Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бундан буёғига иқлим ўзгаришига доир муаммолар дунё янада бирлашишини талаб қилаверади. Унинг олдида урушлар, режимлар муаммоси ҳеч нарса бўлмай қолади. Бунинг учун ҳукумат, парламентлар ҳамкорлигини кучайтириши, ҳолатни яхшилаш бўйича умумий ечимга келиши керак. Бокуда ўтказилаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси шу йўлдаги ҳаракатлардан бири ҳисобланади. Нуфузи ҳам анча юқори.
Танзила Норбоева бошчилигидаги парламентимиз делегацияси ҳам мазкур конференцияда иштирок этмоқда. Форумда Сенат раиси ўз нутқи билан қатнашиб, юқоридаги масалаларда Президент Мирзиёев бошчилигида қатор ташаббуслар илгари сурилаётгани, дунё ҳамжамиятини бирликка чорловчи қатор таклифлар билдирилганини алоҳида таъкидлаб ўтди.
"СОР29 саммитида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Дарё экотизимларининг бутунлиги ва экологик хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбуриятлар тўғрисида”ги декларацияни ишлаб чиқиш ташаббусини ҳам қўллаб-қувватлашингизни сўраймиз. Шунингдек, келгуси йилнинг 15 май санасида – Халқаро иқлим куни муносабати билан Оролбўйи минтақасида ўтказиладиган Рақамли “яшил” ташаббуслар глобал ёшлар фестивалига барча ёшлар парламентлари вакилларини фаол иштирок этишга таклиф этамиз", — дейди Танзила Норбоева.
Нутқда шунга урғу қаратилдики, биргаликда тадқиқотлар ўтказиш, илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш ва ҳукуматларга тақдим этиш амалиётини кенг жорий этиш мақсадга мувофиқ. Ушбу йўналишларда барча парламентлар қонунчилик соҳасида ўзаро тажриба алмашишлари ҳар қачонгиданам муҳим аҳамиятга эга.
👉 @Zafarbek_Solijonov