир аянчли воқеа бўлгандан кейингина эътибор қаратиш нотўғри. Бу масалалар доимий диққат-марказимизда туриши керак. Фақат транспорт ҳодисаси мисолида эмас, қолган масалаларда ҳам биз бефарқ бўлмаслигимиз керак. Энг ёмон нарса бефарқлик. Буни ҳар доим Президентимиз ҳар биримизнинг қулоғимизга қуйиб келяпти. Шунинг учун халқ вакилларимиздан аҳолини ташвишга солаётган долзарб масалаларда эътиборли бўлишларини сўраб қоламан".
👉 @Zafarbek_Solijonov