2026 йил 20 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Юсупов Наврўзбек Мукимжонович иштирокида Ёшлар парламенти аъзолари билан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан учрашув ташкил этилди.
Тадбирда мамлакатимиз мустақиллигининг тарихий аҳамияти, унинг миллий тараққиёт ва ёш авлод ҳаётидаги ўрни ҳақида фикр алмашилди.
Шунингдек, юртимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ёшларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги фаол иштирокини янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув давомида Ёшлар парламенти аъзолари қонун ижодкорлиги жараёни, ёшларнинг парламент фаолиятидаги иштироки ҳамда ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр ва таклифларини билдирди.
Учрашув якунида иштирокчилар мамлакатимиз мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш ва ёшлар салоҳиятини рўёбга чиқариш борасидаги эзгу мақсадлар атрофида бирлашдилар.
https://t.me/deputat_n_yusupov