Наврўзбек Юсупов


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


9-Андижон вилояти сайлов округидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати. Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri




Пахтаобод туманида 12 минг иш ўрни яратилмоқда.

2025 йил 29 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўзбек ЮСУПОВ Пахтаобод туманида ижтимоий- иқтисодий соҳаларни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда янги иш ўринларни яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Депутат - Пахтаобод туманидаги "Хаётбахш" маҳалла фуқаролар йиғини худудида қурилаётган "Тўқимачилик саноат зонаси"га ташриф буюриб, бир қатор тадбиркорлар ва қурувчилар билан юзма-юз учрашди.

Ушбу "Тўқимачилик саноат зонаси" 55 гектар майдонга қурилаётганлиги ҳамда лойиҳанинг қиймати эса 350 млн долларни ташкил этади.

Лойиҳа доирасида тўқимачилик, бўёқ ишлари ва тайёр махсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган 11 та йирик бинолар қад кўтариши белгиланган.

Шунингдек, ишчи ҳодимлар ва туман ахолиси учун кўп қаватли турар жой бинолари, мактаб ва боғчалар ҳамда хизмат кўрсатиш ва савдо иншоотлари ҳам курилиши белгиланган.

Ушбу лойиҳани ишга туширилиши 2025-2026 йилларга мўлжалланган.

@navruzyusupov


Депутат Избоскан туманида мактабларда ўқувчиларни ўқитиш ва уларга яратилган шароитларни ўрганди.

2025 йил 28 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўзбек ЮСУПОВ Избоскан туманининг 27-умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюрди.

Депутат ўқувчи ёшларга давлат таълим стандартлари асосида берилаётган таълимнинг сифати ҳамда ўқувчи ёшларга билим олишлари учун яратилаётган барча шарт-шароитларни маҳалла фаоллари, кенг жамоат вакиллари билан жамоатчилик назорати асосида ўрганиб чиқилди.

Шунингдек, мактабда аниқ фанлар, хорижий тилларни ўқитилиш жараёнлари билан танишди.
Шу билан бирга мактабда куз ва қиш мавсумида муносиб шароитлар яратилганлиги юзасидан ҳам ўрганилди.
Мактаб хоналарини қиш мавсумида иситилиши ўрганилди.

Ўқитувчилар томонидан дарсларни ўқитилиш сифати ҳамда дарс хоналарда ўқиб, таълим олиш учун яратилган мавжуд шароитлар юзасидан ўқувчи ёшлар билан юзма-юз, очиқ суҳбатлашилиб, уларнинг фикр - мулохазалари, таклиф ва тавсиялари эшитилди.


@navruzyusupov


Избоскан туманида таморқа ерлардан самарали  фойдаланаётган хонодонлар....

2025 йил 28 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўзбек ЮСУПОВ Избоскан туманидаги "Оқолтин" маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги "Оқ-олтин" кўчаси 58-уйда яшовчи фуқаро Ортиқов Комилжон Хидирович хонодонига ташриф буюрди.

К.Ортиқов ўз таморқа еридан қўшимча даромад олиш мақсадида ўз хонодонида иссиқхона ташкил этган бўлиб, хозирда қиш мавсумининг ўзида икки маротаба хосил олишга эришган.

Маҳалла еттилигининг қўллаб-қувватлаши орқали яна қўшимча иссиқхона ташкил этилиб, хозирда мавсумий экинлар экиб, йил давомида уч ва тўрт маротабагача экиндан хосил олиб, ўз оиласига етарли даромад олишни йўлга қўйилган.

Шунингдек, фуқаро К.Ортиқов таморқада фойдаланиш афзалликлари ва унинг иқтисодий фойдаси юқори эканлиги сабабли мавжуд экин майдонларининг қолган қисиини ҳам қўшимча иссиқхона қуриб, фойдланиш истаги борлигини билдириб ўтди.


@navruzyusupov


Депутат - Хориждан қайтган фуқароларни иш билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

2025 йил 28 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўзбек ЮСУПОВ хорижда ишлаб қайтган, Избоскан туман "Оқ-олтин" кўчаси 60-уйда яшовчи фуқаро Базаров Азизбек Тохиржонович билан Оқолтин маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси ҳамда ёшлар етакчиси иштирокида сухбатлашди.

А.Бозоров узоқ йиллар хорижда ишлаганини, шунингдек, 2025 йил 27 январь куни Россия давлатидан ишдан қайтгани ҳамда бундан буёғига ўз юртида ишлаш ва онаси ва оиласига кўмаклашиш истаги борлигини билдирди.

Маҳалла раиси ҳамда ҳоким ёрдамчиси томонидан А.Бозоровга доимий иш билан таъминлаш чораларини кўриш мақсадида туманда ва вилоят корхона ва ташкилотлардаги мавжуд доимий ва мавсумий бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.

Фуқаро А.Бозоров Избоскан туманида доимий ишда ишлаш нияти борлигини билдирди.

@navruzyusupov





7 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.