Тошкентда ўтказилаётган “InnoWeek–2024” халқаро инновациялар ҳафталиги доирасида бир-биридан қизиқ лойиҳа ва ғоялар тақдимоти бўлиб ўтяпти. Масалан, бугун ташкил қилинган халқаро донорлар иштирокидаги демо-дeй ҳам юртдошларимиз томонидан амалга оширилаётган, оширилиши режалаштирилган фойдали ишланма ва стартапларга бой бўлди.
Ҳафталикка Андижондан ташриф буюрган Диёра Аҳмадбекова тақдимотини ўтказган кўзи ожиз ҳамда кўришда нуқсони бор кишиларга ёрдам берувчи қурилмани ҳам шундай фойдали стартаплардан бири дейиш мумкин.
— Ушбу қурилмадаги камера атрофдаги объектларни аниқлаб, наушник орқали фойдаланувчига етказади, бу эса уларнинг мустақил ҳаракатланишига ёрдам беради. Қурилма ички ва ташқи шароитларда ишлайди ва йўл белгилари, чироқлар каби объектларни аниқлай олади. Шунингдек, мобил илова ҳам ишлаб чиқилиб, фавқулодда вазиятларда шифокор билан боғланиш имконияти қўшилган, — дейди лойиҳа муаллифи.
Бундан ташқари, Орол фожиасига қарши курашда самарали яна бир стартап — саксовул экишга мосланган агрегат ҳам яхши таклиф, менимча.
— Оролдаги туз ва чанг муаммосини ҳал қилиш, унинг атрофини яна яшилланишига ҳисса қўшиш мақсадида шу агрегатни ишлаб чиқдик. Қурилмани дизайни ва кўриниши айнан Орол денгизи учун мослаб ишланган, агар қишлоқ хўжалигида ҳам фойдаланишга эҳтиёж бўлса, дизайнни ўзгартириш имконияти мавжуд, — деб ўз ишланмасининг қисмлари ҳақида тушунтириш берди инноватор Рустамжон Мадраимов.
👉 @Zafarbek_Solijonov