Саудлар муқаддас одамлар эмас. Улар ҳам бошқа миллатлар каби ўз манфаатлари ва сиёсий амбицияларига эга
Ҳозирда биз биладиган Саудия Арабистонига ўтган аср бошларида асос солинган. 1902-йил Риёдни эгаллаган Абдулазиз ибн Сауд 30 йил давомида Араб ярим оролининг катта қисмини қўлга киритган ва 1932-йилда Саудия Арабистони қироллиги тузилганини эълон қилган. Шу вақтлардан бери қироллик оиласининг икки асосий ғоявий душмани мавжуд. Миср ва Эрон. Мисрда панараб ҳаракатининг раҳбари Жамол Абдул Носир эди. Унинг қарашлари миллий социалистик эди ва бутун араб дунёсининг бирлаштиришга қаратилганди. Табиийки у доимий равишда араб ярим оролидаги монархияни ағдаришга чақирарди. Эронда эса монархияга қарши кайфият анчадан бери мавжуд эди. 1950-йилларга келиб Эронда монархия ўзининг сўнгги кунларини яшаётгани аниқ бўлиб қолганди. Паҳлавийлар оиласининг ҳокимиятдан кетишини талаб қилиб чиққан протестлар доимий равишда юз берарди. 1972-йилга бориб Эронда инқилоб расман ғалаба қозонган.
Мисрдаги панарабизм ва Эрондаги инқилоб ғояларига қарши туриш учун Қироллик оиласи 1962-йил Маккада Бутунжаҳон Мусулмонлар лигасига асос солган. Саудия қирол оиласи жамиятнинг ички муаммоларини ҳал қила олмаганлиги туфайли, мамлакатдаги радикалларнинг эътиборини чалғитиш мақсадида чет элларда ислом тарғиботига мурожаат қилишга мажбур бўлган. Хусусан, Қирол Фаҳд “исломни ёйиш учун сарфланадиган маблағларга чеклов қўймаслик” ҳақида махсус кўрсатма берган. Ташкилот орқали дунёнинг турли ҳудудларида масжидлар, мактаблар ва ҳоказо ижтимоий инситутлар қурилган. Саудия Арабистонининг дунёда Ислом маданиятини тарқатиш учун исломий ташкилотларни қўллаб-қувватлаши фақат сивилизацион геосиёсат билан асосланган. Яъни мақсад кўпчилик ўйлайдигандай Исломнинг “тўғри йўли”ни холис тарғиб қилиш истаги эмас.
Дунёдаги кўпгина эсктремистик гуруҳлар пайдо бўлишига айнан Бутунжаҳон Мусулмонлар лигасининг ўтган асрда юритган сиёсат сабаб бўлган. Ушбу ташкилотнинг ўзи экстремистик ҳисобланмасада унинг таъсири остида сиёсий майдонда пайдо бўлган шахслар афғон-совет урушидан сўнг Ал-Қоида ва бошқа эсктремистик гуруҳларга етакчилик қилишни бошлаган. Айнан шу ташкилот ўтган асрда ваҳобийлик ҳаракатини дунё бўйлаб фаол равишда ёйган.
Ҳозирги кунда кўпчилик саудияликларга эзгу ёки муқаддас ниятларга эга одамдай қарашга ўрганиб қолган. Лекин Араб ярим ороли узоқ вақт давомида маҳаллий келишмовчиликлар билан яшаб келган ва кураш охирида ҳозирги Қироллик оиласи – Саудлар ғалаба қозонган. Улар ўзидан ташқаридаги арабларни биродар деб ҳисобламайди. Аксинча, ўтган асрда ваҳобийлик ғоясини ёйиш орқали бошқа араб мамлакатларини дестабилизация қилишдан манфаатдор бўлиб келган.
👉 @Zafarbek_Solijonov